Ушбу қисқа ҳажмли дарслар имом Нававийнинг “Риёзус-Солиҳин” номли китобидан ҳамда баъзи ақида ва фиқҳий маслалар ҳақида олиб борилгандир.
Риёзус-солиҳин китобидан дарслар - (Ўзбек)
Пайғамбар ҳадисларидан тарбия дарслари - (Ўзбек)
Ушбу дарслар силсиласи устоз Муҳаммад Луқмон Аъзомий Надавийнинг “Пайғамбар ҳадисларидан тарбия дарслари” номли китоби асосида олиб борилади. Бу китоб ҳадиси шарифлар мажмуасини, уларнинг шарҳларини ва ўша ҳадислардан олинадиган тарбиявий дарсларнинг изоҳларини ўз ичига олади.
Ошуро рўзаси ҳақида ўн ҳадис - (Ўзбек)
Ушбу мақолада Ошуро куни рўзасининг тарихи, ҳукми ва фазилати ҳақида Бухорий ва Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадислар баён қилинган.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фасоҳатлари ва у зотга берилган жавомеъ ал-калим - (Ўзбек)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам араб тили бўйича энг фасоҳатли ва балоғатли бўлганликлари; 2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Жавомиъул-Калим” - қисқа иборалар билан жуда ҳам кенг ва чуқур маъноли ва ҳикматли сўзлар берилганлиги; 3. “Жавомиъул-Калим ” ҳадисларидан намуналар:
Ушбу дарс имом Нававийнинг Риёзус-солиҳийн номли китобидаги (Ҳаж китоби)га қилинган шарҳнинг давоми бўлиб, унда ҳаж исломнинг беш рукнидан бири эканига ва у умрда бир марта фарз бўлишига далолат қиладиган ҳадисларнинг шарҳига бир оз тўхталиб ўтамиз.
Қуйида ислом рукнларидан бири бўлмиш улуғ ҳаж ибодати ҳақида сўз юритиб, имом Нававийнинг Риёзус-солиҳийн номли китобидаги Ҳаж китобида зикр қилинган оят ва ҳадисларни шарҳлашга киришамиз. Унда ҳажнинг маъносини айтилгандан сўнг унинг фарзлигига далолат қиладиган баъзи оят ва ҳадисларни зикр қиламиз. Шу аснода ҳажнинг шартлари ҳақида бир оз тўхталиб ўтамиз.
Риёзус-солиҳин китоби ва муаллифи - (Ўзбек)
Иймон дарсларининг ушбу бўлимида ҳадис тарихи ҳамда Риёзус-солиҳин китоби ва муаллифи имом Нававий ҳақида сўз юритилади.
Саҳиҳи Муслим - (Ўзбек)
Имом Муслим ибн Ҳажжож саҳиҳларининг ўзбек тилига таржимаси.