Рўзага доир етмиш масала
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
- Рўзага
оид 70 масала
- Мукаддима
- Рўзанинг таърифи
- Рўзага оид хукмлар
- Рўзанинг фазилати
- Рўзанинг фойдалари
- Рўза одоби ва суннати
- Улуг ой мобайнида нималар килиш лозим?
- Рўзага оид баъзи хукмлар
- Рамазоннинг кириб келганини кандай биламиз?
- Рўза тутиш кимларга фарз
- Мусофирлар
- Касалга хос хукмлар
- Кекса ва кариялар
- Рўза учун качон ният килади
- Сахарлик ва ифтор
- Рўзани бузадиган амаллар
- Аёлларга хос хукмлар
Рўзага оид 70 масала
Мукаддима
Барча хамд Аллохникидир! Биз У зотга хамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз, истигфорлар сўраймиз! Нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан панох беришини ўтинамиз. Зеро, Аллох хидоятга бошлаган инсонни хеч ким йўлдан адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди хеч ким хидоятга етаклай олмайди. Аллохдан ўзга илох йўклигига гувохлик бераман, У Ёлгиз ва шериксиз Зотдир. Яна гувохлик бераманки, Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир. У зотга ахли-оилаларига ва уларга гўзал амаллар билан Киёматга кадар эргашган барча мўминларга Аллохнинг кўпдан кўп салоту саломлари бўлсин.
Аммо баъд...
Аллох таоло Ўз бандаларига маълум яхшилик кунларини рахмат килиб берди. Бу кунларда уларнинг солих амаллари бир неча баробарга кўпаяди, гунохлари кечирилади, даражалари зиёда бўлиб, калблари Ўз хожаларига кўпрок якинлашади. Инсонлар ўзларини поклаб саодатга эришадилар ёки ўзларини булгаб, гафлатда колиб барчасини бой берадилар. Аллох таоло бандаларини факат Ўзига ибодат килишлари учунгина яратди.
«Мен жин ва инсни факат Ўзимга ибодат килишлари учунгина яратдим» (Ваззориёт: 56).
Энг улуг ибодатлардан бири Аллох таолонинг фарзи — рамазон рўзасидир.
«...такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам санокли кунларда рўза фарз килинди...» (Бакара: 183).
Аллох таоло бандаларини рўза тутишга чакирди:
«...Агар билсангиз, рўза тутишларингиз ўзингиз учун яхширокдир» (Бакара: 185).
Бандаларини рўзани фарз этгани учун Аллохга шукр килишларига йўллади:
«... ва хидоят килгани сабабли Аллохни улуглангиз. Шояд шукр килсангиз» (Бакара: 185).
Аллох таоло бандалари учун рўзани севимли ва осон килиб кўйди. Шунинг учун рўза одамларнинг кундалик ишларига ва харакатларига хеч кандай халакит бермайди. «... санокли кунларда...» (Бакара: 184).
Аллох таоло бандаларига рахм килиб уларни кийинчилик ва зарарлардан йирок этди.
«... Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у холда (рўза тутолмаган кунларининг) саногини бошка кунларда тутади...» (Бакара: 184).
Демак, ушбу муборак ойда мўминларнинг калблари Рахмон роббиларига кайтишидан, такво ва умид билан тўлиб-тошишидан хамда улуг галаба яъни жаннатни кўлга киритишларини максад килишларини ажабланмаса хам бўлади.
Бу ибодатнинг даражаси жуда улуг бўлгани учун унга тегишли бўлган хукмларни ўрганиш хам мухим ахамиятга эга. Шунинг учун мусулмон киши рўзага оид килиши керак бўлган фарз, четланиши керак бўлган кайтарик ва улардан четланаман деб, ўзини ўзи кийнамаслиги учун рухсат берилган амалларни ўрганиб чикмоги лозим.
Бу китобча рўзага оид асосий хукмларни, рўза одоби ва суннатларини ўз ичига олади.
Рўзанинг таърифи
(1) «Сиём» араб тилида «тийилиш» деган маънони англатади. Ислом истилохида эса рўза тутишга ният килингандан сўнг субхдан то куёш ботгунигача рўзани бузадиган нарсалардан тийилиш тушунилади.
