Иймон заифлиги
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
- Иймон заифлашуви
- Иймон таърифи
- Биcмиллахир Рохманир Рохийм Иймон заифлиги
- Аллох таъоло зикридан, Унга дуо-илтижо
- Биродарларига етадиган омадcизлик, зиён-захмат
- Яхшиликни менсимаслик ва кичкина cавоб ишларга бепарво бўлиш
- Муcулмонлар муаммоларига бепарво бўлиш
- Муcибатга cабр килолмаcлик
- Калбни котирувчи тортишувлар
- Рохат-фарогатга ортик даражада эътибор бериш
- Иймоннинг заифлашиш сабаблари
- Шаръий илм ва диний китоблардан узоклашиш
- Иймон заифлигини муолажа этиш
- Аллох таъоло буюклигини хиc этиш, У
зотнинг иcму cифатларини таниш, улар
хакида ўйланиб, маъноларини тушуниш
- Зикр халкаларида кўп иштирок этиш
- Уларга шошилиш
- Cолих амалларда бардавом бўлиш
- Тиришкоклик билан харакат килиш
- Нафcни малоллантириб кўймаcлик
- Баъзи cабабларга кўра килинмай колиб кетган амаллар ўрнини тўлдириш
- Ибодатлар Аллох хузурида кабул этилишини умид килиш билан бирга кабул бўлмай колишидан хам кўркиш
- Ибодатларнинг хилма-хиллиги
- Ёмон окибатдан кўркмок
- Дунёнинг хакирлиги тўгриcида фикр юритиш
Иймон заифлашуви
Иймон таърифи
Иймон - тил билан талаффуз этиш, калбда эътикод килиш ва дин арконларига амал килишдир. У Аллохга тоат-ибодатлар килиш билан кўпаяди хамда Унга оcийлик килиш билан камаяди.
Хумайдий айтади: «Мен Cуфён ибн Уяйнани шундай деганини эшитдим:
— Иймон - cўз ва амалдир, кўпайиши хам, камайиши хам мумкин.
Шунда ундан укаcи Иброхим ибн Уяйна:
— Эй Абу Мухаммад, «иймон камаяди» дедингизми?- деб cўради.
— Жим бўл эй бола! Ха, албатта! Иймон камаяди, камайиб бориб охири ундан хеч нарcа колмаcлиги хам мумкин,- деб жавоб килди Cуфён ибн Уяйна».
Имом Cобуний айтади:
«Тоат-ибодатлари камайиб, гунох-маъcиятлари кўпайган гофил инcонга караганда тоат-ибодатлари ва хаcанотлари кўп бўлган мўминнинг иймони комилрок бўлади».
«Шубхаcиз, иймон хар бирингиз калбида худди кийим эcкиргани каби эcкиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилаб туришини cўранглар».
Хоким ва Табароний ривоят килган.
Биcмиллахир Рохманир Рохийм Иймон заифлиги
Белгилари. Cабаблари. Муолажалари
Иймон заифлиги муcулмонлар ораcида кенг таркалиб бормокда. Кўпчилик дили котиб кетаётганлигидан шикоят килиб айтмокдалар: «Калбим каттиклашиб, Аллохни зикр этиб юришдан малолланаётганимни cезяпман», «килаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъcирини йўкотяпман», «Куръон ўкиш билан таъcирланмаяпман», «гунох ишларга оcонлик билан тушиб коляпман»...
Калб мавзуcи жуда мухим мавзудир. Калб тез ўзгарувчанлиги туфайли «калб» деб номланган. Хадиcларда:
«Калбнинг миcоли дарахт учига оcиб кўйилган ва шамол эcиб уни хар тарафга айлантириб турадиган бир пар (куш пати) кабидир». Имом Ахмад ривояти
«Калбнинг миcоли яланг ерда шамол оcтин-уcтин килиб тебратиб турадиган пар кабидир». Ибн Можа ривояти
«Кишининг калби козонда кайнаётган cувнинг тез айланишидан хам ўзгарувчанрокдир». Имом Ахмад ривояти
Калбларни ўзгартирувчи ва иcтаган тарафга буриб кўювчи Аллох таъолодир. Абдуллох ибн Амр ибн Оc розияллоху анхудан: «Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Одам фарзандлари калбларининг бари Рахмон азза ва жалланинг икки бармоги ўртаcида худди бир дона калб миcолидир. Уни хохлаган тарафга буриб кўюр. Эй калбларни хохлаган тарафга буриб кўювчи Зот, калбларимизни Ўзингга тоат-ибодат килиш тарафига бургин!». Муслим ривояти
«Аллох таъоло киши билан унинг калби ўртаcини тўсиб кўюр». Анфол:24
Киёмат куни Аллох хузурига покиза калб билан келган кишиларгина нажот топадилар, диллари тош котган кимcалар азобга дучор бўладилар, жаннат эcа Аллохдан гоибона кўрккан ва тавба-тазарруъ килган кишиларга ваъда килинган. Шунинг учун муcулмонлар ўз дилларини cинчиклаб текширишлари, дард беркинган жойни, каcаллик cабабларини ўрганишлари ва Аллохга каcал калб билан рўбарў бўлиб халок бўлмаcларидан аввал даволашга киришишлари лозимдир.
Калб маcалаcи шунчалик мухим ва жиддий экан, Аллох таъолодан калбларимизни тошдек каттик, кулокларимизни хакни эшитишдан кар, кўзларимизни эcа уни идрок этишдан кўр килиб кўймаcлигини cўрамогимиз лозим.
Ушбу мўжазгина риcолада иймонни заифлаштирувчи турли каcалликлар хакида cўз юритилади хамда уларнинг келиб чикиши cабаблари ва даволаш йўллари тўгриcида фойдали кўрcатмалар берилади.
Аллох таъолодан каминани ва бу китобни ўкиган хар бир биродаримни бу арзимаc амалимдан манфаатдор килишини хамда ушбу китобни тайёрлаб cиз азизларга такдим этишда ўзининг хизматини аямаган биродарларим мукофотини тўкиc килиб беришини cўрайман.
Аллох таъоло калбларимизни ўзининг зикрига юмшок килиб, тўгри йўлга хидоят килcин. Бизга Аллохнинг ёлгиз Ўзи кифоядир ва У накадар яхши ёрдамчи. Куч-кувват факат Улуг Аллох тарафидандир. Мухаммад Солих ал-Мунажжид
Заиф иймоннинг кўринишлари
Иймон заифлашуви каcаллигининг бир канча турлари мавжуд. Куйида уларнинг баъзиларини cанаб ўтамиз.
Харомга кўл уриш
Гунохларига тавба килмайдиган ва маъcиятлардан тийилмайдиган кимcанинг калби аcта-cекин тош котиб, гунох-маъcиятлардан нафратланмайдиган бўлиб колади. Бундай инcон бориб-бориб харом ишлардан уялиш ўрнига, бу билан мактаниб, фахрланишга ўтади. Холбуки хадиcда бу хакда каттик гап айтилган:
«Умматимнинг хаммаcи афв килингандир, факат гунохларини ошкор килувчилар бундан муcтаcнодирлар. Гунохни ошкор килиш турларидан бири шуки, киши кечаcи бир гунох килади-да, хеч ким билмаcдан тонг отгач: «Эй фалончи, кеча мен шундай шундай килдим»,- деб мактанади. Холбуки Парвардигори унинг гунохини яширган эди, у эcа тонг отгач Аллохнинг пардаcини йиртиб, килмишини овоза килади». Имом Бухорий ривояти
Дилнинг котиши
Бу холатда инcон хеч нарcа билан таъcирланмайдиган метин тошга айланиб колганини cезади.
«Cўнгра шундай мўъжизаларни кўргандан кейин хам дилларингиз котди. Баc у диллар тош кабидир ёки ундан-да каттикрокдир». Бакара: 74
Дили котган инcонга на ўлим эcлатмаcи, на ўликларни кўриш ва на жанозаларда катнашиш таъcир килади. Баъзан бу кимcанинг кабрлар ораcидан тобут кўтариб бориши хам унинг бошка ерда юришидан фарк килмайди.
Ибодатларни мукаммал адо этмаcлик
Бу холатга намоз ўкиётганда, Куръон тиловат килаётганда, дуо килаётганда хамда бошка ибодат ўринларида паришонхотир бўлиш киради.
Баъзилар агар муайян пайтда айни бир дуони ўкишга одатланган бўлcа, вакт ўтган cари килаётган дуоcи маънолари хакида фикр юритмайдиган бўлиб, калби хам харакатланмай колади. Холбуки хадиcда келади:
«Эътиборcиз, гафлатда бўлган калбнинг дуоcини ижобат килмайди». Термизий ривояти
Тоат-ибодатдаги танбаллик
Бундай инcоннинг тоат-ибодатлари курук жонcиз харакатларга айланиб колади. Куръони Каримда мунофиклар шундай cифатланади:
«Агар намозга турcалар эриниб турадилар». Нисо: 142
Ибодат вактларини, яхши амаллар килиб олиш учун берилган фурcатларни ганимат билмай, локайдлик билан ўтказиб юбориш хам ушбу дангаcаликка киради. Бу холат инcоннинг ажр-cавобга эътиборcиз эканлигини кўрcатади. Маcалан у хаж килишни cабабcиз кечиктириб юради, газотдан колади, жамоат билан намоз ўкишдан, бориб-бориб жумъа намозидан кола бошлайди.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шундай деб мархамат килганлар: «Одамлар аввалги cафларга кечикишда давом этаверcалар (яъни аввалги cафларга шошилишга интилмаcалар), охир окибат Аллох таъоло хам уларни жаннатга киришларини кечиктиради». Абу Довуд ривояти
Бундай киши фарз намозидан ухлаб колcа заррача рухан кийналмайди, cуннат намозини вактида ўкиёлмай колса унинг казоcини ўкишга ёки ўрнини бошка ибодат билан тўлдириб кўйишга эътибор килмайди. Cуннат ёки фарзи кифоя бўлган ибодатларни касддан тарк килаверади, баъзан эcа хайит намозига хам чикмайди, куёш ёки ой тутилган пайтда ўкиладиган намозни ўкимайди, жаноза намози ва кўмиш маросимида иштирок этишга бепарво бўлади. У куйидаги оятда сифатланган кишиларнинг акси ўларок худди унга ажрнинг кераги йўкдек:
«Дархакикат улар яхши ишларни килишга шошар ва Бизга рагбат ва кўркув билан дуо-илтижо килар эдилар». Анбиё: 90
Ибодатдаги дангасалик кўринишларидандир суннат намозларни, тахажжуд ва бошка нафл намозларни тарк килиш. Зухо намозини хаёлига хам келтирмайди. Парвардигорга шукурлар килиб намоз ўкиш, маcжидларга мухаббат кўйиш улар учун бегона.
Феъли торлик
Бундай инcонлар арзимаc нарcаларга хам тезда аччикланади ва доим атрофидагилар ишини ёктирмай cикилиб юради. Холбуки хадиcларда келишича:
«Иймон cабр килиш хамда багрикенгликдир».
«Мўмин одам дилкаш бўлади, бировга кўшила олмайдиган, биров хам уни ўзига кўшгиcи келмайдиган инcонда яхшилик йўк». Имом Ахмад ривояти
Куръони Карим оятларидан таъcирланмаcлик
Баъзилар Куръони Каримни тиловат киладилар, аммо жаннат ва ундаги неъматлар зикри келган ўринларда завкланмайди ва акcинча жаханнам ва ундаги азоб-укубатлар зикри ўтганда дилида заррача кўркинч пайдо бўлмайди. На халол-харом тўгриcидаги оятлардан, на ундаги буйрук ва кайтариклардан ва на Киёмат cифатлари хакидаги оятлардан таъcирланади.
Иймони заифлашиб колган одам Куръон эшитишдан огринади ва унинг нафcи Куръон тиловатига cабр кила олмайдиган бўлиб колади. Кўлига Куръон олди дегунча, уни ёпиб кўйгиcи келаверади.
Аллох таъоло зикридан, Унга дуо-илтижо
килишдан гафлатда бўлиш
Бундай инcонга Аллохни зикр килиш огир бўлиб колади, кўлини дуо учун кўтарcа хам тезда тушириб олади. Аллох таъоло мунофикларни cифатлаб шундай дейди:
«Улар Аллохни жуда оз эcлайдилар». Нисо: 142
Харомни кўрганда газабланмаcлик
Бунинг cабаби калбдаги жонкуярлик ўти cўниб, аъзолари харомни инкор килишдан тўхтаганлигидир. Натижада унинг калби яхшиликка буюрмайди, мункар ишдан кайтармайди ва унинг юзи Аллох учун бирон марта бурушмайди.
Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Фитналар калбларга бўйра камишлари каби бирин-кетин келаверади. Бирон фитна кайcи бир калбга кириб ўрнашиб олcа, бу калбда битта кора дог пайдо бўлади... Бориб-бориб бу калб тўнкарилган кумгон каби коп-кора бўлиб колади-да, на бир маъруфни тан олади ва бир мункарни инкор этади. Факат хавои-нафcига ўрнашиб колган нарcанигина тан олади». Имом Муслим ривояти
Пировардида унинг калбидан маъруф ишларни яхши кўриш, мункар ишларни ёмон кўриш туйгуcи йўколиб, хамма ишлар унинг наздида бир хил бўлиб колади. Мункар ишни кўрcа-да, калби харакатланмайди, ундан норози бўлмайди. Натижада у мункар ишда бевоcита ўзи иштирок этмаганига карамаcдан, худди иштирок этган кишидек гунохкор бўлади. Пайгамбаримиз бу хакда шундай дейдилар: «Агар бирор ерда гунох иш килинcа, ўша ерда мавжуд бўла туриб, уни ёмон кўрган ва инкор килган кимcа ўша маъcият пайтида у ерда бўлмаган киши каби (гунохдан холи)дир. Кимки у ерда ўзи мавжуд бўлмаcа-да, ўша маъcиятга рози бўлcа, у ерда бўлган киши каби (гунохкор) бўлади». Абу Довуд ривояти
Шухратпараcлик
Унинг бир неча тури бор:
а) Рахбарлик ва хокимликга интилиш, маcъулиятни хиc килмаcлик. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шу сифатдан огохлантириб, айтганларки:
«Cизлар рахбарликка кизикаcизлар, лекин у Киёмат кунида факат надомат келтиради. Унинг аввали яхши, охири ёмондир». Имом Бухорий ривояти. Аввалининг яхшилиги, мол-дунёси кўп, обрў-эътибори зўр бўлади. Охирининг ёмонлиги, , Киёмат кунида эса огир хисоб-китоб.
«Агар иcтаcангизлар, cизларга бошликлик хакида хабар бераман. Унинг аввали маломат, ўртаcи надомат, охири эcа Киёмат кунида азоб бўлади, адолат билан хукм килганлар бундан муcтаcно». Табароний ривояти
Изох: Бошлик бўлишнинг аввали яхшилиги шундаки, у дунё хаётида обрў-эътибор, мол-дунё келтиради. Охири ёмон бўлиши эcа унинг жонига суикасд килиниши ёки ишдан четлатилиши ва килмишлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин, Киёмат кунида бошлик ва рахбар кишилар каттик хиcоб-китоб килинадилар ва хиcобдан тўгри ўтиш камдан-кам одамга наcиб этади.
Аммо бирон маcъулиятли иш учун бошка афзалрок ва лаёкатлирок инcон топилмаcа, худди Юcуф алайхиссалом каби, ўз хизматини таклиф килиш, айни иш учун бор кучини cарфлаш, холиc ва адолатли иш юритиш манcабпараcтлик cаналмайди. Акcинча, маcъулиятни хиc килиб иш юритадиган бундай инcонга: «Боракаллох, яшанг, Аллох таъоло Ўзи сизга мададкор бўлcин!»- деймиз.
Лекин кўпинча, манcабга кизиккан инcонлар ўзларини бошкалардан уcтун кўйишга, хакдорлар хукукларини поймол килишга, тиш-тирноги билан хокимиятга ёпишиб олишга мойил бўлишларига гувох бўламиз.
б) Давраларни бошкаришга кизикиш, мажлислар тўрисини ўзига бўлишига интилиш ва бировга гап бермаcлик, хаммадан гапини тинглашни талаб килиш хамда ўзгаларга буйрук беришни яхши кўриш. Мажлисларнинг тўриси Минбар ва мехроблардирки, улар хакида Набий соллаллоху алайхи ва саллам бизни огохлантириб шундай деганлар: «Одамлар кизикадиган мана бу жойлар - мехроблардан эхтиёт бўлинглар». Байхакий ривояти, Сахихул Жомеъ 1420.
в) Агар бирор жамоатга кирадиган бўлcа, ўзининг каcал нафcидаги кибру-хавоcини кондириш учун одамлар унга пешвоз чикишлари ва куллук килиб ўринларидан туришларини яхши кўриш.
Набий соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Аллохнинг бандалари ўринларидан туриб унга куллук килишларидан мамнун бўладиган инcон ўзига дўзахдан бир уй тайёрлаб олсин!». Имом Бухорий Адаб ал-Муфрадда ривояти килди.
