Ушбу дарсда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличлари, совут кийимлари, дубулға ва саллаларининг сифатини ифода қилувчи ҳадисларни тўплаган боблар баён қилинади.
Ушбу дарсда шайх Росулуллоҳнинг изорлари, юришлари, соч бўяшда ишлатиладиган бош кийимлари, ўтиришлари, суянчиқлари ва бетобликда бошқага суянгаликлари ҳақидаги ҳадисларни таржима қилиб баён қилиб берадилар.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг овқатланишлари ва нонларининг сифати ҳақида келган ҳадислар боби. овқатланиш бобда олтита ҳадис, нонларининг сифати баёнида саккизта ҳадис зикр қилинади.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нонга қўшиб ейдиган таомлари ҳақидаги боб. Бобда 34 ҳадис ривоят қилинади
Ушбу дарсда Пайғамбар алайҳи саломнинг овқат олдидан таҳорат қилган ёки қилмаганлари баёни, таомдан аввал ва кейин айтадиган дуолари ҳамда қадаҳлари ҳақидаги боблар баён қилинади.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг мева танавул қилишларини баён этадиган боб ушбу бобда Росулуллоҳдан еттита ҳадис ривоят қилинади ва Росулуллоҳнинг шароблари ҳақида келган ҳадислар ҳам баён қилинади.
Бу “шамоили муҳаммадия”дан бўлаётган дарсимизнинг ўн бешинчи қисми бўлиб бу дарсимизда битта боб - Росулулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичиш ҳолатларини баён қилгувчи бобни- баён қиламиз
Бу “шамоили муҳаммадия”дан бўлаётган дарсимизнинг ўн олтинчи қисми бўлиб, бунда иккита боб Росулуллоҳнинг атир сепишлари ҳамда қандай гапиришлари баёни билан танишамиз иншааллоҳ!
Бу “шамоили муҳаммадия”дан ўн еттинчи дарсимиз бўлиб, бунда битта бобни ўқиб ўрганамиз. Ўттиз бешинчи боб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулишлари ҳақида бўлиб, бунда имом Термизий тўққизта ҳадис ривоят қиладилар.
Бу “шамоили муҳаммадия”дан бўлаётган дарсимизнинг ўн саккизинчи қисми бўлиб бу қисмда Росулуллоҳнинг ҳазиллари ҳақида келган бобнинг ҳадислари билан танишамиз! Иншааллоҳ.
Бу “шамоили муҳаммадия”дан ўн тўққизинчи дарсимиз бўлиб бу дарсда Росулуллоҳнинг шеър тўғрисида айтган гаплари ҳақида келган бобда келган ҳадислар баён қилинади. Бобда ўн бир ҳадис бор.
Бу “шамоили муҳаммадия” китобидан йигирманчи дарс бўлиб, бунда Росулуллоҳнинг тунги суҳбатлар ҳақида айтган гаплари ҳақидаги бобнинг ҳадислари билан танишамиз.

API