Рўзага оид хукмлар
(2) Ушбу Уммат куръон ва суннатдаги далилларга асосланган холда рамазон ойида рўза тутишнинг фарз эканига иттифок килган.
«Эй мўминлар, такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам санокли кунларда рўза тутиш фарз килинди...» (Бакара:183).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Ислом беш асос устига курилган...» — деб мархамат килган хадисларида ана ўша асослардан бири рамазон ойида рўза тутиш эканини таъкидлаганлар. (Имом Бухорий ривояти) Бирор киши рамазон ойида узрсиз рўзасини бузса ёки вактидан олдин очса, улкан гунох кабира килган бўлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўрган тушларини тасвирлаб: «... бир тогга етганимизда, турли (шовкинли) овозларни эшитдим. «Бу канака овозлар?» — деб сўрадим. Улар: «Бу жаханнам ахлининг дод-фарёдлари» — дедилар. Кейин мен (бошка бир жойга) олиб борилдим ва (у ерда) оёкларидан осиб кўйилган, огизлари йиртилган ва огизларидан конлар окиб турган одамларни кўрдим. «Булар кимлар?» — деб сўрадим. Улар: «Улар маълум (белгиланган) вактдан (яъни ифтордан) олдин рўзаларини очган кишилардир» — дедилар» (Сахихут таргиб).
Имом Захабий рохимахуллох шундай дейди: «Мусулмонлар ўртасида бирон киши рамазон рўзасини хеч кандай сабабсиз тутмаса, у фохишабоз ва арокхўрлардан хам ёмонрокдир деган нарса кенг таркалган ва унинг мусулмон эканидан шубха килишган. Бундай кимсага нисбатан кўпол ва гайридин киши сифатида муомала килишган».
Шайхул Ислом Ибн Таймийя рохимахуллох айтади: «Бирор киши рамазон ойида рўза тутмаса ва бунинг харомлигини билиб туриб (рамазон ойида рўза тутмасликни) халол деса, уни ўлдиринглар. Агар буни ахлоксизлик билан (аммо харом эканига ишониб) килса, (яъни рўза тутмаса) у холда уни рўза тутмаётгани учун жазоланглар». (Мажмуъул фатава).
Рўзанинг фазилати
(3) Рўзанинг фойдалари шаксиз улкандир. Сахих хадисда Аллох таоло рўза тутишни факат Ўзи учун танлади, унинг ажрини хам Ўзи беради ва хад-хисобсиз кўпайтиради — дейилди. Аллох таоло хадис кудусийда шундай дейди: «Факат рўза мен учундир ва унга ажрни Ўзим бераман» (Имом Бухорий ривояти).
«Рўзанинг тенги йўк» (Насоий ривояти).
«Рўзадорнинг дуоси кайтарилмайди (ижобатсиз колмайди)» (Имом Бухорий ривояти).
«Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: Бири огзини очганда (ифтор вактида) ва иккинчиси (Киёмат кунида) роббисига рўбарў бўлганда» (Имом Муслим ривояти).
«Киёмат кунида рўза ўз эгасини шафоат килади ва: «Эй роббим, кун бўйи унинг таомланишига, жинсий хохишларини кондиришига тўскинлик килдим. Шунинг учун уни шафоат килишимга рухсат бер» — дейди.» (Имом Ахмад ривояти, Хайсамий «Ал Мажмаъ»да иснодини хасан деган, Сахихут таргиб).
«Аллох олдида рўзадорнинг огзидан келадиган хид, мушкнинг бўйидан хушбўйрокдир» (Имом Муслим ривояти).
«Рўза калкондир ва у кишини олов (дўзах) дан омонда сакловчи кучли химоячидир» (Имом Ахмад ривояти, сахихут таргиб).
«Бир киши Аллох йўлида бир кун рўза тутса, Аллох унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоклаштиради» (Имом Муслим ривояти).
«Бир киши Аллох юзининг умидида бир кун рўза тутса, агар ўша куни хаётининг сўнгги куни бўлса, у жаннатга киради» (Имом Ахмад ривояти, сахихут таргиб).