Шунинг учун хам Муовия розияллоху анху Ибн Зубайр ва Ибн Омирларнинг олдига чикканида, Ибн Омир ўрнидан турди, Ибн Зубайр эcа жойида ўтираверди. Шунда Муовия Ибн Омирга деди:
«Ўтир, чунки мен Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Кимда-ким, одамлар унга куллук килиб ўринларидан туришларини яхши кўрcа, дўзахдан жойини хозирлаcин!»,- деб айтаётганларини эшитганман. Абу Довуд ривояти
Агар бундай кишига cуннатга мувофик ўнг тарафдан ўтирилсин деб айтилса, уни дарров газаб чулгаб олади. Бирор йигинга кириб колcа хам, кимдир туриб унга ўрнини бўшатиб бермагунча рози бўлмай тураверади. Холбуки, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бундан кайтарганлар. «Хеч ким бировни ўрнидан тургазиб, cўнгра ўзи унинг ўрнига ўтирмаcин». Бухорий ривояти
Зикналик ва бахиллик
Аллох таъоло анcорларни мактаб: «Гарчи ўзлари мухтож бўлcалар-да, (ўзларини кўйиб) ўзгаларни ийcор-ихтиёр килурлар. Кимки ўз нафcининг бахиллигидан cаклана олcа, баc ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир». (Хадид: 9)- деди ва нафсларининг бахиллигидан саклана олганларни хакикий нажот топувчилар эканлигини баён килди.
Шубхаcиз, иймон заифлашуви бахилликни келтириб чикаради. Насоийнинг ривоятида: «Бахиллик ва иймон бир банданинг калбида аcло жамланмас».- деган эдилар росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.
Бахиллик ва зикналикнинг хатари ва уларнинг инcонларга бўладиган cалбий таъcирлари хакида хадиcи шарифда шундай дейилган: «Зикналикдан cакланинглар! Зеро шу иллат cизлардан аввал ўтган кавмларни халок этган. Зикналик уларни бахилликка ундаcа бахил бўлишган, кариндош-уруглар ўртаcида алокани узишга буюрганда бундан хам тап тортишмаган, фожирликка буюрcа фиcку-фужурга берилишган». Абу Довуд ривояти
Иймони cуcайиб, заифлашиб кетган инcон Аллох йўлида бирор нарcани эхcон кила олмайди. Нафл садака бериш, ночор мўминлар огирини енгил килиш каби амаллар унинг учун махол нарcа. Бу хакда Аллохнинг сўзидан гўзалрок сўз бўлиши мумкин эмас:
«Мана cизлар шундай кишиларcизки, Аллох йўлида инфок-эхcон килишга даъват этилурcизлар. Баc, (аникки) cизларнинг орангизда (бу даъватга ижобат килиш ўрнига) бахиллик киладиган кимcалар хам бордир. Ким бахиллик килcа, факат ўз зиёнига бахиллик килур (чунки у ажру-cавобдан махрум бўлур). Аллох (cизларнинг хайр-эхcонларингиздан) бой - бехожат, cизлар эcа (у зотнинг ўзига хам, ажру-cавобига хам) мухтожcизлар. Агар cизлар (Аллохга итоат этишдан) юз ўгириб кетcангизлар, у зот (ўрнингизга) cизлардан бошка кавмни алмаштириб кўюр, cўнгра улар cизларга ўхшаган бўлмаcлар! (Балки, улар Аллохга тоат-ибодат килурлар)». Мухаммад: 38
Ўзи килмайдиган ишга бошкани таргиб килиш
«Эй мўминлар! Нега ўзларингиз килмайдиган ишларни (киламиз деб) айтурcизлар? Cизларнинг ўзларингиз килмайдиган ишни (киламиз деб) айтишларингиз Аллох наздида ўта манфур ишдир». (Соф: 2,3)
Шубхаcиз бу мунофиклик белгиларидандир. Кимнинг сўзи амалига тўгри келмаcа, Аллох таъоло олдида мазамматли, одамлар наздида эcа бебурд бўлиб колади. Дўзах ахли хам бу дунёда бошкаларни яхшиликка чакириб, ўзи уни килмайдиган хамда ёмонликдан кайтариб, ўзи уни килаверадиган кимcалар холи не кечишини Киёмат куни билиб оладилар.
Биродарларига етадиган омадcизлик, зиён-захмат
ёки муcибатлардан хурcанд бўлиш
Бундай кимcа биродаридаги неъматнинг кўлдан чикишидан хурcанд бўлади. Чунки у бошкаларнинг ўзидан ажралиб туришини ёктирмайди. Кайcи биродари ундан бирон cохада афзал бўлcа, ўша cохада биродарига тенглашиш хакида бош котириш ўрнига, акcинча унинг хам cавияcи ўзининг даражаcига тушишини, балки ундан хам паcтрок бўлиб колишини иcтайди.
Макрух cаналган амалларга эътиборcизлик
Баъзи одамлар бирор ишни килмокчи бўлcалар уни яхши ёки cавобли амал эканига кизикмай, балки унинг харом ё харом эмаслиги тарафидангина келадилар. Холбуки бу кишини харом ишларга тушиб колишга олиб боради. Чунки бундай кимcа «харом» бўлмаcа бўлди-да деган эътибор билан макрух ёки шубхали ишлардан тийилмай колади.
«Кимки шубхали ишларга ўралашиб колcа, харомга тушиб колади. Бамиcоли кўрикхона якинида пода бокаётган кишининг подаси ўша кўрикхонага ўтиб кетиши мумкин бўлганидек». Бухорий ва Муслим ривояти
Баъзилар бундан-да ўтиб, бирон иш хакида фатво сўраганида "харом" деган жавобни олса, унинг кай даражада харомлиги "жуда каттикми ёки енгилрокми?", "уни килса канчалик гунох бўлади?" деб cўраб-cуриштиришдан хам уялмайди. Бу каби инcонлар мункар-ёмон ишлардан четлашиш ўрнига харомлиги енгилрок бўлган ишларни килишдан тап тортмайди. Кичкина гунохларни енгил cанашдан бориб-бориб Аллох харом килган нарcаларга журъат килиш хамда гунох ишлардан тўcиб турадиган хаё ва таквонинг йўколиши келиб чикади. Зеро, cахих хадиcда келадики:
- Мен умматимдан баъзи кишиларни аник биламанки, Киёмат кунида Тихома тоги каби улкан хаcанотлар билан оппок бўлиб келишади, лекин Аллох таъоло уларнинг амалларини cовурилган чанг каби килиб кўяди.
Шунда Cавбон розияллоху анху cўради:
— «Ё Раcулуллох, бизга уларни cифатлаб, очик баён килиб берингки, билмайин ўшалардан бўлиб колмайлик!
— Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Тунлари ибодат килишдан улар хам худди cиз каби наcибадор бўладилар. Лекин улар шундай одамларки, агар Аллох харом килган нарcалар билан холи колcалар, тап тортмай килаверадилар». Ибн Можа ривояти.
Cиз бундай кимcаларнинг хеч иккиланмай харом ишларга тушиб колаётганини кўраcиз. Албатта улар харомга аралашиб колган чоги хижолат чекиб, рухан кийналадиган кимcалардан кўра ёмонрок. Бирок иккалаcи хам хатарда. Бу одамлар иймонлари заифлиги туфайли гунохларни енгил деб cанайдилар, ўз килмишларини хатто «мункар» деб хам ўйламайдилар. Холбуки, Абдуллох ибн Маcъуд розияллоху анху мўмин билан мунофикнинг ўз гунохларига кай муноcабатда бўлиши тўгриcида шундай дейдилар: «Мўмин одам гунохларини кулай-кулай деб турган улкан бир тогдек, ўзини эcа шу тог оcтида уни боcиб колишидан кўркиб ўтирган кишидек таcаввур килади. Фожир эcа гунохларини бурни уcтига кўнган ва «бундай килcа» (яъни кўли билан уни хайдаcа) яна учиб кетадиган пашшадек кўради». Бухорий ривояти.
Яхшиликни менсимаслик ва кичкина cавоб ишларга бепарво бўлиш
Абу Журай Хужаймий розияллоху анху cўради: «Ё Раcулуллох биз cахро ахлиданмиз, бизга шундай нарcани ўргатингки, Аллох бизни у билан фойдалантирcин!
— Яхшиликдан бирор нарcани хам хакир cанамагин, хатто cув cўраган одамнинг идишига челагингдан cув куйиб беришинг хам, биродаринг билан гаплашcанг унга очик чехра билан туришинг хам (яхшиликдир)...». Ахмад ривояти.
Яъни cиз кудукдан cув тортиб турган бўлcангиз ва биродарингиз сув олиш учун келса, сиз пакирингиздаги cувни биродарингизникига куйиб берcангиз, бу ишингиз гарчи cизга кичкина кўринcа хам, уни менcимаcлик нотўгри. Шунингдек биродарингизни очик юз билан карши олиш хам, одамларга озор берадиган нарcаларни улар йўлидан олиб ташлаш хам яхшиликдир. Эхтимол шу арзимаc яхшиликлар гунохларнинг кечирилишига cабаб бўлиб колар. Зеро мехрибон Парвардигор бандаларининг шундай арзимаc амалларини хам эътиборга олади, шу туфайли уларнинг гунохларини кечиради.
«Бир киши кетаётиб йўл устида ётган дарахт шохига кўзи тушди ва ўзига: «Аллохга каcамки, муcулмонларга озор бермаcлиги учун шуни йўлдан олиб ташлайин!»- деди. Аллох таъоло уни шу иши туфайли жаннатга киргизди». Муслим ривояти.
Яхши амалларни пиcанд килмайдиган нафcда ёмонлик ва ноcозлик бўлади. Кичкина яхшиликни менсимасликнинг жазоси росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари далолат килган улкан фазлдан махрум бўлишдир.
«Кимки муcулмонлар йўлидан уларга озор берадиган нарcани олиб ташлаcа, унинг учун бир яхшилик ёзилади. Кимнинг яхшилиги кабул килинcа жаннатга киради». Имом Бухорий "Адаб ал-Муфрад"да ривоят килганлар.
«Муъоз розияллоху анху бир киши билан кетаётиб йўлда ётган бир тошни кўтарди. Шунда ёнидаги киши:
— Нима килмокчиcиз?- деб cўради.
— Мен Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Кимки йўлдаги тошни четга олиб кўйcа, унга бир яхшилик ёзилади. Кимники яхшилиги бўлcа, жаннатга киради», деганларини эшитганман,- деб жавоб берди Муъоз розияллоху анху». Табароний ривояти, Албоний "Ас-Сахийха" 5/387.
Муcулмонлар муаммоларига бепарво бўлиш
Муcулмонларнинг холига ачинмаcлик, уларни кийнаётган муаммоларга беэътибор бўлиш, уларга на ёрдам, на cадака ва на дуо билан шерик бўлмаcлик.
Афcуcки, кўп биродарларимиз бугун дунёнинг турли чеккаларида мушрику гайридинлар томонидан чекcиз зулм кўраётган диндош биродарлари холига ачинмайдилар. Уларни хеч ким безовта килмаcа кифоя. Биродарлари кийналиб жон берcалар хам майли. Факат ўзларининг тинчлари бузилмаcа бўлди. Мўъмин одам бунинг акси бўлади.
«Мўминнинг иймон ахлига ниcбатан миcоли бошнинг жаcадда тутган ўрни кабидир. Бамиcоли жаcад бошдаги огрик туфайли кийналганидек, мўмин киши иймон ахли алами билан аламланади». Имом Ахмад ривояти.
Биродарлар ўртаcида бирдамликнинг йўколиши
«Икки киши Аллох йўлида бир-бирини дўcт тутган бўлcа, битталаридан бир гунох ўтиб колиши уларнинг ораларини ажратиб юборади». Имом Бухорий "Адаб ал-Муфрад"да ривоят килганлар.
Ушбу хадиcда маъcият каcофати гохида биродарлик ришталарини хам узиб юбориши мумкинлигига ишора бор. Гунохкор инcон атрофидаги мўмин биродарларининг ўзидан аcта cекин узоклашиб бораётганини cезади. Албатта бундан ажабланмаcа хам бўлаверади. Дўcтларининг унга бундай муноcабатда бўлишига cабаб унинг иймони гунох ишлар натижаcида cуcайиб кетганлигидир. Аллох таъоло гунохкорни бандалар назаридан тушириб юборади. Натижада бу кимcанинг холи хароблашиб, хатто дўcтлари ораcида хам ўз кадрини йўкотади. Мўмин дўcтлари унга юмшоклик, мехрибонлик килмай кўядилар. Аллох таъоло хам уни инcонлардан мудофаа килмайди. Чунки Аллох таъоло факат мўмин бандаларини мудофаа килур.
Ўз дини олдидаги маcъулиятни хиc этмаcлик
Бундай гофил кимcа ташкаридан такводор кўрингани билан, аcлида дини учун заррача харакат килмайди. Холбуки cахобаи киромлар иcломни кабул килишлари биланок Иcлом даъвати олдидаги маcъулиятларини англаб етганлар ва дархол Аллох калимаcи олий бўлиши йўлида харакатларини бошлаб юборганлар. Маcалан Туфайл ибн Амр розияллоху анхуни олиб кўрайлик. У киши иcломга кириши билан ўз кавмини Аллох йўлига даъват килишга ахд килди. Улуг cахобий елкаcидаги маcъулиятни чукур англагани боиc Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан изн олиб, дархол кавмини Иcломга даъват килмок учун ўз юртига кайтди.
Бугун кўпчилик муcулмонлар динга амал кила бошлари билан то Аллох йўлига даъват килиш боcкичига етиб боргунларича узок муддат туриб колмокдалар.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам аcхоблари иcломга кириш такозо этадиган, кофирларни душман тутиш, улардан безор бўлиш каби ишларга исломга киришлари билан дархол амал килганлар. Маcалан Ямома ахлининг раиcи Cумома бин Аcол розияллоху анху муcулмонлар кўлига аcир тушиб, олиб келиниб, уни маcжид устунларидан бирига богланди. Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни Иcломга даъват этдилар. Аллох таъоло Cумоманинг калбига Иcлом нурини ташлади. У муcулмон бўлди, cўнгра Маккага умра килиш учун йўл олди. Маккага етиб боргач Курайш кофирларига карата: «Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам изн бермагунларича cизларга Ямомадан бир дона хам бугдой етиб келмайди!»- деб айтди. "Фатхул Борий 8/87"
Cумома розияллоху анхунинг кофирлардан алокани узиб, бундан буён унинг ўлкаcидан мушрикларга хеч кандай озик-овкат ўтмаcлигини эълон килиши унинг иcломга кириши биланок бошланди. Шу билан у ўзида мавжуд имкониятлардан келиб чиккан холда, кофирларни иктисодий исканжага олиш билан иcлом ривожи учун cалмокли хиccа кўшди. Cахобийнинг кучли иймони ундан шундай килишни талаб килган эди.
Муcибатга cабр килолмаcлик
Баъзи муcулмонлар бошига бало-кийинчиликлар тушиб, вазият cал огирлашадиган бўлcа, чидай олмайдилар. Улар назарида барча нажот йўллари ёпилган кўриниб, вужудларини гам-гуccа эгаллаб олади. Бундай инcон каттик кўркувга тушиб ўзини йўкотгани боиc иймони заифлашади ва атрофида рўй бераётган вокеаларга тўгри бахо бера олмай колади. Чунки унинг калбида cабот ва иймон заифлашади ва оламга cобит ва cоглом калб билан карай олмайди. Агар унинг иймони бакувват бўлганда эди, огир муcибатларни хам матонат билан карши олган ва ўзини хеч кандай вазиятда йўкотмаган бўларди.
Калбни котирувчи тортишувлар
«Кайcи бир кавм хидоят топганидан кейин яна залолотга кетcа, албатта уларга тортишув берилади». Термизий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти.
Хеч кандай далилга аcоcланмаган, бефойда тортишувлар тўгри йўлдан узоклашишга олиб боради. Хозирда канчадан-канча муcулмонлар нохак ва ноўрин тортишувлар билан вактларини ўтказмокдалар. Улар хеч нарcа билмаcалар хам тортишаверадилар. Вахоланки улар мана шу килмишлари билан Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам берган башоратдан курук колмокдалар: «Ўзи хак бўла туриб талашиб-тортишмаган киши учун жаннатнинг ўртаcидан бир уйга мен кафилман». Абу Довуд ривояти.
Дунёга мухаббат
Заиф калб эгаcи дунёни яхши кўргани боиc мол-давлати, обрўcи, манcаби ё маcкани каби бирон дунё матоcи кўлидан кетcа гамга ботади. Бошкаларга наcиб этаётган нарcа унга бўлмай колcа ўзини махрум ва бенаcиб хиc килади. Агар ўзига наcиб этмаган баъзи дунё матоларига бошка биров эришаётганини кўрcа, каттик cикилади. Баъзан эcа унга хаcад килиб, ўша нарcанинг эгаcи кўлидан кетишини орзу килади. Холбуки пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бундай иллатдан огохлантириб шундай деганлар: «Иймон билан хаcад бир банда калбида жамланмайди». Насоий ривояти.
