×
Image

Ёмон улфатнинг таъсири - (Ўзбек)

Ушбу маъруза қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: – Инсониятнинг яратилишидан кўзланган асосий мақсад; – Наҳл сурасининг 36-оятининг шарҳи; – Солиҳ ҳамроҳ ва ёмон улфат; – Фурқон суросининг 27-29 - оятларининг шарҳи: “Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди”; – Солиҳ кишилар ва яхши инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишнинг самаралари.

Image

Пайғамбар ҳадисларидан тарбия дарслари - (Ўзбек)

Ушбу дарслар силсиласи устоз Муҳаммад Луқмон Аъзомий Надавийнинг “Пайғамбар ҳадисларидан тарбия дарслари” номли китоби асосида олиб борилади. Бу китоб ҳадиси шарифлар мажмуасини, уларнинг шарҳларини ва ўша ҳадислардан олинадиган тарбиявий дарсларнинг изоҳларини ўз ичига олади.

Image

Фарзанд тарбияси - (Ўзбек)

Ушбу маърузада ота-она, фарзанд ва аҳли аёлининг ҳаққига риоя қилишлик, фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлик ва фарзанд тарбиясига таъсир қиладиган омиллар ҳақида сўз боради.

Image

Ақиқа ва унинг аҳкомлари - (Ўзбек)

Ушбу маърузада чақалоқ туғилганда қилинадиган ақиқа, унинг одоблари, тартиби ва боланинг келажак ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз боради.

Image

Фарзандлар билан бўлган одоб - (Ўзбек)

Ушбу маърузада қуйидагилар ҳақида сўз юритилади: • Исломда фарзандлар билан қандай муомала қилиш; • Фарзандларга чиройли тарбия беришга қизиқтириш; • Фарзанд тарбиясининг қандай бўлиши кераклиги.

Image

“Тарбияда эслатмалар” шарҳи - (Ўзбек)

Ушбу дарслар силсиласи “Музаккиратун фит-тарбия” номли рисоладан олиб борилган бўлиб, унда фарзандлармизни қандай тарбия қилишимиз, уларга қандай ёшдошишимиз, уларни етук шахслар бўлишида ота-она нималар қилишлари кераклиги ёритиб берилади.

Image

50 шамчироқ - (Ўзбек)

Ушбу дарслар силсиласи муфаккир Абдулкарим Баккорнинг “Ўғил-қизлар учун 50 шамчироқ” номли китобдан олиб борилгандир. Унда муаллиф йигит-қизларга 50 насиҳатни қаламга олган. Китоб ҳажм жиҳатдан кичик бўлсада, жуда фойдалидир, барча йигит ва қизларга ўқиб, мағзини чақишлари тавсия қилинади. Ушбу маърузаларда китоб қисқача шарҳ қилинган.

Image

Оила ва турмуш - (Ўзбек)

Оила ва турмуш деб номланган маърузалар мажмуасида исломда оиланинг ўрни, бахтли оила, совчилик одоблари, никоҳ ва талоқ аҳкомлари ва ҳоказо турмуш ҳаётига тааллуқли масалалар баён қилинади. Бу дарслар 1990йил Тўхтабой жомеъ масжидида олиб борилган.

Image

Исломий оила - (Ўзбек)

1. Исломий оила дарсларининг ушбу бўлимида жамиятнинг бирламчи бўлаги бўлган оиланинг аҳамияти ва хотиннинг эрига хизмат қилиши, тўшакка чорлаганда итоат қилиши, эрнинг уйини, молини ва номусини ҳимоя қилиб туриши ва фарзандларни оқ ювиб-оқ тараши каби эрнинг хотин устидаги ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида сўз юритилади. 2. Исломий оила дарсларининг ушбу бўлимида эрнинг хотин....

Image

Фарзанд тарбияси 01 - (Ўзбек)

Ушбу дарсда фарзанд тарбияси, ундаги асослар, фарзанд тарбиясига таъсир қиладиган омиллар ҳақида сўз юритилади.

Image

Ислом жамиятида аёлларнинг ўрни - (Ўзбек)

Ушбу маърузада аёлларнинг исломдаги ўрни ҳақида сўз боради. Дарҳақиқат, ислом аёлларни қардни кўтарди, ҳақ-ҳуқуқларини бериб, ҳурматини жойига қўйдики, исломдан олдинги бирорта жамиятда бу нарсанинг назири кўрилмаган.