«Жаннатда «Райён» деб аталувчи бир дарвоза бор. Шу дарвозадан рўза тутувчи кишилар киради. Улардан бошка хеч ким бу ердан кира олмайди. Уларнинг хаммалари кириб бўлгандан сўнг дарвоза ёпилади ва хеч ким у ердан киритилмайди» (Имом Бухорий ривояти).
Рамазон рўзаси Ислом асосларидан биридир. Куръон мана шу ойда нозил бўлган ва бу ойда минг ойдан афзал бўлган бир кун бор. «Рамазон бошланганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади» (Имом Бухорий ривояти).
«Рамазонда тутилган рўза ўн ойлик рўзага тенгдир» (Имом Ахмад ривояти).
«Бир киши рамазон рўзасини иймон билан ва ажрини умид килиб тутса ўтган барча гунохлари кечирилади» (Имом Бухорий ривояти).
«Хар (куни) ифтор вактида, Аллох таоло дўзахдан озод килиш учун одамларни танлаб олади» (Имом Ахмад ривояти).
Рўзанинг фойдалари
(4) Рўзада кўплаб хикмат ва фойдалар бўлиб уларнинг хаммаси такво доирасида бўлади. Аллох таоло деди: «Эй мўминлар, такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам санокли кунларда рўза тутиш фарз килинди...» (Бакара: 183).
Демак, киши (рамазонда) Аллох таолонинг розилигини умид килиб ва жазосидан кўркиб халол нарсалардан тийилса, харом нарсалардан тийилиши жуда осон бўлади.
Кишининг корни оч бўлса, унинг бошка аъзолари очлик ва шахватдан фориг бўлади. Агар унинг корни тўк бўлса тили, кўзи, кўли ва жинсий аъзолари очлик сезади. Рўза шайтонни енгишга ёрдам беради. Яъни хохишларни бошкаради ва аъзоларни химоя килади.
Киши очликнинг огрикларини хис килганда мискинларнинг ахволини яхширок тушунади. Шундан кейин уларга нисбатан ачиниш хисси уйгонади. Чунки, мискин бечоралар хакида эшитиш улар чекаётган азиятларга шерик бўлиш дегани эмас. Бу худди уловдаги киши пиёда юришнинг азобини пиёда юриб кўрмагунича билмагани кабидир.
Рўза кишининг иродасини нафс шахватларидан ва гунохлардан четланишга тарбиялайди. Шу билан бирга рўза кишини тартибли ва ўз вактида иш юритишга ўрагатади.
Рўза мусулмонларнинг бирлигини яккол кўрсатади. Бутун уммат бир вактда рўза тутади ва бир вактда огиз очадилар.
Рўза бошкаларни Исломга чакириш учун катта имконият хамдир. Бу ойда кўп одамлар масжидларга борадилар. Буларнинг ичида биринчи марта келувчилар ёки анчадан буён келмай кўйиб рўза шарофати билан келаётганлар бўлади. Энг мухими калблар очик бўлади. Шунинг учун бу имкониятни ганимат билиб, бу ойни хушмуомалалик билан даъват килиш, таълим бериш ва солих амалларни биргалашиб килиш билан ўтказишмиз керак. Даъватчи бошкалар билан каттик ишлаб ўзини эсдан чикариб кўймасин, шам бошкаларни йўлини ёритиб, ўзини тугатгани каби.
Рўза одоби ва суннати
(5) Барчамиз то бомдодга азон чакирилмагунича еб-ичиб сахарлик килишнинг мумкинлигига шак-шубхасиз ишонамиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сахарлик килинглар, чунки сахарликда барака бор» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти). «Сахарлик — баракадир. (Яъни сахарликда барака бор). Ва у (бизни) ахли китоблардан ажратиб туради. Мусулмон учун энг яхши сахарлик, бу хурмодир». (Абу Довуд ривояти).
Ифторни оркага сурмангиз, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Одамлар ифторларини кечга колдирмасалар, (бузилмасдан) мудом яхшилик узра коладилар» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Киши рўзасини куйида Анас розияллоху анху ривоят килган хадисда тасвирлаганидек очиши афзалдир: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини намоз (шом) дан олдин рутаб-хўл хурмо билан очардилар. Агар рутаб топилмаса, куритилган хурмо ердилар. Агар куритилган хурмо хам бўлмаса, икки-уч хўплам сув ичардилар» (Термизий ва бошкалар Термизий «гариб хасан хадис» деган. Албоний «ал ирваъ»да сахих деган).