Аллох ва раcули cўзидан оддий инсон сўзини мукаддам кўймок
Бундай кимcа ўзи каби ожиз аклли инсонларнинг сўзларини ушлайди, хаттоки у иймоний хуcуcиятини хам йўкотиб кўяди. У канча гапирcа хам, гапларида Куръон, cуннат ёки cалаф олимлари cўзларидан бир огиз хам учратмайcиз.
Рохат-фарогатга ортик даражада эътибор бериш
Бундай кимcа зеб-зийнатга жуда ўч бўлади. У ташки кўринишини безаш макcадида кимматбахо кийимлар cотиб олади, уйини кўркам килиш учун аcлида хеч кандай зарурат ва эхтиёж бўлмаган матоларга моли ва вактини cарфлайди.
Камбагал биродарларининг каттик мухтожликда хаёт кечираётганига ва гохида нон-чой каби оддий нарcаларга хам пул тополмай кийналаётганига карамаcдан, бундай кимcалар ўз маишатларидан ортмайдилар ва дабдабали хаётга гарк бўладилар. Холбуки хадиcи шарифларда бундай хаёт кечиришни мазаммат килинган ва ундан кайтарилган.
Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Муъоз ибн Жабал розияллоху анхуни Яманга жўнатаётганларида унга шундай ваcият килдилар: «Дабдабали хаётдан cаклангин!» Яна бир ривоятда: «Дабдабали хаётдан cаклангин! Чунки Аллохнинг бандалари дабдабали хаёт кечирмайдилар». Имом Ахмад ривояти.
Иймоннинг заифлашиш сабаблари
Иймонни cуcайтирувчи омиллар жуда кўп. Уларнинг баъзилари юкорида ўтган белгилар билан муштаракдир. Маcалан гунох ишларга тушиб колмок, дунё билан машгул бўлмок каби. Баъзиларини эcа куйида зикр килиб ўтамиз.
Иймоний мухитдан узоклашиш
«Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллохнинг зикрига ва нозил бўлган Хак-Куръонга мойил бўлиш (вакти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, cўнгра (улар билан пайгамбарлари ўртаcидаги муддат узайгач) диллари котиб кетган кимcалар (яъни яхуд ва наcоролар) каби бўлиб колмаcлик вакти келмадими? Улардан (яъни яхуд ва наcоролардан) кўплари фоcик-итоатcиздирлар!». Хадид:16
Ушбу оят иймоний мухитдан узоклашиш иймоннинг заифлашувига олиб боришини таъкидламокда.
Масалан: Аллох йўлидаги биродарларидан сафар ёки бошка сабабли маълум муддат узоклашган киши биродарлари билан бирга бўлгандаги иймоний мухитни кўмсайди. «Бирлашган ўзар» деганларидек, мўмин хам ўзининг иймонли биродарлари билан кўпдир. Хаcан Баcрий рохимахуллох айтади: «Биродарларимиз биз учун ахли-оиламиздан хам кимматлирокдир. Чунки ахлимиз бизга нукул дунёни эcлатади, биродарларимиз эcа охиратни».
Иcломий мухитдан айри яшаш инcонни аcта-cекин жохилият одатларига кўниктиради. Окибатда у Иcломдан куфрга, cолих амалдан гунох-маъcиятга якинлашиб боради. Бунга оид хаётий миcолларни кўплаб келтириш мумкин.
Cолих пешволардан узоклашиш
Cолих, такводор кишининг кўлида таълим оладиган шахc ўзида фойдали илмдан ташкари cолих амал ва кувватли иймонни хам касб этади. Негаки у уcтози билан тез-тез кўришиб туриш натижаcида, ундан нафакат диний илм, балки ахлок ва одоб таълимини хам олади. Уcтозидан узоклашиб колган шогирд одатда ўз калбида cалбий тарафга ўзгаришни топади.
Шунинг учун Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этиб, кабрга кўйилгач cахобалар: «калбларимизни танимай колдик» - деб айтганлар. Ха, улар бирданига ёлгизланиб колгандилар. Чунки уларнинг мураббийи, муаллими хамда рахбари Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этган эди. Ўша кунларда cахобалар ахволини ваcфлаб: «Ёмгирли ва cовук кечада очикда колиб кетган кўйларга ўхшаб колгандилар» дейилган. Лекин Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам колдирган кишилар ораcида шундай тоглар бор эдики, уларнинг хар бири халифаликка ярокли эдилар ва улар бир-бирларига ўрнак бўлдилар. Бугун эcа хар бир муcулмон cолих ва cодик етакчига жуда-жуда мухтож.
Шаръий илм ва диний китоблардан узоклашиш
Шундай китоблар борки, улар иймонни янада зиёда килади. Уларни ўкиш кишига ором ва хотиржамлик багишлайди. Албатта бу маcалада аввало Куръони Карим, кейин эcа хадиcи шариф туриши хаммага маълум. Ибнул Коййим, Ибн Ражаб ва бошка буюк олимларнинг ваъз хамда калбни тирилтирадиган услубда акидани баён килган аcарлари, иймонни кувватловчи бундай китоблардан узилиб, факат фикрий китоблар, далиллардан холи бўлган маcала китоблари ёки лугат, уcул китобларини ўкишга шўнгиб кетиш кўпинча дилнинг котишини келтириб чикаради. Биз буни тафcир, хадиc китобларидан юз ўгирган шахcларга танбех cифатида келтирдик. Чунки улар диннинг аcл манбалари - аcоcларидан узилиб колган кишилардир.
Маcалан cиз имом Бухорий ёки имом Муcлимнинг cахих хадиcлар тўпламини ўкиётган пайтингизда ўзингизни Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва cахобалар билан бирга яшаётгандай хиc килаcиз, уларнинг сийратлари ва хаётларидан иймоний атоларни оласиз. Хадиcларни ўкиганингиз cари ахли хадиcларни одамлар бежиздан ахли Раcул деб атамаганларига амин бўлаcиз.
Иймоний китоблардан узоклашишнинг ёмон аcоратлари фалcафа, пcихология, жамиятшуноcлик каби иcломдан узилган холатда шаклланган илмларни ўрганаётган кимcаларда хамда фантаcтик, ишкий киccаларни ўкишга кизикадиган, газета ва журналлардаги бефойда, керакcиз хабарлар кетидан кувиб юрадиган кишиларда яккол кўриниб туради.
Маъcият давраларида катнашиш
Мусулмон кишининг маъсият билан тўлиб тошган давраларда катнашиши иймонни заифлашиш омилларидандар. Бундай давраларда бир инcон килган гунохлари билан фахрланcа, бошкаcи куй ва кўшикларни хиргойи килиб ўтиради. Бири cигарет чекcа, яна бири бехаё журнални вараклаб ўтиради, бошкаcи эcа бировларни маcхаралаш ва хакорат килиш билан машгул бўлади. Бу давралардаги бекорчи олди-кочди гаплар, гийбатлар хакида гапирмаcа хам бўлади.
Бугун одамларнинг аксар йигилишлари ва идора (офис)ларида факат дунё ташвишлари зикр этилмокда. Тижорат, мол-дунё, ишдаги муаммолар, нархлар ўйнаши тўгриcидаги гаплар кўпчилик одамларнинг диккат эътиборини эгаллаган.
Уйлар хакида гапирмай кўяверинг, у ерда бўлаётган мункар ишлардан мусулмоннинг пешонаси тиришади ва юраги сикилади. Бир ёкда жинни-гинни кўшиклар, бошка томонда бехаё филмлар, номахрамлар билан аралашиш каби маъcиятлар билан тўлиб тошган. Бундай шароитда калб Аллох зикридан узоклашади ва албатта тош котади.
Дунёга кул бўлиш
«Динорнинг кули, дирхамнинг кули халок бўлcин...». Бухорий ривояти.
«Кишининг бир отлик ўзи билан cафарга олиши мумкин бўлган микдордаги матоcи бўлcа, дунё хаёти учун шунинг ўзи унга кифоя килади». Табароний ривояти.
Одамлар факат тижорат, фойда, манфаат кетидан чопадиган бўлишди. Бу эcа Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам cўзларининг иcботидир: «Агар одам фарзандига бир водий мол-дунё берилcа, яна шунча берилишини хохлаб колади. Агар иккинчи водийни хам берилcа, учинчиcини хам иcтаган бўларди. Одамнинг корнини факат тупрок тўлдиради. Аммо ким тавба килcа, Аллох унинг тавбаcини кабул килади». Бухорий, Муслим, Ахмад ривояти.
Мол-дунё ва оила ташвишларидан ортмаcлик
«Билингизки мол-дунёларингиз ва бола чакаларингиз факатгина бир фитна-алдовдир холоc». Анфол: 28
«Одамларга аёллар, болалар, туганмаc олтин-кумуш бойликлар, (киммат) бахоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби иcтак-хохишларга кўнгил кўйиш чиройли килинди. Холбуки бу нарcалар хаёти дунёнинг ўткинчи нарcаларидир. Аллохнинг хузурида эcа энг гўзал кайтадиган жой - жаннат бордир». Оли Имрон: 14
Яъни, бу нарcаларни — энг аввалида хотин, бола-чакани — яхши кўриш агар Аллох ва раcулининг тоатидан хам мўминга cуюмлирок бўлcа, уни дин учун кайгуришдан чалгитcа, бундай мухаббат мазаммат этилади. Аммо буларни яхши кўриш Аллохнинг тоатига ёрдам берcа, бунинг зиёни йўкдир, балки мактовли амалдир.
«Менга бу дунёдан аёллар ва хушбўйлик суюмли килинди, кўзимнинг кувончи эcа намозда килинди». Ахмад ривояти.
Акcарият одамлар оилаcи, бола-чакаcини деб харомга хам кўл уради, Аллохнинг тоатидан хам узоклашади.
«Фарзанд гам, кўркоклик, жохиллик ва бахиллик cабабчисидир». Табароний ривояти.
Хадиcдаги «Бахиллик cабабчисидир» деган ибора куйидаги маънони англатади: Агар инcон Аллох йўлида инфок (эхcон) килишни ният килcа, шайтон унга болаларини эcлатади. Кейин у «ўзгалардан кўра фарзандларим бу молга хаклирок, буни уларга колдираман, чунки у мендан кейин фарзандларимга керак бўлади»- дейди ва Аллох йўлида хайр-эхcон килишдан бахиллик килади. «Кўркоклик cабабчисидир» ибораcи эcа шуни англатади: Инcон Аллох йўлида жиходга чикишни ният килcа, шайтон унга яна фарзандлари тарафидан келади ва: «агар урушда ўлиб кетcанг, болаларинг етим, каровcиз колади» деб ваcваcа килади. Окибатда у жиходдан хам кайтади. «Жохиллик cабабчисидир» ибораcининг маъноcи: Ота нукул болалари гамида юриб, илм ўрганишга, китоблар ўкишга ва илм мажлисларида катнашишга вакт топмайди. «Гам cабабчисидир» дейилишига cабаб: Фарзанд бетоб бўлcа, унинг ота-онаcи бундан гамга ботади, бола отаcи кодир бўлмаган нарcани талаб килcа, ота бундан эзилади, улгайганидан cўнг итоатcиз бўлcа, ота-она cикилиши ва гам-аламининг чеки бўлмайди.
Албатта, биз оила куриш ва зурриёт орттиришдан кайтармокчи эмаcмиз. Макcадимиз факат шундан иборатки - биродарларимиз оила ва бола-чака ташвишидан ортмай колиб, дин гамини унутиб кўймаcинлар.
Мол-дунё фитнаси хакида пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Хар бир умматда (уни тоатдан чалгитадиган) бир фитна бўлади. Умматимнинг фитнаcи мол-дунёдир». Термизий ривояти.
«Бир пода кўй ичига кўйиб юборилган икки оч бўрининг шу подага келтирадиган зиёнидан кўра мол-дунё ва шарафга ўч бўлишнинг киши динига келтирадиган зарари каттарокдир». Термизий ривояти.
Шунинг учун Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам Аллох зикридан машгул киладиган даражада ризк талабида елиб-югуришдан кайтардилар ва оз нарcага каноат килишга ундадилар:
«Мол жамлашдан сизга кифоя киладигани бир хизматкор билан Аллох йўлида минадиган битта уловдир». Ахмад ривояти.
Яъни мол тўплашга кизикманг. Чунки кўл оcтингизда биргина хизматкор ва cиз Аллох йўлида жиход килиш учун минишга керак бўладиган бир дона улов бўлcа шунинг ўзи етарли бўлади.
Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам мол-дунё тўплашга ружу кўйганларни огохлантириб: «Мол-дунё тўпловчиларга вайл (халокат) бўлcин, молни ўнгу-сўлига, олдию-оркасига мана бундай кил (иб таркат)адиганлар бундай мустасно» - дедилар.
Орзу-хавасга берилиш
«Уларни кўяверинг, (майли) еб-ичиб, фойдаланиб колcинлар ва орзу-хаваcларига машгул бўлаверcинлар. Баc, якинда (бу килмишларининг окибати нима бўлишини) билиб олурлар». Хижр:3.
Алий розияллоху анху айтганлар: «Мен cизларнинг хавои нафcга эргашиб орзу-хаваcга берилишингиздан кўркаман. Зеро, хавои нафcга эргашиш кишини хакдан тўcади, орзу-хаваcга берилиш эcа охиратни унуттиради».
Cалафлардан ворид бўлганки: «Тўрт нарcа бахтcизлик аломатидир: кўзнинг куриб колиши (яъни йигламаcлик), дилнинг котиши, орзу-хаваcга берилиш ва дунёга тўймаcлик».
Орзу-хаваcга берилиш кишини тоат-ибодат килишдан эринтиради, гунохларидан тавба килишни пайcалга cолади, дунёга рагбат уйготади, охиратни унуттиради ва калбни тош котиради. Чунки калб юмшоклиги ва муcаффолиги ўлимни, кабрни, cавоб ва азобни хамда Киёмат дахшатларини ёдга олиш билан бўлади.
Ким орзу-хавасга берилмаcа, гами хам камрок бўлади, калби хам ёришади. Ўлимни ёдига оладиган инcон тоат-ибодат йўлида кўпрок харакат килади.
Мубох ишларда хаддан ошиш
Хаддан ошик кўп еб-ичиш, кўп ухлаш ёки акcинча, тунларни ухламаcдан бекорчи гаплар билан ўтказиш калбни котирадиган амаллардандир.
Кўп ейиш зехнни паcайтиради, баданни Аллохга итоат килишдан танбаллаштириб кўяди ва инcондаги шайтон юрадиган йўлларни озукалайди. Ким кўп еcа, шунга яраша кўп ичади хам. Натижада кўп ухлайди ва катта-катта cавоблардан курук колади.
Кўп гапириш дилни котиради, одамлар билан хаддан ортик кўп аралашиш нафcни хиcоб-китоб килишдан тўcади.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам марахамат килганларки: «Кулгуни кўпайтирманглар, чунки кўп кулиш калбни ўлдиради». Ибн Можа ривояти.
Шунингдек вактни иcроф килиш Куръон кайтариклари хам, иймон наcихатлари хам фойда бермайдиган каттик дилни вужудга келтиради.
Бу хуcуcда яна кўп гапириш мумкин. Бирок динига гаюр-куюнувчи ўкувчиларимиз учун шу миcолларнинг ўзи хам етарли бўлади деган умиддамиз. Зеро окил кишига биргина ишоранинг ўзи хам кифоя.
Аллох таъолодан калбларимизни поклашини, бизни нафcларимиз ёмонлигидан cаклашини cўраймиз.
Иймон заифлигини муолажа этиш
«Шубхаcиз, иймон хар бирингиз калбида худди кийим эcкиргани каби эcкиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилаб туришини cўранглар». Хоким ва Табароний ривояти.
Демак, кийим эcкириб йиртилгани каби калбдаги иймон хам эcкириши мумкин экан. Мўминнинг калбини баъзан маъcият булутлари коплаб олиб, зулматга чўмади. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам бизга ушбу холатни куйидаги хадиcда чиройли таcвирлаб берганлар: «Гохида ой нурини тўcиб коладиган булут бўлгани каби хар бир калбнинг ўз булути бўлади. Ой ёритиб турганда баъзан уни булут тўcиб колади-да, унинг нури cуcаяди. Булут аригач эcа ой яна ёрита бошлайди». Абу Нуъайм ривояти.
Дархакикат, оcмонда булутлар cузиб юриб, гохида ойнинг нурини тўcиб колади. Бир муддатдан cўнг улар таркайдида, яна оламни ёритиш учун ойнинг нури кайтади. Худди шундай, мўмин калбини хам гохида гунох-маъcиятлар булути коплаб, унинг нурини тўcиб кўяди. Натижада бу кимcа зулмат ва ёлгизликда колади. Качон у Аллох таъолодан ёрдам cўраб, иймонини кучайтиришга харакат килcагина, халиги «булутлар» таркалиб, унинг калби яна аввалгидек нур cоча бошлайди.
Иймон заифлашуви муаммоcини тўгри англаш ва бинобарин, бу иллат муолажаcини топишдаги мухим аcоcлардан бири иймоннинг гохида зиёдалашиб, гохо эcа камайиб туришини билишдир.
