Ушбу Мусулмон қўрғони китобчаси Ҳиснулмуслим изоҳли таржимаси китобининг дуолар матни қисмини аслига монанд ҳолда ажратиб олинди ва сиз азизларга ҳам "пдф" ва "ворд" шаклларида тақдим қиламиз.
Мусулмон қўрғони - (Ўзбек)
Аҳли сунна вал Жамоа эътиқоди - (Ўзбек)
Шайх ибн Усаймийнинг ушбу аҳли сунна эътиқоди бобидаги китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.
Ушбу қимматбаҳо китоб ислом ақидасини енгил ва қулай услубда ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймоннинг олти асосини айтиб берганлари тартибида, фақат икки ваҳий: Қуръон ва Суннатга таянган ҳолда баён қилиб беради.
Иймон асослари шарҳи - (Ўзбек)
Ушбу китоб Ислом дини, унинг рукнлари, Ислом ақидаси асослари ва мақсадлари каби диннинг асосий мавзуларини баён қилади.
Қуръони карим маъноларининг ўзбекча баёни
Ушбу рисола Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намози қандай бўлганлигининг қисқача баёнидир. Муаллиф шундай дейди: Ҳар бир киши у билан танишиб, эргашишга ҳаракат қилсин, дея барча мусулмон ва муслималарга уни тақдим қилишни хоҳладим. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг намоз ўқиётганимни кўрганларингдек намоз ўқинглар!”, деганлар.
Ушбу мақола саҳеҳ эътиқод ва унга зид бўлган амаллрни баён қилади.
Ҳиснулмуслим изоҳли таржимаси - (Ўзбек)
Ушбу китобча бутун дунё мусулмонлари хонадонларидан жой олган машҳур "Ҳиснулмуслим - Мусулмоннинг қўрғони" китобчасига изоҳли равишда қилинган таржимадур. Унда дуоларнинг маъносини таржима қилишлик билан бирга уларга олимларнинг сўзларидан фойдаланиб янада ёруғлик киритилади.
Тавҳид ақидаси - (Ўзбек)
Ўзбек тилига таржима қилинган ушбу китоб, ақида илмига оид бўлиб, ҳар бир мусулмон киши билиши зарур бўлган ақида масалаларини лўнда ва енгил бир услубда далиллар асосида ёритиб беради.
Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод....
Жоиз ва ножоиз тавассул - (Ўзбек)
Ушбу мухтасар рисолада муаллиф ҳафизаҳуллоҳ Қуръон ва Суннатдан далиллар келтириб, тавассул мавзусини ёритиб берган.
Ислом арконларининг мухтасар шарҳи - (Ўзбек)
Ушбу китобда исломнинг беш рукни лўнда ва чиройли услубда баён қилинган.