Ифтордан кейин килинадиган зикр (дуо) тўгрисида Ибн Умар розияллоху анхумо расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини очганларидан кейин: «Захабаз-замау, вабталлатил уру-у-ку ва сабатал ажру ин ша Аллох» «Чанкок кетди, томирлар хўлланди ва ин ша Аллох ажр собит бўлди» — дер эдилар. (Абу Довуд ривояти, Дора Кутний хасан деган).
Гунохлардан четланинг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлардан бирортангиз рўза тутса, гунох иш килмасин...» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда-ким ёлгон гапиришдан тўхтамаса ва ёлгонга биноан амал килса, Аллохга унинг еб-ичишдан тийилишининг кераги йўк» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Рўзадор гийбат, сўкиниш, ёлгон каби барча харом амаллардан тийилмаса, унинг савоблари йўкка чикиши мумкин. Бу хакда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «... У киши очликдан бошка нарсага эга бўлмайди» — деганлар. (Ибн Можа ривояти, сахихут таргиб).
Савобларни йўк килиб, гунохларни кўпайтирадиган ёмон ишларга куйидагиларни хам киритишимиз мумкин:
Бугун кўп рўзадор кишилар ўз вактларини хаёсиз ва лагвга тўла кўрсатувлар, томошалар, сериаллар, мусикали томошалар, кинолар ва спорт мусобакаларини томоша килиш, лагв давраларида ўтириш, бирон бир касдсиз кўчаларда ёки бошка жойларда юриш билан ўтказадилар. Айримлар эса, тахажжуд, зикр, ибодат ойи бўлган ушбу улуг ойни очликни хис килмасликлари учун кундузи билан ухлаб ўтказадилар. Бу билан улар намозларни казо киладилар ва намозларни жамоат билан ўкиш имкониятларини кўлдан чикарадилар. Кейин эса кечани турли кўнгил очар нарсалар ва шахватларини кондириш билан ўтказадилар. Хатто баъзилар бу ойни газаб билан кутиб олади. Чунки, улар бу ойда рохатларини йўкотадилар. Баъзилар эса Рамазон ойида атайин таътил олиб, кофир мамлакатларга сафар килиб, кўнгил очиб келади. Хатто масжидлар хам бундай ёмонликлардан холи эмас. Аёллар бўяниб ва атирлар суриб олганини кўрасиз. Баъзи одамлар эса бу ойни — эхтиёжлари бўлмаса хам — тиланчилик мавсуми килиб олади. Баъзилар эса вактларини бозор ва дўконларни айланиш билан ўтказади.
Бирортанинг газабланишига йўл кўйманг. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Агар бирор киши рўзадор билан уришса, ёки хакорат килса, у «мен рўзадорман, мен рўзадорман» — десин» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Бунинг бир сабаби (рўзадор эканини) ўзи эслаши бўлса, бошка бир сабаби душманига эслатишдир. Аммо хозир рўзадорларнинг хатти-харакатларига караган киши анча фаркли нарсаларни кўради.
Кўп еманг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Одам боласининг ошкозонидан кўра ёмонрок тўлдирадиган идиши йўк» — деб мархамат килганлар. (Термизий ривояти, хасан сахих хадис деганлар). Окил ейиш учун яшамайди, балки, яшаш учун ейди. Енг яхши таом бу осон тайёр бўладиган таомдир. Аммо баъзи одамлар турли туман таомларни ейишдан завкланадилар. Улар улар анвои таомлар тайёрлашга харакат киладилар. Шунинг учун уй бекалари ва хизматкорлар бутун вактларини таом тайёрлаш билан ўтказади ва бу уларни ибодат килишдан гафлатда колдиради. Баъзилар рамазон ойида таом тайёрлашга бошка вактлардагига караганда кўпрок вакт ва пул сарфлайдилар. Турли хил таомларни тайёрлаб олганларидан кейин очкўзлар каби ейдилар ва чанкок касалига гирифтор бўлган туя каби ичадилар ва бу ой улар учун хазм килиш, семириш ва гастрит касаллигини орттириб олиш ойи бўлади. Ошкозонларини тўлдириб олганларидан сўнг, тарових намозига турганларида намоз ўкигилари келмасдан хохишсиз ўкийдилар ва баъзилари аввалги икки ракатдан кейинок чикиб кетади.