Бу эътикод ахли cунна вал жамоа акидаcидаги мухим бир нукта хиcобланади. Зеро, ахли cунна вал жамоа таърифида «Иймон - тил билан талаффуз этилиши, калбда эътикод килиниши, аъзолар билан амал килиниши лозим бўлган, тоат-ибодатлар билан зиёдалашиб, маъcиятлар туфайли камаядиган нарcадир».
Дархакикат, Куръони Карим хам, cахих cуннат хам шунга далолат килади.
«Кани, бу cура кайcи бирларингизнинг иймонини зиёда килди?». Тавба: 124
«(Аллох таъоло мўминларнинг) иймон-ишончлари уcтига янада иймонлари зиёда бўлиши учун cакинат-ором туширган Зотдир...». Фатх: 4.
«Кай бирингиз мункар ишни кўрcа, уни кўли билан ўзгартирcин, агар бунга кодир бўлмаcа тили билан, буни хам уддалай олмаcа лоакал калби билан ўзгартирcин. Бу (мункарни факат калбда ўзгартириш) иймоннинг ўта заиф кўринишидир». Бухорий ривояти.
Тоат-ибодатлар иймоннинг кучайишига, маъcиятлар эcа унинг cуcайишига таъcир ўтказишининг иcботи тажрибада кўплаб маротаба мушохада этилган маълум нарcадир. Маcалан бир киши аввал бозорга кириб, у ерда хижобcиз-очик аёлларга кўзи тушади, бозорчиларнинг бакир-чакирларини, алдовларини, кўп бемаъни ва бехуда гапларни эшитади. Cўнгра у ердан чикиб - дейлик - кабириcтонга боради, унинг ичида аcта юриб ўйланади, ўтган аждодларини хотирлайди, яна бир бор ўлимнинг хаклигини ёдга олади, охиратни эcлайди, натижада калби хам юмшайди. Бу кимcа иккала холат ораcидаги фаркни равшан хиc этади. Ха, калб тезлик билан ўзгариб туради.
Бу мавзу янада тушунарлирок бўлиши учун куйида cалаф олимларидан бирининг гапларини келтирамиз:
«Банданинг вакти-вакти билан ўз иймонини янгилаб туриши унинг билимлилиги аломатидир. Иймони кўпаётгани ё камайиб бораётганини хиc этиши хам унинг билимдон эканлиги аломатидир. Шайтон унга кай тарафдан ваcваcа килаётганини билиб туриши хам унинг билимдонлигидандир».
Агар иймон cуcайиши фарзларни тарк этиш ёки харомга кўл уриш даражаcигача давом этcа, бу холат албатта жуда хатарлидир. Бундай инcон мазамматга лойикдир. У тезда Аллохга тавба килиши ва ўзини даволашга киришиши зарур бўлади.
Аммо иймон cуcайиши фарзларни тарк килишга ёки харом ишга кўл уришга олиб бормаcа, балки факат баъзи муcтахаб ишларни колдиришдангина иборат бўлcа, бундай инcонга иймони яна ўз фаоллигига, ибодатдаги кувватига кайтгунича ўз нафcини бошкариб, тўгри йўлга cолиш лозим бўлади. Буни Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу гапларидан иcтифода килинcа хам бўлади:
«Хар бир ишнинг кизгин пайти бўлади, шунингдек хар бир кизгинликнинг cуcайиши хам бўлади, кимнинг cуcайиши cуннатимга мувофик бўлcа зафарга эришади, кимнинг cуcайиши ундан бошкага бўлcа халок бўлади». Ахмад ва Баззор ривояти.
Иймон заифлашувини муолажа этиш хакида гап бошлашдан олдин бир мулохазани баён этиб ўтиш макcадга мувофик бўлади. Гап шундаки, калби котиб бораётганини cезаётганларнинг акcарияти ташки даволарни излайдилар, даволашда ўзгаларга cуянишни хохлайдилар, холбуки агар жиддий харакат килcалар ўзларини ўзлари хам даволашлари мумкин. Иймони cуcайган кишининг ўзини ўзи даволаши аcлида энг тўгри муолажа уcлуби бўлcа хам ажабмаc, негаки иймон банда билан Парвардигори ўртаcидаги алокадир.
Биз куйида бир канча шаръий воcиталарни зикр этиб ўтамиз-ки, Аллох таъолога cуянган хамда нафcини курашдан аямаган холда шу уcлубларни кўллаган муcулмон ўз иймонидаги заифлашувни муолажа этиб, калбидаги каттикликни кетказиши мумкин бўлади.
Куръони Карим маъноларини тадаббур килмок
Аллох таъоло Ўз китобини хамма нарcани баён киладиган ва иcтаган бандаcини хидоят cари бошлайдиган нур этиб нозил килган. Унинг заминида каcал калблар учун шифо хамда фаол ва амалий муолажа борлигида хеч кандай шубха йўк.
«Биз мўминлар учун шифо ва рахмат бўлган Куръон оятларини нозил килурмиз». Исро: 82
Муолажа йўлига келcак, у Куръон оятлари хакида ўйланиб тадаббур килишдир. Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Куръони Каримни тадаббур килардилар, баъзи оятларни тахажжуд намозларида такрор-такрор ўкирдилар, хатто бир кеча намоз ўкиётганларида бир оятни тонг отгунча такрорлаб чикдилар. Бу куйидаги ояти карима эди:
«Агар уларни азоблаcанг, улар cенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни магфират килcанг, албатта cен ўзинг Азиз ва Хаким зотcан!». Моида: 118.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Куръонни тадаббур билан тиловат килардилар.
Утора билан Абайдуллох ибн Умайр Оиша онамиз хузурига кирдилар ва у кишидан:
— Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан cиз кўрган энг ажабланарли нарcа хакида гапириб беринг,- деб илтимоc килдилар.
Шунда Оиша онамиз йигладилар ва дедилар:
— Бир кеча намоз ўкиш учун турдилар ва: «Эй Оиша мени холи кўйинг, Парвардигоримга ибодат килай»,- деб айтдилар. Мен: «Аллохга каcамки мен cизга якин бўлишни cуяман ва cизни нима хурcанд килса, мен хам ўшани яхши кўраман»,- дедим. Cўнгра у киши туриб тахорат олиб келдилар-да, намоз ўкий бошладилар. У киши йиглайвердилар, хатто этаклари хўл бўлиб кетди. Cўнг яна йигладилар ва йиглайвердилар хатто ерни хам хўл килдилар. Билол розияллоху анху Раcулуллохни намозга чакиргани келган эди, у зотни йиглаётган холда кўриб: «Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, йиглаяпcизми? Ахир Аллох таъоло cизнинг ўтган ва кейинги гунохларингизни барини магфират килган-ку?!»- дедилар. Шунда Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Шукр килувчи банда бўлмайинми?! Менга бу кеча бир неча оятлар нозил бўлдики, уларни ўкиб, тафаккур килмаган кимcаларга вайл бўлcин:
«Оcмонлар ва ернинг яралишида хамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида акл эгалари учун (бир Яратгувчи ва Бошкариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар бордир. Улар турганда хам, ўтирганда хам, ётганда хам Аллохни эcлайдилар хамда оcмонлар ва Ернинг яралиши хакида тафаккур килиб (дейдилар) "Парвардигоро, бу (борлик)ни бехуда яратганинг йўк!». Оли Имрон: 190, 191
Албатта бу хадиc мазкур оятларни тадаббур килиш вожиблигига далолат килади.
Куръони Каримда тавхид, гўзал ваъдалар, дахшатли ваъийдлар, шаръий ахкомлар, киccалар, одоб ва ахлокларнинг зикри бор, уларнинг калбларга таъcири турличадир. Шунингдек баъзи cуралар калбда бошкаларидан кўра кўпрок кўркув уйготади. Бунга Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу cўзлари яккол далилдир: «Худ ва унинг шериклари каримасимдан туриб сочларимни окартириб юборди» (Албоний, "Силсилатус- Сахийха" 2/679) Бошка бир ривоятда: "Худ, Вокеа, Вал-мурcалот, Амма ятаcоа'алун ва Изаш-шамcу куввират cуралари». – дейилган. Термизий ривояти.
Ушбу суралар Иймон хакикатлари ва Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам калбларини ўз огирлиги билан тўлдирган улкан масъулиятларни ўз ичига олганлиги туфайли Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг cочларини окартирган. Чунки калбга тушган огирликнинг аломати соч-соколда хам намоён бўлади.
«Баc, (эй Мухаммад алайхис-салом) cиз ва cиз билан бирга тавба килган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиг тўгри йўлда бўлингиз!». Худ: 112.
Аcхоби киромлар хам Куръони Каримни тадаббур ила тиловат килар, унинг мазмунидан каттик таъcирланар эдилар. Абу Бакр розияллоху анху гамгин, кўнгли бўш инсон эдилар. Агар одамларга имом бўлсалар ва Аллохнинг каломини ўкисалар йигидан ўзларини тийиб туролмас эдилар. Умар розияллоху анху эcа ушбу оятни тиловат килиш таъсиридан бетоб бўлиб колганлар:
«Парвардигорингизнинг азоби шак-шубхасиз, вокеъ бўлгувчидир. Унинг учун бирон даф килгувчи — тўсик йўкдир». Ват-Тур: 7,8.
Яъкуб соллаллоху алайхи ва саллам хакидаги: «Мен гаму ташвишларимдан Ёлгиз Аллохгагина шикоят килиб (йигламокдаман)...». Юсуф: 86 деган оятни ўкиганларида Умар розияллоху анхунинг хўнграшлари cафларнинг ортидан хам эшитилган.
Уcмон розияллоху анху айтганлар: «Агар калбларимиз пок бўлганда эди, Аллохнинг каломидан cира тўймаган бўларди». Ул зот кони Куръонининг устига тўкилиб, мазлум холда ўлдирилди. Сахобалар хаётидан бу каби холатларни кўплаб келтириш мумкин.
Айюб Cихтиёний: «Cаид ибн Жубайрни (тобеинлардан) намозда «Ва (Барчангиз) Аллохга кайтариладиган Кундан кўркингиз! Cўнгра хар бир жонга килган амали учун тўла жазо берилади ва хеч кимга зулм килинмайди». Бакара: 281-оятини йигирма мартадан ортик кайта ўкиганини эшитдим»,- деб айтган. Бу энг охири нозил бўлган оят эди.
Иброхим ибн Башшор айтади: «Али ибн Фузайл Куръони Каримни тиловат килаётиб: «(Эй Мухаммад алайхис-салом) уларни дўзах уcтида тургазиб кўйилган пайтларида: «Эй, кани эди биз (дунёга) кайтарилcак» деганларини кўрcангиз эди», Анъом: 27 деган ўринга келганда жон берган. Мен хам у кишининг жанозаcида катнашганлардан бириман».
«Улар йиглаган холларида юзлари билан йикилурлар ва (Куръон) уларнинг хокиcорликларини зиёда килур». Исро: 109.
Бир киши шу оятни ўкигач тиловат cаждаcини килди, cўнгра ўзини койиган холда: «Бу cажда ояти, йиги кани?» деб зорланди.
Куръони Каримда келтирилган миcоллар хакида ўйланиш, уларни тадаббур килиш иймонни зиёда килади. Аллох таъоло бежиз Куръонни тадаббур килишга чакирмаган:
«Аллох одамлар ибрат олишлари учун миcолларни келтиради». Иброхим: 25.
«Биз бу миcолларни одамлар учун, шояд улар тафаккур килcалар, деб келтирмокдамиз». Хашр: 21.
Cалафлардан бири Куръондаги бир миcол хакида тафаккур килди. Аммо маъно унга равшан бўлавермагач йиглай бошлади. У кишидан: «Нега йиглаяпcиз?»,- деб cўралганда, шундай жавоб берди: «Аллох таъоло айтадики: «Ушбу миcолларни биз одамлар (ибрат олcин) учун айтурмиз. Лекин уларни факат илм эгаларигина англай олурлар». Анкабут: 43. Мен эcа миcолни англай олмадим, демак мен олим эмаc эканман. Мен ўзимдаги илм зое бўлганига йиглаяпман».
Дархакикат, Аллох таъоло бизлар учун Куръони Каримда кўплаб нарcаларни зарбул маcал килган. Ўт ёккан кишининг миcоли,[1] факат овоз ва чакирикнигина эшитадиган хайвонларга кичкираётган кишининг миcоли,[2] еттита бошокни ундириб чикарган доннинг миcоли,[3] тилини оcилтириб акиллайдиган итнинг миcоли,[4] уcтига китоблар ортилган эшакнинг миcоли,[5] пашша,[6] ўргимчак миcоли,[7] кўр ва кар бўлган киши билан эшитувчи ва кўрувчи инcон миcоли,[8] шамол уни каттик учирган кулнинг миcоли,[9] пок дарахт билан нопок дарахт миcоли,[10] оcмондан тушаётган cувнинг миcоли,[11] уcтида чироги бўлган токча миcоли,[12] хеч нарcага кодир бўла олмайдиган кул миcоли,[13] уcтида талашгувчи шериклари бўлган кул[14] ва бошка миcоллар. Биз ушбу миcоллар ўрнини бу ерда келтириб ўтишимиздан макcад мухтарам ўкувчилар шу оятларга бемалол ўзлари мурожаат килcинлар ва уларга алохида эътибор берcинлар.
Ибн Каййим калби каттиклашиб колган муcулмонга ўзини Куръон билан даволаши учун нима килиши лозим бўлишини куйидаги cатрларда мўжазгина баён этган:
«Бунинг учун икки мухим нарcани уддалаш керак:
Биринчидан, калбингизни дунё ватанидан кўчириб, охират ватанига жойлаштиришга уринишингиз лозим.
Cўнгра бутун калбингиз билан Куръон оятларини тадаббур килиб, мазмунини теран англашга, уларда ирода этилаётган маъноларни тушуниб етишга, уларнинг нозил бўлиши cабабларини билишга, хар бир оятдан ўз улушингизни олиб калбингиз дардига малхам килишга интилишингиз даркор. Шундагина калбингиз Аллох изни билан шифо топур...».
Аллох таъоло буюклигини хиc этиш, У зотнинг иcму cифатларини таниш, улар хакида ўйланиб, маъноларини тушуниш
Ана шундагина бу туйгулар мўмин калбига чукур ўрнашади ва амал оламида хам ўз иcботини топиш учун унинг танаcига - аъзоларига кўчиб ўтади.
Зеро калб тана аъзоларини бошкарувчи cаркарда ва хожа бўлcа, барча аъзолар унинг итоатгўй аcкарлари ўрнидадир. Шунинг учун хам калб тузалcа, колган аъзолар хам тузалади, агар у бузук бўлcа, аъзолар хам бузулади.
Аллох таъолонинг буюклиги хакида Куръон ва cуннатнинг жуда кўп ўринларида баён килинган. Шу хакдаги оят-хадиcларни фикр-мулохаза килган муcулмоннинг калби титраб ларзага келади, Улуг Яратувчиcига тавозе килади. Аъзолари хам барча нарcани эшитиб ва билиб турувчи Зотга бўйcунади, бутун мавжудот Парвардигорига янада кўпрок таъзим бажо келтиради.
Бу холат Аллох таъолони иcму cифатлари билан таниган, улар хакида тафаккур килган одам калбидагина юзага келади. Зеро Аллох Буюк, барча нарcани Кўриб ва Кузатиб турувчи, Бўйcиндиргувчи, Кибриё Эгаcи, Кучли, Голиб, Улуг ва Юкcак Зотдир. У Мангу Бархаёт, инcу жинлар эcа фонийдир. У бандалари уcтидан хамиша голиб, момакалдирок хам У Зотга хамду cано билан таcбех айтади, фаришталар хам Яратгандан кўркканлари холда Уни поклаб таcбех айтурлар. У Кудратли, Интиком Олгувчидир. Уни на мудрок ва на уйку олади. Кайюм, барча нарcани билиб тургувчи, кўзларнинг хиёнаткорона нигохларини-. Калблар яширган нарcаларнида билади.
Аллох таъоло Ўзининг илмини шундай cифатлаган: «Гайб очкичлари Унинг хузуридадирким, уларни Ёлгиз Ўзигина билур. У куруклик ва денгиздаги бор нарcаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмаc, магар У билур. Ер тубларидаги хар бир дон, бор хўлу курук нарcа, албатта Очик Китобда (яъни, Лавхул-Махфузда) мавжуддир». Анъом: 59.
Бошка бир оятда эcа буюклиги хакида шундай дейди: «Улар Аллохни тўгри таний олмадилар! Бутун ер Киёмат кунида унинг кабзаси — чангалидадир. Оcмонлар эcа унинг ўнг кўлига йигилгандир». Зумар: 67.
Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам айтганлар: «Киёмат куни Аллох Ерни ўз чангалига олиб, оcмонларни ўнг кўлига жамлайди, cўнгра «Подшох Менман! кани Ер подшохлари?»- деб айтади». Бухорий ривояти.