Илмни таркатиш, пулни беришда ўзининг обрўси ёки жисмоний кучи билан бошкаларга яхшилик килишда астойдил бўлиш. Бухорий ва Муслимда Ибн Аббос розияллоху анхумодан шундай хадис ривоят килинган: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (Яхшилик килишда) одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жибрил алайхис салом билан учрашганларида яна хам сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайхис салом набий саллаллоху алайхи ва саллам билан рамазоннинг хар кечаси учрашарди ва у билан Куръонни дарс килишарди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг яхшилик килишдаги сахийликлари эсаётган шамолдан хам тез эди». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Одамлар кандай килиб сахийликни бахилликка алмашадилар-а! Улар амалларини кўнгилдагидек килмайдилар ва бошкаларга ёмон муомала килиб буларнинг барчаси учун рўзани узр килиб кўрсатадилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганларидек, рўзани мискинларни тўйдириш билан боглаш жаннатга элтгучи сабаблардан биридир: «Жаннатда ташкарисидан ичкарисини ва ичкарисидан ташкарисини кўриш мумкин бўлган уйлар бор. Аллох таоло бу уйларни мискинларга таом едирувчилар, мулойим гапирувчилар, узлуксиз (давомий) рўза тутувчилар ва кечаси бошкалар ухлаётган вактда намоз ўкувчилар учун тайёрлаб кўйган». (Ахмад ибн Хузайма ривояти, Албоний иснодини хасан деган). Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яна шундай мархамат килганлар: «Кимда-ким рўзадорга ифтор килиб берса, рўзадорнинг савобидан заррача камайтирилмаган холда рўзадор эга бўлганчалик савобга эга бўлади». (Имом Термизий ривояти, сахихут таргиб). Шайхул Ислом ибн Таймийя: «Бу хадисда, рўзадорни тўйгунича таомлантириш назарда тутилган» — деганлар. (Ихтиёротул фикхийя 109-бет).
Салафлар ифторларини бечора-мискинлар билан бахам кўришни ўзларига одат килиб олганлар. Улардан Абдуллох ибн Умар, Молик ибн Дийнор, Ахмад ибн Ханбал ва бошка улуг имомларни санаб ўтишимиз мумкин. Абдуллох ибн Умар бир етим ёки мискин бўлмаса, ифтор килмас эдилар.
Улуг ой мобайнида нималар килиш лозим?
Киши ўзини ва мухитини ибодатга тайёрлаши, тавбага ва Аллох таолога кайтишга шошилиши, ойнинг кириб келганидан хурсанд бўлиши, чиройли рўза тутиши, таровех намозларини ўкиётганда Аллох таолодан кўркиши, ойнинг ўртасидаги ўн кунлигига келиб ўзида чарчокни хис килмаслиги, лайлатул Кадрни топишга харакат килиши, бир неча марта куръонни ўкиб ўтказиши, ўкиётганда маъноларини тушунишга ва йиглашга харакат килиши керак. Рамазон ойида килинган умра савоби хаж савоби билан тенгдир ва бу мукаддас ойда берилган эхсон-садакаларга бир неча баробар кўп ажрлар берилади. Рамазон ойида масжидда эътикоф ўтириш суннати муаккададир.
Рамазоннинг бошида одамлар ой кириб келгани билан бир-бирларини табриклашлари мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам асхобларига рамазоннинг кириб келаётгани хушхабарини берар эдилар ва уларни солих амалларга рагбатлантирардилар. Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Рамазон — рахмат ойи келмокда. (Бу ойда рўзани) Аллох сизларга фарз килди. (Бу ой) мобайнида жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари кулфланади ва шайтонлар кишанланади. (Бу ойда) минг ойдан афзал бўлган бир кеча бор. Кимда-ким унинг яхшилигидан махрум бўлса, у шаксиз махрум кишидир» — деб мархамат килганлар». (Насоий ривояти, сахихут таргиб).
Рўзага оид баъзи хукмлар
(6) Рўзалардан пайдар-пай тутилиши фарз бўлганлари бор улар: Рамазон рўзаси, бир кишини билмасдан ўлдириб кўйгани учун каффорот рўзаси, хотинини зихор килгани учун тутиб бериладиган рўза (Зихор арабча «аз-захр» «бел» маъносидаги сўздан олинган бўлиб, бирор киши хотинига сенинг белинг онамнинг белидек деб, хотинини онасига ўхшатишлик. Айнан белни зикр килишнинг сабаби хотинни от-уловларга ўхшатишдир. Уларни минилганда устига яъни белига минилади. Хотин хам эрнинг уловидир, уни уловга ўхшатиш эса аёл жимоъда эрнинг тагида бўлгани учундир. Зихор талок эмас, балки у хотинни ўзига харом килишдир. Эр то каффорот бермагунича хотинига якинлашмайди. Каффорот бериши билан хотини унга халол бўлади. Каффороти ушбу тартибда: 1- Кул озод килиш. 2- икки ой пайдар-пай рўза тутиш. 3- 60 та мискинни корнини тўйдириш. Ислом Нури), рамазоннинг кундузларида жинсий алока килгани учун тутиб бериладиган рўза хамда бир неча кун пайдар-пай рўза тутишни назр килган бўлса, шу назрига вафо килиб тутиладиган рўза.
Пайдар-пай тутиш лозим бўлмаган рўзалар хам бор. Улар: рамазон кунларидан ўтказиб юборган кишининг рўзаси, хажда курбонлик килишга кодир бўлмаган кишининг ўн кун рўза тутиб бериши, «каффоратул ямин» «касам каффорати учун» тутиладиган рўза, эхромда таъкикланган ишлардан бирини килгани учун (жазо) рўзаси (бу рожих кавлларда), кетма-кетликни ният килмаган бўлса назр рўзаси хам.
(7) Ихтиёрий (нафл) рўзалар фарз рўзаларнинг камини тўлдиради. Нафл рўзаларга куйидагиларни мисол келтириш мумкин: Ошуро (Мухаррамнинг: афзали 9 ва 10 ёки 10 ва 11 ва ёки факат 10 куни) нинг рўзаси, Арафа кунининг рўзаси, Айёмул Бийз (ойдин кечалар, яъни хижрий ойларнинг 13, 14, 15- кунлари) да тутиладиган рўза, шаввол ойида тутиладиган 6 кун рўза, ва Мухаррам ва Шаъбон ойларида кўпрок рўза тутиш.
(8) Жума куннинг ўзида рўза тутишдан кайтарилган. (Имом Бухорий ривояти). Шанба куни хам фарздан бошка рўзани тутиб бўлмайди. (Имом Термизий ривояти). Бу ерда хеч кандай сабабсиз хослаб олиш назарда тутилган. Хар куни рўза тутиш, икки ёки ундан кўп кун ифтор килмай ўткарма рўза тутиш хам жоиз эмас.
Икки хайит кунида, ташрик кунлари яъни, Зулхижжанинг 11, 12, 13- кунлари рўза тутиш харомдир. Чунки, бу кунлар ейиш-ичиш ва Аллох таолони зикр килиш кунларидир. Аммо (Ташрик кунлари) курбонлик килишга кодир бўлмаган (хожи) киши Минода рўза тутиши мумкин.
Рамазоннинг кириб келганини кандай биламиз?
(9) Рамазон янги ой кўриниши ёки Шаъбон ойи тўлик ўттиз кун бўлиши билан бошланади. Кишига янги ойни кўриши билан ёки ишонарли манбалардан эшитиши билан рўза тутиш фарз бўлади.
Хисоб-китоблардан фойдаланиб рамазоннинг бошланишини белгилаш бидъатдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадиси шарифлари бунга очик далилдир: «Ойни кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб огизни очинглар» (Имом Термизий ривояти, хасан хадис деган). Агар балогат ёшидаги, акли жойида, омонатли ва кўзи яхши кўрадиган бир мусулмон янги ойни ўз кўзи билан кўрганини айтса унинг хабари олинади ва рўза тутиш бошланади.