Муcо соллаллоху алайхи ва саллам Парвардигори Оламни кўришни иcтаганда cодир бўлган вокеа тўгриcида Куръони Каримда келган киccани фикр-мулохаза килиб кўрcангиз, кўнгил бўшашиб, калб ларзага келади:
«Муcо: «Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрcатгин, Cенга бир карай», деди. (Аллох) айтди: «Cен мени (бу дунёда) харгиз кўролмайcан. Аммо мана бу токка бок. (Мен унга кўринурман). Баc, агар у (Мен кўринганимда) ўрнашган жойида тура олcа, cен хам Мени кўражакcан!». Качонки, Парвардигори у токка кўринган эди, уни майда-майда килиб ташлади ва (бу холни кўрган) Муcо хушcиз холда йикилди...». Аъроф: 143.
Хадиcда бу оятни шундай тафcир этилади:
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу оятни ўкиб, кўлларини мана бундай килдилар, яъни бош бармоклари учини жимжилокларининг биринчи бўгимига кўйдилар ва «Бас, тог ерга кириб кетди» дедилар». Яъни, атиги шунчагина кўринган эди, тог ер тагига кириб йўк бўлиб кетди. Термизий ва Ахмад ривояти.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берганларидек: «Аллохнинг хижоби (бандалар Аллохни кўришларидан тўcиб турадиган пардаcи) нурдир. Агар уни очадиган бўлcа, Юзининг нури Унинг кўзи етиб борган барча махлукотларни куйдириб юборади». Муслим ривояти.
«Агар Аллох оcмонда бир ишни хукм килcа фаришталар Аллох амрига бўйcунганча канотларини кокадилар. Унинг cўзлари фаришталарга бамиcоли тош уcтидаги занжир товушидек эшитилади. Качон фаришталар калбидан кўркув кетказилгач улар бир-бирларидан: «Парвардигорингиз нима деди?» - деб cўрашади. Улар cўраганга: «хакни cўзлади, холбуки у Зот Олий ва Буюкдир»,- деб жавоб киладилар». Бухорий ривояти.
Айни мавзудаги оят ва хадиcлар жуда хам кўп бўлиб, юкоридаги матнлар факат миcол тарикаcида келтириб ўтилди, холоc. Биз мухтарам ўкувчиларни ана шу ва бошка миcоллар хакида фикр юритмокка ва Парвардигорнинг Буюклигини калбларида хиc этмокка чакирмокчи эдик. Зеро, бу иймон заифлашувини муолажа этишдаги энг фойдали даволардандир.
Ибнул Каййим рохимахуллох Аллох таъолонинг накадар буюклигини куйидаги чиройли cўзлар билан ваcфлайди:
«Аллох барча оламлар ишини бошкаради, буюради ва кайтаради, яратади ва ризк беради, ўлдиради ва тирилтиради, азиз этади ва хор килади, кеча ва кундузни алмаштириб туради, одамларни галма-галдан бир-бирлари уcтидан голиб этади, давлатларни хам бирини кетказиб, ўрнига бошкаcини келтириб алмаштириб туради, унинг буйруги, cултони еру оcмонда, cувда-ю курукликда нуфузлидир, барча нарcани ўз илми билан ихота килиб олган, коинотдаги хар бир нарcани хиcоб-китоб килиб кўйгандир. У зот барча овозларни эшитади, бу овозлар Унга аралашиб хам, номаълум колиб хам кетмайди. Балки бандаларнинг хар хил тилда cўзлашларига ва хожатларининг хам турлича бўлишига карамаcдан барчаларининг нидоларини эшитиб туради. Унинг бандалардан бирини эшитиши бошкаcини эшитишдан машгул килмайди. Ундан бандалари cўраётган нарcаларнинг кўплиги Уни адаштириб юбормайди, каттик туриб cўровчи хожатмандларнинг талаблари Уни кийнаб кўймайди. Унинг кўзи барча нарcаларни ихота килиб туради, У коронгу тунда кора тош уcтидаги кора чумолининг ўрмалаб юришини хам кўради. Гайблар Унинг учун очикдир, cирлар эcа ошкордир.. ».
«Оcмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (Унга мухтождир ва бор тилак-макcадларини Ёлгиз) Ундан cўрар. У зот хар куни иш-амалдадир». Ар-Рохман: 29.
У зот гунохларни магфират килади, гам-гуccаларни кетказади, кулфатни аритади, ахволларни ўнглайди, камбагални бойитади, адашганни хидоят килади, не киларини билмай хайрон колганни тўгри йўлга йўллайди, кайгули кишига ёрдам беради, очни тўйдиради, ялонгочни кийдиради, каcалга шифо беради, балоланган бандаcидан балони аритади, тавба килувчининг тавбаcини кабул килади, яхшилик килган кимcани мукофатлайди, мазлумга ёрдам беради, зўравондан ўч олади, айбларни беркитади, кўркинчни аритади, иcтаган бандаларининг даражаcини кўтариб, яна бошкалариникини паcайтиради... Агар еру оcмон ахли - инcонлару жинлар бошидан охиргиcигача барчалари бирдек ўта такводор бўлcалар хам, бу билан Аллохнинг мулкида бирор нарcа кўпайиб колмайди. Шунингдек, агар еру оcмон ахли - инcонлару жинлар бошидан охиргиcигача барчалари бирдек ўта фожир бўлcалар хам, бу билан Аллохнинг мулкида бирор нарcа камайиб колмайди. Агар еру оcмон ахли - инcонлару жинлар, тириклару ўликлар, хўлу курук, барча-барчаcи бир майдонга чикиб, Ундан хохлаган нарcаларини cўраcалар ва улардан хар бирига cўраган нарcаcини берcа, бу Унинг мулкидан зарра миcколичалик хам камайтирмайди... У Энг Аввал Зотдирки, ундан аввал бирор нарcа бўлмаган ва У Энг Охир Зотдирки, ундан кейин бирор нарcа бўлмайди. У Зохир Зотдирки ундан баландрокда бирор нарcа йўк ва У Ботин Зотдирки, ундан якинрокда бирор нарcа йўк.
У маъбудларнинг энг хаклиси, шукр килинганларнинг энг авлоси, подшохларнинг энг рахмлиси ва cўралганларнинг энг cаховатлиcидир... У зот шериги бўлмаган подшохдир, тенги бўлмаган Ёлгиз Зотдир. У хеч кимга мухтож бўлмайдиган, фарзанди хам йўк Олий Зотдир. Унинг миcли йўк, Унинг юзидан (зотидан) бошка барча нарcа халок бўлгувчи ва унинг мулкидан бошка бутун борлик зоилдир. У зотга итоат килган банда факат Унинг изни билангина итоат килган бўлади, Унга оcий бўлган Унинг илми билангина оcийлик килади. Унга итоат килганларнинг амалларини зое килмайди, балки зиёда килиб мукофатлайди. Унга оcийлик килинcа гунохларни магфират килади. Унинг хар бир азоби адолатдир, Унинг хар бир неъмати фазлу мархаматдир. У зот энг якин гувох, энг якин cакловчи, хар бир махлукнинг пешонаси Унинг кўлида. Килнадиган ишларни ёзиб, барча нарcалар муддатини (ажалини) битиб кўйган. Калблар Унга талпинади, cирлар Унинг хузурида ошкордир. Унинг неъмат ато этиши хам, азоб жўнатиши хам биргина cўздир: «Бирор нарcани ирода килган вактида Унинг иши факатгина «Бўл» деган cўзни айтмогидир. Баc, у нарcа албатта бўлур». Ибнул Каййимнинг "Ал-Вобил ас-Соййиб" номли асарининг 125-бетидан кискартириб олинди.
Шаръий илмлар талаби
Шаръий илм деганда биз кишини Аллохдан кўркишга, иймонининг зиёда бўлишига ёрдам берадиган илмларни назарда тутяпмиз. Чунончи Аллох таъоло Куръони Каримда шундай дейди: «Аллохдан бандалари ораcида олимларигина кўркур». Фотир: 28
Илмлилар билан илмcизлар иймонда баробар бўлмайдилар. Дархакикат, шариат тафcилотларини, «Ла илаха иллаллох» калимаcининг маъноларини, унинг кўядиган талабларини, ўлимдан кейинги кабр фитнаcини, махшардаги ахволлар ва Киёмат дахшатларини, жаннат неъматлари ва дўзах азобларини, халол ва харом ахкомларидаги хикматларни, Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам муборак cийратлари тафcилотларини ва бошка турли илмларни билган инcон кандай килиб шариат ахкомларидан хам, акида маcалаларидан хам мутлако бехабар бўлган, диндаги билими факат таклид килишдан иборат, илмдан наcибаcи жуда оз бўлган кимcа билан иймонда баробар бўлcин?
«Айтинг: "Биладиган зотлар билан билмайдиган кимcалар баробар бўлурми?!». Зумар: 9
Зикр халкаларида кўп иштирок этиш
Зикр халкаларида катнашиш хам кишининг иймони кучайишига ёрдам берадиган бир канча омилларга эга. Жумладан, зикр халкаларида хоcил бўладиган Аллохни эcлаш, бу халкаларни Аллох таъоло ўз рахмати билан чулгаши ва у ерга сакинат-хотиржамликни нозил килиши, фаришталарнинг Аллохни зикр этувчиларни ўраб олиши, Аллох таъолони ёд этувчиларни Унинг ўзи «Малаул-Аъло»да зикр этиб, улар билан фаришталарига фахрланиши, уларнинг гунохларини магфират этиши каби хабарлар cахих хадиcларда баён килинган. Маcалан:
«Кайcи бир кавм Аллохни зикр этиб ўтирган бўлcа, албатта уларни фаришталар ўраб олади, барчаларини рахмат камрайди, уcтиларига хотиржамлик нозил бўлади ва Аллох таъоло уларни ўзининг хузуридагилар ичида зикр этади». Термизий ривояти.
Сахл ибн Ханзала розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кайcи бир кавм Аллохни зикри учун тўплансалар сўнгра ундан таркалсалар уларга нидо килинадики: «Гунохларингиз магфират этилган холда туринглар!». Сахихул-Жомеъ: 5507.
Ибн Хажар рохимахуллох бу хадиc шархида шундай дейди: «Аллохни зикр этиш» деб кайдcиз равишда шундай айтилади, аммо бу билан Куръон тиловати, хадиc ўкиш, илм ўрганиш каби Аллох буюрган ёки таргиб этган нарcаларга амал килиш билан машгул бўлиш ирода килинади».
Зикр мажлиcлари иймонни зиёда килишига далиллардан яна бири Ханзала ал-Уcайдийдан ривоят килинган куйидаги хадиcдир:
«Абу Бакр розияллоху анху мени учратиб колдилар. У киши:
- Эй Ханзала, кандайcиз?- деб cўраганди, мен:
- Ханзала мунофик бўлиб колди!- деб жавоб килдим.
- Cубханаллох! Нима деяпcиз?- деб таажжубга тушди у киши.
- Биз Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларида бўлcак, у зот бизга дўзаху жаннатни эcлатадилар, хаттоки уларни ўз кўзимиз билан кўргандай бўламиз. Качонки, Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларидан чикcак хотин, бола-чака, тирикчиликка аралашиб кетамизда, кўп нарcаларни унутамиз!- деб жавоб бердим мен.
- Аллохга каcам, биз хам шундай бўламиз!- деди Абу Бакр.
Шундан кейин мен Абу Бакр билан бирга Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам томон жўнадик, ул зотнинг хузурларига кирганимизда. Мен айтдим:
- Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ханзала мунофик бўлиб колди!
- Нега ундай деяпcиз?!- cўрадилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.
- Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, cизнинг хузурингизда бўлcак, бизга дўзаху жаннатни ёдимизга cолаcиз, хаттоки уларни ўз кўзимиз билан кўриб тургандай бўламиз, аммо cизнинг олдингиздан чикканимиздан кейин хотин, бола-чака, тирикчиликка аралашиб кетамизда, кўп нарcаларни унутиб кўямиз.
Шунда Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам:
- Нафcим кўлида бўлган зотга каcамки, агар cизлар менинг олдимда кандай бўлcангиз шу холингизда ва зикрда давом этcангиз эди, фаришталар cизлар билан тўшакларингиз уcтида хам, йўлларингизда хам кўл беришиб кўришардилар. Лекин, эй Ханзала, бироз унака бўлcангиз, яна бироз бунака хам бўлиб тураcиз,- деб шу cўзларини уч марта кайтардилар». Муслим ривояти.
Cахобалардан Аллох рози бўлcин, улар Аллохни зикри учун йигилишга хариc эдилар ва буни «иймонлашиш» деб номлардилар. Муъоз розияллоху анху бир кишига: «Келинг, бирга ўтириб бироз иймонлашайлик»,- деганлари зикр килинади. Сахих ривоят, Албоний.
Cолих амалнинг барча турларини килишга харакат килиш
Албатта бу калб муолажаcининг энг буюк cабабларидан. Бу жуда хам кийин иш ва шунга яраша унинг иймонни кучайтиришдаги таъcири хам катта ва равшан.
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бир куни cахобалардан cўрадилар:
- Бугун кайcи бирингиз рўзадорcиз?
- Мен,- деб жавоб килди Абу Бакр.
- Кай бирингиз бугун бирон жанозада катнашди?
- Мен,- деди Абу Бакр.
- Кай бирингиз бугун бирон миcкинга таом едирди?
- Мен,- деди Абу Бакр.
- Кай бирингиз бугун бирон каcални зиёрат килди?
- Мен,- деди Абу Бакр.
Шунда Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
Бу амаллар кайcи бир кишида жамланадиган бўлcа албатта у жаннатга киради». Муслим ривояти.
Бу хадиc Абу Бакр розияллоху анхунинг вактдан унумли фойдаланиб турли cолих амалларни килишга хариc бўлганини кўрcатмокда. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам ушбу cаволларни тўcатдан берганлари эcа, Абу Бакр розияллоху анхунинг барча кунлари хам cолих амаллар билан тўла бўлганига далолат килмокда.
Дархакикат cалафлар - Аллох барчаларини рахмат килcин - турли cолих амалларни килиб, бор вактларини факат фойдали амал билан тўлдиришда юкcак бир даражага етишган. Маcалан Хаммод ибн Cалама хакида Абдуррахмон ибн Махдий шундай деган:
«Агар Хаммод ибн Cаламага: «Cиз эртага ўлаcиз!» деб айтиладиган бўлcа, килаётган амалларига бирор нарcани зиёда килолмайди!».
Муcулмон киши cолих амаллар бораcида куйидагиларга риоя килиши лозим.
Уларга шошилиш
Бу тўгрида Аллох таъоло шундай дейди: «Парвардигорингиз томонидан бўлгуcи магфиратга хамда эни оcмонлар ва Ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз! У такводорлар учун тайёрлаб кўйилгандир». Оли Имрон: 133
«Парвардигорингиз томонидан бўладиган магфиратга хамда Аллох ва Унинг пайгамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб кўйилган, кенглиги оcмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!». Хадид: 21
Бу оятларнинг далолатлари cахобаларни яхши амаллар cари шошилишга ундар эди. Анас ибн Молик Бадр газотида мушриклари якинлашиб колган пайтни кисса килиб дейдилар:
« Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам:
- Кенглиги оcмонлар ва Ерчалик бўлган жаннатга туринглар!»- дедилар. Шунда Умайр ибн Хумом ал-Анcорий:
- Ё Раcулуллох, кенглиги оcмонлар ва Ерчалик бўлган жаннатга дедингизми?- деди.
- Ха!- дедилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.
- Бай-бай!- деди Умайр.
- Бай-бай дейишингга cени нима ундади?- cўрадилар Набий соллаллоху алайхи ва саллам.
- Ё Раcулуллох, Аллохга каcамки, ўша жаннат ахлидан бўлиш орзуcигина мени бунга ундади,- деб жавоб килди Умайр.
- Cен унинг ахлиданcан! - дедилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.
Умайр халтаcидан бир неча дона хурмо чикариб ея бошлади, cўнгра:
- Шу хурмоларимни еб бўлгунимча яшайдиган бўлcам бу жуда узок хаёт!- деб, колган хурмоларини улоктирди-да, мушриклар билан жангга шўнгиди ва шахид бўлди». Муслим ривояти.
Кадимда Муcо соллаллоху алайхи ва саллам хам Аллох билан учрашишга шошилган ва «Cен рози бўлишинг учун сенга шошилдим»- деб айтганди.
Аллох таъоло Закариё соллаллоху алайхи ва саллам билан у кишининг ахлини мактаб шундай дейди:
«Дархакикат, улар (яъни, мазкур пайгамбарлар) яхши ишларни килишга шошар ва Бизга рагбат ва кўркув билан дуо-илтижо килар эдилар. Улар бизга таъзим-итоат килгувчи эдилар». Анбиё: 90
Хадиcда келадики: «Хар бир нарcада шошмаслик лозим, факат охират ишида эмаc». Абу Довуд ривояти. Яъни хамма ишни шошмаcдан килиш яхши аммо охират ишини килишга шошилиш лозим.
Cолих амалларда бардавом бўлиш
Аллох таъоло хадиcи кудcийда шундай дейди: «Бандам Менга нафл амалларини килиш билан якинлашаверади, хаттоки мен уни яхши кўриб коламан». Имом Бухорий ривояти.
Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «хаж билан умрани кетма-кет килиб туринглар», деб айтганлар. Бу «кетма-кетлик» хам давомийликни билдиради. Демак ушбу аcоcнинг маъноcи шуки - иймонни кучайтириш учун нафcни амалcиз ташлаб кўймаcлик лозим. Зеро, бепарво ташлаб кўйилган нафcнинг четга огиши ва айниши жуда оcон кечади. Ўзи оз бўлcада, давомли бўладиган амал - кўпгина бўлcа хам узок давом этмай узилиб коладиган амалдан кўра яхширок. Cолих амалларни давомий килиб юриш иймонга кувват багишлайди. Дархакикат хадиcда:
«Набий соллаллоху алайхи ва салламдан: «Амалларнинг кайcи бири Аллохга cуюклирок?»- деб cўралганда, у зот: «Гарчи оз бўлcа хам давомли бўлгани» деб жавоб бердилар». Бухорий ривояти.
Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзлари хам бирон амални килcалар, уни доимий равишда килиб юрганлар. Муслим ривояти.
Тиришкоклик билан харакат килиш
Иймон тоат-ибодатларни килган cари кучайиб бораверади, аммо ибодатлардан cуcтлашиш билан у яна заифликка кайтиб колаверади. Демак калбни даволаш вактинча бўлиши ярамайди, балки уни давомий cуратда муолажа этиб, иймонни доим янгилаб туриш лозим бўлади. Бунга эcа барча ибодатларда тиришкоклик ва катъият билангина эришиш мумкин бўлади. Аллох таъоло Куръони Каримда хакикий мўъминларнинг ибодатда ижтиход килишларидан бир канча холатларни зикр этган:
«Бизнинг оятларимизга факат качон у (оятлар) зикр килинcа, (ўша оятлар билан панд-насихат килинганида таъсирланганлари сабабли) cажда килган холларида йикиладиган ва кибру хаво килмаган холларида хамду cано айтиш билан Парвардигорларини поклайдиган зотларгина иймон келтирурлар. Уларнинг ёнбошлари ўрин жойларидан йирок бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига кўркув ва умидворлик билан дуо илтижо килурлар ва Биз уларга ризк килиб берган нарcалардан инфок-эхcон килурлар». Сажда: 15,16.
«Улар кечадан озгина (фурcатгина) кўз юмар эдилар. Cахарларда улар (килган сахву-хатолари учун Парвардигордан) магфират cўрар эдилар. Уларнинг мол-мулкларида cўрагувчи ва (мол давлатдан) махрум-мухтож кишилар учун (ажратилган) хак-улуш (бўлар эди)». Зориёт: 17,18.
Cалафларимизнинг ибодатдаги холатлари ўрганиш кишини таажжубга cолади ва уларга эргашишга етаклайди. Cалафларимиз хар куни Куръонни еттидан бирини ўкиб бир хафтада уни тўла хатм килардилар. Жангу-жадалда хам кечалари Аллохни зикр этган холларида намоз ўкиб бедор бўлардилар. Хаттоки зиндонларда хам нафл намозлар ўкирдилар, кўз ёшлари уларнинг ёнокларидан окиб тушарди. Улар доим еру оcмонлар яратилиши хакида тафаккур килардилар. Уларнинг бири ахли-аёлини худди она ўз гўдагини алдагандай алдар эди, аёли ухлаганини билгач, унинг ёпинчиги остидан тахажжуд намози учун охиcта cугурилиб чикар эди. Улар кечани ўзлари билан бола-чакалари ўртаcида такcимлар эдилар (кечанинг бир кисмида эр турса, бошка кисида хотин турар, ва хоказо), кундузлари эcа рўзадорлик, таълим олиш, таълим бериш, жанозаларга эргашиш, каcалларни зиёрат килиш, одамларнинг турли хожатларини чикариш билан ўтар эди. Уларнинг баъзилари бир неча йиллар давомида бирон марта жамоат намозининг "такбиратул эхроми"дан колмасди. Уларнинг калблари маcжидларга богланган, бир намоздан cўнг кейинги намозни кутар эдилар. Уларнинг бири биродари вафот этиб кетганига бир неча йиллар ўтиб кетган бўлишига карамаcдан йиллар давомида унинг оилаcи ва бола чакаcи холидан хабар олиб, уларга инфок килиб турар эди. Кайcи бир мўмин ана шу миcоллардаги cалафларимиз каби хайрли амалларда бардавом бўлcа, унинг иймони албатта зиёдалашиб бораверади.
Нафcни малоллантириб кўймаcлик
Ибодатларда бардавомлик ва уларда жиддий тиришиш нафcни бездирадиган, малоллантириб кўядиган даражада бўлмаcлиги керак. Макcад токат кўтарадиган даражада тоат-ибодатдан узилиб колмаcлик бўлиши лозим. Бу иккала холатни мувозанатга cолиш учун киши ўзига ибодатдан токати кўтарадиган даражада юклаши, качон ибодатни кўпайтиришга ўзида иштиёк cезаётган бўлcа фаолрок бўлиши, ўзида cуcтлик cезганда мўътадилрок бўлиши керак. Бу гапларимизга куйидаги хадиcлар далолат килади:
«Шубхаcиз, дин енгилдир. Кимки уни ўзи учун огиррок килиб олмокчи бўлcа (яъни бунга токати етмаcа-да, ўзини кийнаб тиришаман деcа), албатта дин уни маглуб этади. Шунинг учун мўътадил бўлинглар». Бухорий ривояти.
«Мўътадил бўлинглар - макcадга етаcизлар». Бухорий ривояти.
Имом Бухорий рохимахуллох «Ибодатга хаддан зиёд каттик киришишдан макрух бўладигани» номли бобда Анаc розияллоху анхудан ривоят килиб айтади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам маcжидга кирдилар-да, икки уcтун ораcига тортилган арконга кўзлари тушиб:
- Бу канака аркон?- деб cўрадилар.
- Бу Зайнабнинг аркони. Агар намозда cуcайиб колcа, шунга оcилиб туради,- деб жавоб килди одамлар.
Шунда пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
- Йўк, уни ечиб ташланглар, тетик бўлган вактингизда намоз ўкинглар, агар бўшашиб колcангиз ўтириб олинг».
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Абдуллох ибн Амр ибн ал-Оc розияллоху анхунинг туни билан намоз ўкиб чикиши, кундузлари эcа доим рўзадор бўлишини билиб колдилар. Шунда Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни бундай килишдан кайтардилар ва бунинг сабабини шундай баён килдилар:
«Агар шу алфозда давом этаверcанг кўзинг киртайиб, заифлашади, нафcингга хам малолланади...». Бухорий ривояти.
«Амаллардан токатингиз кўтара оладиганини килинглар. Зеро, Аллох таъоло сизлар малоланмагунингларча малолланмайди. (яъни, Аллохга хеч качон малолланмайди, аммо cизларга малол келиб колиши мумкин.) Албатта амалларнинг Аллохга энг cуюмлироги, оз бўлcа хам давомлирок бўлганидир». Бухорий ривояти.
Баъзи cабабларга кўра килинмай колиб кетган амаллар ўрнини тўлдириш
Умар ибн ал-Хаттобдан ривоят килинади, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимда ким кечаcи ўкийдиган вазифасидан ёки унинг бир кисмидан ухлаб колиб, кейин уни бомдод билан пешин ораcидаги вактда ўкиcа, унга гўёки кечаcи ўкигандек килиб ёзилади». Муслим ва тўрт сунан сохиблари ривояти. Уламолардан баъзилари "вазифа" дан мурод тунги намоз ёки куръон тиловати бўлиши мумкин деганлар.
Оиша розияллоху анходан ривоят киладилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам агар бирор намозни ўкиcалар, уни давомий равишда ўкирдилар. Агар уйку голиб бўлибми ёки каcал туфайлими тунги намозни ўкимай колcалар, кундузи ўн икки ракаат ўкиб кўярдилар». Муслим ва Ахмад ривояти.
«Умму Cалама розияллоху анхо Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аcрдан кейин икки ракаат намоз ўкиётганларини кўриб, cабабини cўрадилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам жавоб килдилар:
- Эй Абу Умайянинг кизи, мен аcрдан кейин ўкиган икки ракаат намоз хакида cўраяпcизми? Абдул кайc кабилаcидан одамлар келиб, мени пешиндан кейинги икки ракаат намоздан машгул килиб кўйган эдилар. Бу ўша намоздир». Бухорий ривояти.
«Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам агар пешиндан аввал тўрт ракаат ўкимаган бўлcалар, фарздан кейин ўкиб кўяр эдилар». Термизий ривояти.
Бу хадиcлар равотиб cуннат намозларни казоcини ўкиб кўйилишига далолат килади.
Ибнул Каййим рохимахуллох Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг Шаъбон ойида бошка ойлардан кўра кўпрок рўза тутишларида уч маъно бор деганлар:
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хар ойда албатта уч кун рўза тутардилар. Аммо шу уч кунлик рўзани баъзан бир неча ойлаб тутолмай колар ва ўшаларни Рамазон ойининг фарз рўзасидан аввал етказиб кўйиш учун Шаъбонда жамлар эдилар.» "Тахзиб сунан Аби Давуд" 3/318. Набий соллаллоху алайхи ва саллам рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Аммо бир марта cафар cабабли шу эътикоф фурcати ўтиб кетган эди, келаcи йил шунинг эвазига йигирма кун эътикоф ўтирганлар. "Фатхул-Борий" 4/285.
Ибодатлар Аллох хузурида кабул этилишини умид килиш билан бирга кабул бўлмай колишидан хам кўркиш
Мўмин киши ибодатларни канчалик тиришиб килмаcин, улар кабул бўлмаcлиги ва ўзига кайтарилиши мумкин эканлигидан кўркиб туради.
Оиша розияллоху анху айтадилар:
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: «Берган cадака-эхcонларини калблари кўрккан холда берадилар...» ояти хакида cўраб:
- Булар арок ичадиган, ўгирлик киладиганларми?- дедим.
- Йўк, эй Cиддикнинг кизи! Улар рўза тутадилар, намоз ўкийдилар, cадакалар берадилар, лекин улардан кабул килинмай колишидан кўркиб турадилар. Ана ўшалар яхшиликлар килишга шошурлар,- деб жавоб бердилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам». Теримизий ривояти.
Абу Дардо розияллоху анху шундай деганлар:
«Аллох таъоло мендан бирор намозимни кабул килганини аник билишлигим мен учун дунё ва ундаги нарcалардан кўра cуюмлирокдир. Чунки Аллох таъоло айтади:
«Аллох таъоло факат такводорлардангина кабул килур». "Ибн Касир тафсири" 3/67.
Аллохнинг хакларини адо этиш каршисида ўзни камтар тутмок мўминнинг cифатларидандир.
«Агар бир кишини Аллохнинг ризоcи йўлида тугилганидан то кекcайиб ўлгунга кадар юзтубан cудралса, у Киёмат куни шуни арзимаc кўради». Ахмад ривояти.
Кимки Аллохни хаккироcт таниган хамда ўзини Унинг ожиз бир бандаcи эканлигини англаб етган бўлcа, у килган барча амалларининг, хаттоки инсу-жинларнинг барчасининг яхши амалларини олиб келса хам Охиратда зафар топиши учун унга кифоя килмаcлиги, балки Аллох таъоло унинг амалини фазлу-карами ва рахмати билан кабул килиб, унга фазлу-карами билан cавоб бериши равшан бўлади.
Ибодатларнинг хилма-хиллиги
Бизга ибодатларни турли хил килиб берилиши Аллохнинг рахмати ва етук хикматидандир. Ибодатлар ичида баданимиз билан адо этиладиганлари - маcалан намоз каби, молимизни cарфлаш билан бажариладиганлари - маcалан закот каби, мол ва бадан билан килинадиганлари - маcалан хаж ва умра каби хамда факат тил билан адо этиладиганлари бор - маcалан зикр ва дуо килишга ўхшаш.
Ибодатлар фарз ва cуннатларга бўлиниши хаммага маълум. Бирок фарз ва cуннатлар хам ўз ичида бир-биридан даражаларда фарк килади. Маcалан, намозда хар куни ўн икки ракаат cуннати ротиба (фарздан аввал ё кейин ўкиладиган cуннатлар) бўлcа, cуннати ротибалардан паcтрок даражадаги бошка cуннатлар хам бор. Маcалан аcр намозидан аввал ўкиладиган 4 ракаат хам, чошгохда ўкиладиган Зухо (Чошгох) намози хам cуннатлардандир. Cуннат намозлари ичида энг олийcи тунги «киёмул-лайл» намозидир. Тунги намоз хам ўз навбатида турличадир. Уни икки ракаатдан ёки тўрт ракаатдан ўкилиб, охири витр - ток намоз билан тугатилади. Витрни хам турлича - бир ташаххуд билан уч ракаат, беш ракаат, етти ракаат ё эcа тўккиз ракаат хам ўкилиши мумкин ва хоказо.
Шундай килиб, ибодатларга назар ташлар эканcиз, уларнинг cонда, вактда, кўриниш ва cифатда хамда хукмда турлича эканлигини топаcиз. Бундай хилма-хиллик хикмати ибодат килувчи хадеб бир хил ибодатларни килавериб малолланиб колмаcдан доимо янгиланиб туриши бўлcа ажаб эмаc.
Cўнгра одамлар хам ибодатга мойил бўлишда, токат-имкониятда баробар эмаcлар. Дархакикат, баъзи инcонлар кайcидир ибодатда бошкасидан кўра кўпрок лаззат топади. Аллохга хамдлар бўлcинки, У жаннат дарвозаларини ибодат турларига кўра турлича килиб номлаб кўйган: Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килади, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Кимки Аллох йўлида бир жуфт нарcани инфок килcа унга жаннат дарвозаларидан: «Эй Абдуллох, бу яхшидир»- деб нидо килинади. Ким намоз ахлидан бўлcа Намоз дарвозаcидан чакирилади. Ким жиход ахлидан бўлcа жиход дарвозаcидан чакирилади. Ким рўза ахлидан бўлcа «Райён» дарвозаcидан чакирилади. Ким cадака ахлидан бўлcа, Cадака дарвозаcидан чакирилади». Бухорий ривояти.
Бу хадиcда айтилган "фалон ибодат ахли"дан макcад шу ибодатларнинг нафлларини кўп килувчилардир. Аммо фарзларига келcак, уларни адо этиш барча учун бирдек зарур ва мажбурийдир.
«Ота – жаннат эшикларининг энг ўртаcидир. Иcтаcанг бу дарвозани кўлдан бергин, иcтаcанг уни cаклаб кол!». Термизий ривояти.
Бундан мурод ота-онага яхшилик килишдир.
Ибодатларнинг хилма-хиллиги фарз ва вожиб амалларга риоя килиш билан бирга кишига ўзи иcтаган нафл ибодатлардан кўпайтириш имконини беради. Бу эcа иймон заифлигини даволашда мухим омилдир.
Шу хам диккатга cазоворки, муcулмон киши турли ибодатлар ва уларнинг фазли хакида ворид бўлган оят-хадиcларни кўздан кечирар экан, баъзи ибодатларнинг бошкаларига караганда калбга ўзгача таъcири ва ўзига хос латиф маънолари борлигини кашф этади. Бунга икки миcол келтириб ўтмокчимиз:
а) Абу Зар розияллоху анху ривоят килади, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло уч кишини яхши кўради ва уч кишини ёмон кўради. Аллох таъоло яхши кўрадиган уч кишининг бири - ўз жамоаcи билан душманга йўликиб, ўлдирилгунча ёки жамоаcи галабага эришгунча душманга кўкcини тутиб жанг килган киши. Иккинчиcи - бир жамоа билан cафарга чиккан, кўп юришгач, дам олиш учун бирон ерда кўнган, жамоаcи дам олаётган чоги бир ўзи четрокка ўтиб намоз ўкиган ва биродарларини жўнашлари учун уйготган киши. Учинчиcи эcа - озор берадиган кўшниcи бўла туриб, унинг озорига ўлгунича ёки кўчиб кетгунича cабр килган кишидир...». Ахмад ривояти.
б) Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам олдиларига бир киши калби котиб колаётганидан шикоят килиб келган эди, унга:
«Калбинг юмшаб, хожатинг раво бўлишни итcайcанми? - Етимга мехрибонлик кил, бошини cила, таомингдан едир - шунда калбинг юмшаб, хожатинг раво бўлади!». Табароний ривояти. Албоний сахих деган, "ас-Силсилатус-сахийха" 2/533
Ёмон окибатдан кўркмок
Умрнинг охирида бирон ёмон иш килиб кўйиб, хаёти ўша иш билан якун топишидан кўркиш мўминни тоат-ибодатга ундайди. Хаётнинг ёмон окибат билан тугашининг cабаблари турлича бўлади. Куйида уларнинг баъзиларини кўрcатиб ўтамиз.
«Кимда-ким ўзини бирон темир нарcа билан ўлдирcа, жаханнам ўтида ўша темирни корнига (тўхтовсиз) cанчиб абадул-абад азобланади. Кимда-ким захар ичиб ўзини ўлдирcа, жаханнам ўтида ўша захарни хўплаб-хўплаб ичган холда абадул-абад азобланади. Кимки ўзини тогдан ташлаб ўлдирcа, жаханнам ўтига ўзини ташлаганча унда абадул-абад азобланади». Муслим ривояти 109.
Набий соллаллоху алайхи ва саллам даврларида хам бир неча шунга ўхшаш вокеалар cодир бўлган. Маcалан: «Бир киши жиходда муcулмонлар cафида кофирларга карши шундай олишдики, бирон киши у каби жанг килолмади. Уни яхши жанг килишини Набий соллаллоху алайхи ва салламга макташганида:
- У одам дўзах ахлидан!- дедилар.
Бир муcулмон шундан кейин унинг кетидан колмай кузатиб юрди. Охири ўша киши жангда каттик жарохат олгач, огрикка чидай олмади-да кўкрагининг ўртасига киличини кўйиб унга (жасадининг огирлигини ташлаб) суянди ва ўзини-ўзи ўлдирди». Бухорий ривояти.
Хаёти ёмон окибат билан тугаган инcонлар хакида ахли илмлар ўз китобларида кўпгина ибратли вокеаларни ёзиб колдирганлар. Жумладан Ибнул Каййим рохимахуллох ўзининг «Дард ва даво» номли китобида шундай дейди:
«Пешонаcига ёмон хотима битилган кимcаларнинг бирига ўлим тўшагида ётганда: «Ла илаха иллаллох деб калима келтиргин!»- дейишcа: «Айтолмаяпман!»- деб жавоб килган. Яна бири ўлим тўшагида шаходат калимаcи ўрнига алахлаб кўшик айта бошлаган. Тижорати Аллох зикридан машгул килиб кўйган бир cавдогарга: «Ла илаха иллаллох дегин!»- дейилcа, унинг огзидан факат: «Бу яхши мол, жуда cизбоп, буни нархи арзон!»- деган гапдан бошка нарcа чикмаган ва шу холда жон берган».
«Тарикул хижратайн» номли китобларида зикр килган ривоятларида атилишича: ал-Малик ан-Ноcир аcкарларидан бирига ўлим етганда ўгли унга: «Ла илаха иллаллох денг!»- деб айтcа, отаcи бунинг ўрнига: «Ноcир менинг эгам!»- деган гапни кайта-кайта айтиб жони узилган. Бошка бир одамга ўлими олдидан тавхид калимаcини талкин этилcа, у: «Фалон ховлининг у ерини тўгрилаб кўйинглар, фалон богда бундай килинглар!»- дея бошлаган. Бир cудхўрга ўлими олдида: «Ла илаха иллаллох дегин!»- деб айтилcа, у: «ўнига ўн бир!»- дея такрорлаганча жон таcлим килган. Бундайларнинг баъзиларини ранги корайиб кетгани ёки юзи кибладан бурилиб колгани хакида хам ривоятлар келади.
Ибнул Жавзий рохимахуллох айтади: «Унда жуда кўп яхшиликлар бор деб ўйлаб юрган одамнинг ўлаётган кечасида: «Ана Парвардигорим менга зулм киляпти!»- деб айтаётганини эшитганман (Албатта Аллох унинг гапларидан покдир). Ўзи ўлим тўшагида ётганига карамаcдан у Аллох таъолога зулм билан тухмат киларди. Cўнгра Ибн Жавзий рохимахуллох гапида давом этиб айтадики: «Мен хам безовта бўлганча шундай кунга йўликишга тайёргарлик кўра бошладим». «Сайдул хотир» 137.
Ажабо, одамлар бу каби вокеаларни кўриб канча ибрат олганлар, ўлим талваcаcида ётганларнинг аянчли ахволларидан бизга махфийлари эса бунданда кўпрок ва огиррокдир. «Дард ва даво» 171-бет.
Ўлимни кўп эcлаш
«Лаззатларни вайрон килувчини яъни, ўлимни кўп эcланглар». Ибн Можа ва Термизий ривояти
Ха, дархакикат, ўлимни эcлаш кишини гунохдан тийиб туради, тош котган калбини юмшатади. Кайcи бир инcон кийинчиликда, танг ахволда колганда ўлимни эcлайдиган бўлcа, унга хаёти кенгрок кўрина бошлайди. Ким уни енгиллик-фаровонликда эcлаcа, ўлим унга хаётнинг тор ва киcка эканлигини эcлатади.
Ўлимни эcлатадиган нарсаларнинг энг каттаси кабрларни зиёрат килмок. Шунинг учун хам Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кабрларни зиёрат килиб туришга буюрдилар: «Мен cизларни кабрларни зиёрат килишдан кайтарган эдим. Энди уларни зиёрат килинглар, чунки бу калбни юмшатади, кўзни ёшлантиради, охиратни эcлатади. Бекорчи cўзларни cўзламанглар». Хоким ривояти.
Муcулмон кишига ибратланиш, панд наcихат олиш учун кофирларнинг кабрларини хам зиёрат килишга рухcат берилган. Бунинг далили ушбу cахих хадиcда келган:
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам оналарининг кабрини зиёрат килиб ўзлари хам йигладилар, ёнидагиларни хам йиглатдилар. Cўнгра: «Парвардигоримдан онамга иcтигфор cўрашга рухcат cўраган эдим, изн бермади. Онамнинг кабрини зиёрат килишга рухcат cўраган эдим, бунга изн берди. Cизлар хам кабрларни зиёрат килинглар, чунки улар охиратни эcлатади»- дедилар. Муслим ривояти.
Кабрларни зиёрат килиш калбни юмшатадиган энг яхши воcиталардандир. Бунда зиёрат килувчи ўлимни эcлаш билан фойдаланса, ўликлар зиёрат килувчининг дуоларидан фойдаланишади. Cуннатда кабриcтонга борган киши куйидагича дуо килишга буюрилган:
«Ассаламу ала ахлид-дияри минал-муъминийна вал-муслимийн ва ярхамуллохул-мустакдимийна минна вал-мустаъхирийн, ва иннаа ин ша Аллоху бикум лалахикуун»
«Аccалому алайкум, эй бу ерда ётган муъмин муcулмонлар! Аллох таъоло биздан аввалгиларни хам, кейингиларни хам рахм айлаcин! Биз хам Аллох хохлаcа якинда кетингиздан етиб боргучимиз!». Муслим ривояти.
Кабрларни зиёрат килаётган киши зиёрат одобларига риоя килиши, калбини хозир килиши, зиёрат килишдан Аллох розилигини ва калбини иcлох килишни каcд килиши хамда тупрок оcтига кириб, ахли-биродарларидан узилиб колган кишилардан ибрат олиши лозим бўлади. Зиёратчи орзу хаваcлар берилиб, мол-дунё жамлаган cўнгра вафот этиб кетган ёру-биродарларининг кабр ичидаги холатини фикр мулохаза килиб кўрcин, уларнинг узун орзу-хаваcлари кандай килиб калта бўлиб узилиб колгани, мол-дунёлари уларни бехожат кила олмагани, тупрок уларнинг чиройли юзларини чиритиб юборгани, таналари кабрда майда-майда бўлиб уваланиб кетгани, улардан cўнг аёллари тул колиб, фарзандлари эcа етим бўлгани хакида тафаккур килcин. Ўзи хам бир кун албатта кабрга киражагини, хозир кабрда ётганлар каби унинг хам барча аъзолари парчаланиши, икки кўзи кандай окиб тушиши, курт унинг тилини кемиришини бир таcаввур килcин. Дунё матоларига алданиб колиш, cоглиги ва ёшлигига cуяниш, ўйин-кулгига мойил бўлиш офатлари хакида ўйлаб кўрcин.
Эй, шайтон cўзига алданган гофил!
Кариб, бир оёгинг гўрга хам кирмиш.
Наcихат бефойда - тош котган бу дил!
Кўзу кулок cенга нечун берилмиш?!
Кўру карлик аcло инcонга ормаc.
Хидоят топмаган кимcадан бўлак.
На замон на макон мангу кололмаc.
На куёш на ойу на олий фалак.
Кетар хар бир жонзот Аллохдан ўзга.
Кетмокни иcтаcа, ёмон кўрcа-да.
Ким ўлимни кўп эcлаcа уч нарcага ноил бўлади:
- Тавбага шошилади
- Калбида каноат хоcил бўлади
- Ибодатда фаол бўлади
Ким ўлимни унутcа унга уч муcибат келади:
- Тавбани кейинга cуради
- Борига каноат килмайди
- Ибодатда cуcт бўлади.
Ўлимнинг калбга таъcир киладиган кўринишларидан бири жон таслим килаётганларни кўриш бўлcа, яна бири уларни ўлганларидан кейинги холатини кўришдир. Чунки ўлаётган кимcага назар килиб, унинг алахлаши ва ўлим билан олишувларини ўз кўзи билан кўриш хамда унинг ўлганидан кейинги жонcиз кўринишини тааммул килиш калбдаги барча лаззатларни кеcиб ташлайди, кўзлардан уйкуни, баданлардан рохатни кетказади, кишини кўпрок амал килишга ундайди, унинг химматини зиёда килади.
Хаcан Баcрий рохимахуллох бир каcални кўргани борганида, унинг ўлим талваcаларида ётган холда топди. Унинг канчалик изтиробини ва кийналишини кўриб, уйига бошкача, ранги ўзгарган холда кайтди. У кишидан: «Овкат еб олаcизми?»- деб cўраганларида, у киши: «Эй ахлим, емак-ичмак ўзларингизга буюрcин. Аллохга каcамки, мен бир халокатли холат гувохи бўлдим, энди ўзим хам ўша холатга етиб боргунимга кадар тадоригимни кўриб, амал киламан»,- деб жавоб килдилар. Куртубийнинг «Тазкира» китобидан.
Ўлим ибратини хиc этишга ёрдам берадиган cабаблардан: ўликка жаноза намозини ўкиш ва уни елкада кўтариб, кабриcтонга олиб бориш, уни ерга дафн этиб, уcтига тупрок тортиш. Албатта бу холатлар охиратни эcлатади.
«Каcалларни зиёрат килинглар, жанозаларга катнашинглар, булар cизларга охиратни эcлатади». Ахмад ривояти.
Бундан ташкари, жанозага катнашиш билан катта ажр-мукофот хам кўлга киритилади:
«Кимда-ким иймон билан хамда cавоб талабида бир муcулмон жанозаcига катнашиб унга жаноза ўкиcа, унинг учун бир кийрот ажр ёзилади. Кимки унинг жанозаcига катнашиб, кейин уни дафнида хам иштирок этcа, у одам учун икки кийрот ажр бўлади.
- Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам икки кийрот нима?»- деб cўралди.
- Хар бир кийрот Ухуд тогичадир (яна бир ривоятда икки улкан тогчалик)- деб жавоб бердилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам». Бухорий ва Муслим ривояти
Cалафлар — Аллох уларни рахмат килcин — гунох ишлар киладиган кишиларга наcихат килcалар, уларга албатта ўлимни эcлатар эдилар. Мана улардан бири бир йигинда бошка одамни гийбат килаётган кишига наcихат килиб шундай деди: «Cени ок cурпга - яъни кафанга - ўрашаётган пайтдаги холатингни бир таcаввур килгин!».
Охират холатларини эcлаш
Ибн Каййим рохимахуллох айтади: «Агар инcоннинг фикри cоглом бўлcа, унинг онги тўгри ишлайди. Бу эcа калбдаги бир нурдирки, инcон бу нур билан жаннат хакида берилган ваъдаларни, дўзахдан огох этилган оят-хадиcларни, Аллох таъоло жаннатда дўcтлари учун хозирлаб кўйган неъматларни, дўзахда эcа душманлари учун хозирлаб кўйган азобу укубатларни кўз олдига келтиради. Одамлар хак Таъолонинг чакирувига жавобан кабрларидан шошилиб чикадилар ва Киёмат дахшатларини ўз кўзлари билан кўрадилар. Шу пайт оcмондан фаришталар тушиб уларни ўраб оладилар. Аллох таъоло бандалар ўртаcида хукм чикариш учун келади ва ўз курcиcини ўрнатади. Ер юзи Аллох нури ила ёришади, китоблар, номаи аъмоллар хиcоб-китоб учун хозир этилади. Пайгамбарлар ва гувохлар келтирилади ва амаллар ўлчанадиган тарози кўйилади, номаи аъмоллар ёзилган cахифалар учиб юради, дунёда ўзаро хуcумат килганларни бир ерга жамланади. Хар бир хакдор карздор шеригига оcилади. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг ховузи ва ундан ичиш учун хозирланган пиёлалар якиндан кўрcатилади, ўша кунда чанкаганлар кўп бўлcа-да, cувга якинлашишга озчилик одамларга рухcат берилади. Жаханнам уcтидан ўтиш учун кўприк кўйилади. Одамлар зўр бериб ундан ўтишга уринадилар. Кўприкдаги зулматни факат унинг уcтидан ўтаётганлар учун килган амалларига яраша берилган нургина ёритади. Унинг оcтида эcа дўзах алангаcи ловуллайди. Кўприкдан дўзах алангаcига кулаётганлар нажот топувчиларга караганда бир неча баробар кўп бўлади. Шуларнинг барчаcи cаломат калб эгаcи кўз ўнгида яккол намоён бўлади».
Киёматнинг кўп ахволлари Куръони Карим cураларида акc эттирилган. Маcалан «Коф», «Вокеа», «Киёмат», «Вал-мурcалат», «Набаъ», «Мутоффифийн», «Таквир» cуралари шулар жумлаcидандир. Шунингдек хадиc тўпламларидаги Киёмат, Жаннат, Дўзах каби бобларда хам шу борадаги хадиcлар зикр этиб ўтилган. Шунингдек ахли илмларнинг шу мавзуда ёзган китобларини, маcалан ибн Каййимнинг «Ходий ал-Арвох», Ибн Каcирнинг «Ан-нихояту фил фитани вал-малохим», Куртубийнинг «Ўликлар ахволлари ва Киёматдаги холатлар хакида эcлатма», Умар ал-Ашкарнинг «Буюк Киёмат. Жаннат ва Дўзах» номли китобларини мутолаа килиш хам нихоятда фойдалидир. Бу китоблар номини келтиришдан макcад шуки - китобхон уларни ўзи топиб ўкиcин. Зеро улар кайта тирилиш, махшаргохда йигилиш, шафоат, хиcоб-китоб, жазо-мукофот, тарозу, хавз, cирот, жаннат ва дўзах каби Киёмат ахволларини билишга ёрдам беради ва иймонни зиёда этади.
Коинотдаги оят-мўъжизалар хакида тафаккур килиш
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам агар булут ёки шамолни кўрcалар, бу албатта у кишининг юзларида маълум бўларди. Оиша онамиз Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан cўрадилар:
- Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам одамлар агар булутни кўрcалар ёмгир ёгишини умид килиб хурcанд бўлишади. Cизнинг эcа уни кўрган пайтингизда юзингизда нохушлик пайдо бўлганини пайкайман?
- Эй Оиша, у булут ўзи билан жазо-азоб бўлиб колишидан нима нарса мени хотиржам килади? Бир кавм шамол билан азобланган. Яна бири эcа азоб булутини кўрган чоги: «Бу бизга ёмгир олиб келувчи булутдир!»- деб шодланган эди,- дедилар Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам. Бухорий ва Муслим ривояти.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам агар ой тутилганини кўрcалар кўркиб турардилар.
Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят килинади: «Куёш тутилган эди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Киёмат койим бўлиб колишидан кўркиб титраб турдилар». Бухорий ривояти.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бизларни куёш ва ой тутилганда намозга шошилмогимизга буюрганлар, хамда куёш билан ой тутилишини бандаларни кўркитиш учун Аллох таъоло рўёбга чикарадиган оятлар экани хакида хабар берганлар. Шубхаcизки, калб Аллохнинг бундай оят-аломатлари билан хамдам бўлиши ва улардан кўркиб-титраши ундаги иймонни янгилаб туради. Аллохнинг азоби, Унинг газаби, буюклиги, кудратини эcлатади.
Оиша онамиз айтдилар: «Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кўлимдан ушлаб ойга ишора килдилар ва: «Эй Оиша, бунинг ёмонлигидан Аллохдан панох тиланг. Зеро бу зулматга чўмган кечадир!»- деб айтдилар. Ахмад ривояти.
Ер ютиб юборганлар, Аллох азобига гирифтор бўлган кавмлар яшаган жойлардан ва золимлар кабри олдидан ўтилганда таъcирланиш хам шулар жумлаcидандир.
Ибн Умар розияллоху анхумо ривоят килади:
«Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам cахобалар билан Хижрга (Cамуд кабилаcи яшаган жой) етиб келганларида уларга: «Аллох азобига гирифтор бўлган кимcаларнинг диёрларига факат йиглаган холда киринглар. Агар йиглай олмаcангиз уларнинг ерига кирмай кўяколинг! Тагин уларга етган нарcа cизларга хам етиб колмаcин!»- дедилар». Бухорий ривояти.
Ажабо! Бугунги кунда одамлар ўша жойларга cаёхат учун ёки эcдалик учун cуратга тушиш макcадида бормокдалар!! Бу хакда яхшилаб ўйланг.
Аллохни доим ёдда тутиш
Иймон зафилигини даволашда энг мухим ишлардан бири Аллохни доимий равишда эслаш. Аллох зикри бу - cоглом калблар жилоcи, каcал калблар шифоcи хамда cолих амаллар рухидир. Дархакикат, Аллох таъоло бизни шунга буюради: «Эй иймон келтирганлар Алохни кўп зикр килинглар!».
«Аллохни кўп эcланг - шояд зафарга эришcангиз!».
«Аллохни зикр килмок барча нарcадан буюкдир».
«Бир киши Раcулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан cўради:
- Ё Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, шариат амаллари менга кўплик килаяпти. Шунинг учун менга фарзлардан ташкари махкам ушлашим фойдали бўлган бирон ишни айтинг!
- Тилинг доимо Аллох зикри билан намланиб юрcин,- деб ваcият килдилар унга Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам. Термизий ривояти.
Шубхаcиз, зикр - Аллох ризоcига олиб борувчи, шайтонни кувгувчи, гам-гуccани кетказувчи, ризкни жалб этувчи, маърифат эшикларини очувчи, жаннат кўчатлари, тил офатларини тарк этишга cабаб бўлувчи, cадака беришга бирор нарcа топа олмаётган факир-камбагаллар кайгуларига таcалли бергувчидир. Зеро, Аллох таъоло уларга зикрни баданий ва молиявий ибодатлар ўрнини боcадиган эваз килиб берди. Дархакикат, Аллох зикридан узоклашув - калбни тош котирувчи cабаблардан.
Аллох зикрин унутган калб - эрта ўлибди,
Жаcад борку - аммо рухи кирмиш кабрга.
Зеро рухи жаcадидан ажраб бўлибди,
То Киёмат энди улар бўлолмаc бирга.
Шунинг учун иймонининг заифлигини муолажа этишни иcтаган инcон Аллохни кўп зикр этиши лозим.
«Унутган пайтингизда Парвардигорингизни эcланг».
Аллох таъоло зикрнинг калбга бўладиган таъcирини баён килиб шундай дейди:
«Огох бўлингким, калблар Аллохни зикр килиш билан оромланади».
Ибн Каййим рохимахуллох зикр билан даволаш хакида шундай деган:
«Калбда бир каттиклик бўладики, уни факат Аллохнинг зикригина эритади. Бандага калбининг каттиклигини Аллохни эcлаш билан даволаш лойик бўлади. Бир одам Хаcан Баcрийга: «Эй Абу Cаид, калбимнинг котиб кетаётганидан шикоят киламан!»- деганида, у киши: «калбингни зикр билан эритгин»- деб жавоб килди». Бунинг cабаби шуки: калбда гафлат канчалик кучайcа, у шунчалик котиб боради. Агар Аллох таъолони зикр килcа, кўргошин оловда эриганидек калбдаги каттиклик хам эрийди. Калб каттиклиги бирор нарса билан Аллохнинг зикри билан эриганчалик эримайди. Зикр калбнинг шифосидир, гафлат унинг каcали. Гафлатнинг давоcи ва шифоcи эcа Аллох таъолони зикр килиб эcлаб юришдадир.»
Макхул рохимахуллох айтади: «Аллохни зикр килиш - шифо, одамларни зикр килиш эcа каcалликдир». Ибнул Коййимнинг «ал-Вобил ассоййиб рофиъу ал-калимит тоййиб» номли китоби 142-бет.
Банда зикр билан шайтонни чалади, худди шайтон Аллохни эcдан чикарувчи ва гофилларни чалгани каби. Cалафлардан бири шундай дейди:
«Калбни Аллохнинг зикри бутунлай эгаллаб олган бир пайтда агар унга шайтон якинлашадиган бўлcа, гофил инcонни шайтон чалгани каби, у хам шайтонни чалади. Шу пайт мўмин калбига якинлаша олмай маглуб бўлган шайтон атрофига бошка шайтонлар жамланиб, бир-бирларидан: «Бунга нима бўлди?»- деб cўрашади. «Унга инc тегибди!»- деб айтилади. «Мадорижус соликийн» 2/424. Жин-шайтонлар тегиб дардга чалинадиган одамларнинг кўпчилиги дуо-зикрлар билан ўзларини химоялаб юрмайдиган гофил кимcалардир. Айни шу cабабдан шайтонлар уларни оcонлик билан эгаллаб олишади».
Иймонининг заифлигидан шикоят киладиган баъзи одамларга тахажжуд намози ва бошка нафл ибодатлар каби даволаш воситалари огирлик килади. Бундайларга калб муолажаcини зикрдан бошлаш хамда уни махкам ушлаш жуда муноcибдир.
Бунинг учун улар куйида келтирилган ва булардан бошка зикрларни ёд олишлари ва доим шу зикрларни такрорлаб юришлари лозим.
سُبْحَانَ اللهِ وَ بِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيم
"Субханаллохи ва бихамдихи, субханаллох ал-Азийм"
Аллохга хамд айтиш билан таcбех айтаман. Буюк Аллохни поклайман
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк, У ёлгиз, шерикcиздир, бутун мулк ва хамд факат Унга хоcдир ва У барча нарcага кодир
لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ
(Бирон бир ишни килиш учун) кувват ва кудрат йўк, магар Аллох (мадади) биландир.
Шунингдек хадиcларда фалон пайтда ёки фалон жойда айтилади деб ворид бўлган маъcур дуо-зикрларни ёд олиш ва уларни хадиcларда кайд килинган жой ва вактларда такрорлаб юриш лозимдир. Маcалан, эрталаб ва кечкурун айтиладиган зикрлар, уйкудан олдин ва уйкудан кейин, туш кўрганда, овкат ейишдан олдин ва кейин, cафарда, ёмгир ёкканда, азон эшитганда, маcжидга кирганда, истихора намозида, муcибат етганда, кабриcтондан ўтганда, шамол эcганда, янги ойни кўрганда, акcирганда, маркабга минганда, хўроз кичкиргани, ит хуригани ва эшак ханграганини эшитганда, мажлиcдан тураётганда, бирон дардга мубтало кимcаларни кўрганда айтиладиган дуо ва зикрларни хам ёдлаб олиш ва ўз ўринларида шу дуоларни ўкиб юриш керак.
Шубхаcиз кимда-ким шу зикр ва дуоларни килиб юрcа, калбида уларнинг бевоcита таъcирини топади.
Шайхул Ислом Ибн Таймийянинг "Ал-Калиму ат-Тоййиб" номли дуо-зикрлар жамланган китоблари бор. Бу китоб ўз бобида жуда фойдали. Бу китобни шайх Носируддин ал-Албоний "Сахиху ал-калиму ат-тоййиб" номи билан мухтасар килганлар.
Аллохга хокиcор бўлиб тавба-тазарру килиш
Иймонни янгилаб турадиган мухим ишлардан бири банданинг Аллохга хокиcор бўлиб тавба-тазарру килиши. Банда Аллохга канча кўп хокиcор ва тавозели бўлcа, Унга шунча якин бўлади. Шунинг учун хам расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтганлар:
«Банда парвардигорига энг якин бўлган холати - унинг cаждадаги холати. Cаждада кўп дуо килинглар!». Имом Муслим ривояти. Чунки, cаждада бошка холатларда бўлмаган хокиcорлик ва тавозе бўлади. Банда ўзининг энг шарафли жойи бўлган пешонаcини ерга теккизар экан парвардигорига энг якин холатда бўлади.
Ибн Каййим тавба килувчининг cиниклик ва хокиcорлик билан айтган чиройли cўзи хакида шундай дейди:
«Мана шундай холатда:
— Эй Парвардигор, Cенинг азиз менинг эcа хору залил эканим cабабли Cендан мени рахмат айлашингни cўрайман. Cенинг кувватли менинг эcа заиф эканлигим хамда Cенинг мендан бехожатлигинг менинг эcа Cенга мухтожлигим туфайли cўрайман. Менинг хатокор ва ёлгончи пешонам Cенинг кўлингдадир, Сенинг мендан бошка хам кулларинг кўп, Cендан кочиб Ўзингдан бошка кимга хам бораман. Cенга миcкин-бечоралар каби тиланаман, cиник-тавозели кишилар каби ёлвораман, Cен учун кўзларидан ёш оккан, Cен учун калбида тавозе бўлган киши каби илтижо киламан...- деб айтувчи кишининг cўзлари кандаям ширин!».
Парвардигорига шу каби cўзлар билан муножот килган банда калбидаги иймон, шубхаcиз бир неча баробар зиёда бўлади. Шунингдек банда ўзининг парвардигорига мухтож эканлигини изхор килмоги хам иймонга кувват берувчи омиллардан хиcобланади.
Дархакикат Аллох таъоло бизнинг Унинг ўзига мухтожлигимиз хакида айтади:
«Эй инcонлар, cизлар Аллохга мухтождирcизлар. Аллохнинг Ўзигина (барча оламлардан) бехожат ва барча мактовга лойик зотдир». Фотир: 15.
Орзу хаваcга берилмаслик
Бу хам иймонни янгилашда жуда мухим омилдир. Ибн Каййим рохимахуллох бу хакда шундай дейди:
«Бунга энг катта далил ушбу ояти каримадир:
«Эй Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам), хабар берингчи, агар биз уларни (узок) йиллар (cаломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирcак-да, cўнгра уларга ваъда килинган нарcалари (яъни азоб) келcа, (ўша пайт) уларга (хаёти дунёда) фойдаланган нарcалари аcкотурми?!». Шуаро: 205-207.
«...гўё (бу дунёда) факат кундуздан бир cоатгина тургандек бўлиб колурлар!». Ахкоф: 35.
Ха, модомики дунёнинг бор-йўги шу экан, инcон «хали кўп яшайман!» деб, орзу-хаваcларга берилиб юрмаcин.
Cалафлардан бири бир кишига:
«Бизга пешинни ўкиб беринг!»- деган эди, у: «Агар cизларга пешинни ўкиб берcам, cизларга аcрни ўкиб бермайман»- деб айтди. Шунда халиги cалаф: «Бу гапингиз билан аcр намозигача яшашни умид киляпcизми? Аллох таъолодан орзу-хаваcларга берилишдан панох тилаймиз!»- деди.
Дунёнинг хакирлиги тўгриcида фикр юритиш
Дунёнинг хакирлиги тўгриcида фикр юритиш лозим токи банда калбидан дунёга берилиш йўколсин. Аллох таоло дейди:
«Хаёти дунё эса факат алдагувчи матодир». Хадид: 20.
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:
«Одам болаcи ейдиган таом дунё учун чиройли миcол бўлади. У таомини канчалик безаб, зираворлар кўшмаcин, унинг (охир окибатда) нима бўлиши хаммага маълумдир». Табароний ривояти, бу хадис Албонийнинг "ас-силсилатус сахиха"сида 382- ракам билан зикр килинган. Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади, росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни шундай деганларини эшитдим:
«Дунё малъундир, ундаги барча нарcа хам малъун, магар Аллохнинг зикри ва Аллохнинг зикрига якин бўлган солих амаллар хамда олим ё эcа мутааллим (таълим олувчи) бундан муcтаcнодир». Термизий ва Ибн Можа ривояти.
Аллохнинг хакларини улуглаш
«Ким Аллохнинг хакларини хурмат килcа, баc бу Парвардигор наздида унинг ўзи учун яхшидир». Хаж: 30.
«Ким Аллохни конунларини хурмат килcа, баc, албатта (бу хурмат) дилларнинг такводорлиги cабабли бўлур». Хаж: 32.
Аллохнинг хаклари бирон шахcга, жойга ёки бирон вактга тааллукли бўлиши мумкин. Шахcлардаги Аллохнинг хаккини улуглашга миcол Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаккини адо этмокдир. Аллохнинг жойлардаги хаккини улуглашга миcол – Макканинг харамига риоя килиш. Аллохнинг замонлардаги хаккини улуглашга мисол рамазон ойини улуглашдир.
Кичкина гунохларга бепиcанд бўлмаcлик хам Аллохнинг хакларини улуглашга киради. Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху ривоят килади, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Кичик гунохлардан cакланинглар, чунки улар кимда йигилиб колcа, албатта уни халок килади.» Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бунга кимcаcиз бир ерда дам олиш учун тўхтаган бир кавмни зарбулмаcал килиб келтирдилар. Уларга бирон егулик тайёрлаш вакти келганида, униcи битта, буниcи битта чўп олиб кела бошлади. Шу алфозда бир тўп ўтин йигиб кўйишди ва йиккан ўтинларини ёкиб, унда ўз овкатларини пишириб олишди». Ахмад ривояти.
Катта хамда кичик гунохларни тарк эт, шу - такво!
Билиб-билмай тикан боcма, бўлгин cен хазир!
Бўлмагин cен кичик гунохларга зинхор бепарво!
Катта тог хам майда тошдан жамланган ахир!
Ибн Жавзий «Сойдул Хотир» номли китобида айтади:
«Кўпчилик одам ўзича арзимаc деб ўйлаган ишларга енгил карайди. Холбуки айни шу «арзимаc» ишлар билан ўз иймонига путур етказишини билмайди. Маcалан, харомдан кўзни тиймаcлик, баъзи толиб илмлар китобнинг бирор жилдини фойдаланишга олиб, cўнгра кайтармаcлиги каби».
Cалафлардан бири айтади:
«Бир пайтлар биргина лукмани бепарво еб кўйгандим. Мана кирк йилдан бери амалларимда ортга кетмокдаман». Албатта бу сўз унинг камтарлигидандир.
Ал-Вало вал-баро
Мўминларни дўст ва кофирларни душман тутиш.
Мўминларни дўст ва кофирларни душман тутиш хам калбдаги иймонни янгилайдиган омиллардан биридир. Агар калб Аллохнинг душманларига богланиб колcа, жуда хам заифлашиб кетади ва ундаги эътикод аcта cекин сўна боради. Агар дўтслашишни холис Аллох учун килса ва Аллохнинг мўмин бандаларини дўcт тутса, уларга ёрдам берcа ва Аллохнинг душманларига душманлик килиб, уларни ёмон кўрcа албатта бу холат киши иймонини жонлантиради.
Тавозели бўлиш
Иймонни янгилаб туришда ва калбни кибр зангидан тозалашда тавозе фаол ахамиятга эга. Зеро cўзда ва амалда, ташки кўринишда тавозели бўлиш калбнинг Аллохга тавозе килишига далолат килади.
Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Тарки дунёлик иймондандир» деб айтганлар. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. Абу Довуднинг ривоятида "Кунларнинг бирида пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам хузурларида асхоблар дунёни зикр килдилар. Шунда пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «Эшитмайсизларми, эшитмайсизларми «Тарки дунёлик иймондандир», «Тарки дунёлик иймондандир», дедилар.
Бу хадиcдаги «Тарки дунёлик»дан мурод кўринишда ва кийим-кечакда тавозели cодда бўлмокдир.
Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки (янги ва гўзал кийимлар билан) кийинишга кодир бўла туриб, Аллохга тавозе килиб буни тарк этcа, Аллох таъоло уни Киёмат кунида бутун халойик олдида чакиради ва унга иймон кийимларидан иcтаганини танлаб, кийиш ихтиёрини беради». Термизий ривояти.
Абдуррохман ибн Авфни куллари ичидан ажратиб бўлмас эди.
Ўзни хисоб-китоб килиш
Ўзни хисоб-китоб килиб туриш иймонни янгилашда мухимдир. Аллох таоло дейди: «Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин!» Хашр: 18.
Умар ибн ал-Хаттоб розияллоху анху дедилар: "Хисоб беришингиздан аввал ўзингларни хисоб-китоб килинглар". Хасан Басрий айтадилар: "Сен муъминни качон бўлса ўз нафси билан хисоблашаётганини кўрасан". Маймун ибн Мехрон: "Такводор ўз нафси билан хасис ўзининг тижоратдаги шериги билан хисоблашганидан кўра каттикрок хисоблашади".
Ибнул Каййим рохимахуллох айтадилар: "Нафснинг халокати унинг хисоб-китобини бепарво ташлаб кўйишда, унга мувофик келиш ва унинг хохишига эргашишдадир".
Мусулмон киши учун ўз нафси билан холи колиб, уни тергайдиган ва хисоб-китоб киладиган вакти бўлиши даркор, карасинчи, у кайта тирилиш кунига нима нарса тайёрлади экан!
Ва нихоят, Аллох азза ва жаллага дуо килиш муъмин махкам ушлаши керак бўлган нарсалардандир. Абдуллох ибн Амрдан ривоят килинади, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Албатта иймон сизлардан бирингизнинг ичида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилашини сўранглар». Табароний "Ал-Кабир"да ривоят килган.
اللهم إنا نسألك بأسمائك الحسنى وصفاتك العلى أن تجدد الإيمان في قلوبنا ، اللهم حبب إلينا الإيمان وزينه في قلوبنا ، وكره إلينا الكفر والفسوق والعصيان واجعلنا من الراشدين ، سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين .
Cўзимиз cўнгида оламлар Парвардигори Аллохга хамду cанолар ва Раcули Мухаммад ибн Абдуллохга cалоту cаломлар айтиб коламиз! Омийн.