Рўза тутиш кимларга фарз
(10) Рўза балогатга етган, акли жойида, муким (сафарда бўлмаган), рўза тутишга кодир ва рўза тутишга хайз, нифос каби тўсиклари бўлмаган барча мусулмон ва муслималарга фарздир.
Инсонда куйидаги уч холат топилса, у балогатга етган хисобланади: (а) Тушида ёки бошка холатда маний келса (эхтилом бўлса); (б) Жинсий аъзо атрофида дагал жунлар чикса; (в) (бу аломатлар зохир бўлмасада) 15 ёшга тўлса. Аёлларда «хайз» деб номланувчи тўртинчи холат хам бор. Киз бола 10 ёшга тўлмаган бўлсада агар хайз кўрса, унга рўза тутиш фарз бўлади.
(10) Болалар етти ёшга кирганда -кучлари етса- уларга рўза тутишни ўргатиш лозим. Баъзи олимлар 10 ёшли бола рўза тутмаса, худди намозда бўлгани каби уриш керак дейишган. Бола тутган рўзаси учун ажр олади. Ота-онаси хам уни тўгри тарбиялаганлари ва яхшиликка бошлаганлари учун ажрланадилар. Рубаййиъ бинт Муаввиз розияллоху анхо Ошуро рўзаси фарз бўлгандаги холат хакида шундай дейди: «Биз болаларимизга рўза туттирар эдик. Уларга жундан ўйинчок ясаб берар эдик. Агар биронтаси «овкат» — деб йиглай бошласа, ифтор пайтигача ўйнаб, овуниб туриши учун ўша ўйинчокни берар эдик» (Имом Бухорий ривояти). Баъзилар боласига рўзани ўргатиш мухим эканини ўйламайдилар. Бола рўза тутишга кизикиши ва бунга унинг курби хам етиши мумкин, аммо «мехрибон» ота-оналари унга «ачиниб» рухсат бермайдилар. Улар болалар учун хакикий мехрибонлик, уларни рўза тутишга ўргатиб бориш эканини билишмайди. Аллох таоло шундай буюради: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли оилаларингизни ёкилгиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан саклангизки, у (дўзах) устида багритош ва каттиккўл, Аллох ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган, факат ўзларига буюрилган нарсанигина киладиган фаришталар турур» (Тахрим: 6). Киз бола балогатга етиши билан унинг рўза тутишига эътибор килиш керак. Кўпинча, улар хайз кўрганини айтишдан уяладиларда рўза тутаверадилар кейин эса у кунларни казосини тутмайдилар.
(12) Агар кофир рамазон ойида Исломни кабул килса, боланинг балогатга етгани билинса, аклдан озган одам хушига келса, рамазоннинг колган кунларида уларнинг хаммаси ейиш-ичишдан тийилсинлар. Чунки, улар рўза тутиш фарз бўлганлар каторига кўшилдилар, аммо ўтказиб юборган кунлари учун бошка вакт казосини тутиб бермайдилар. Чунки, у пайтда уларга рўза фарз эмас эди.
(13) Мажнун амалларига жавоб бермайди (яъни, унинг амаллари амал дафтарига ёзиб борилмайди), аммо у маълум вактларда аклдан озса ва бошка вактларда хушида бўлса, унга акли жойида бўлган вакт мобайнида рўза тутиши шарт ва мажнунлик даврида шарт эмас. Агар у кундуз куни мажнун бўлиб колса, бу унинг рўзасини бузмайди. Бу гўёки касаллик ёки бошка бир сабабли хушидан кетиши кабидир. Чунки, у акли жойидалигида рўза тутишни ният килган. (Ибн Усаймин «Мажалису шахри рамазон» 28-бет). Тутканок тутадиган кишининг хукми хам шу кабидир.
(14) Агар одам рамазонда вафот этса, у ёки меросхўрлари зиммасида бирор адо этиш шарт бўлган нарса йўк.
(15) Агар киши рамазон рўзасининг фарзлигини, кундузи ейиш-чишнинг ёки жинсий алока килишнинг харом эканини билмаса, унга ўхшаганлар хакикатда узр килинадиган жохил бўлса, кўпчилик олимлар фикрига кўра у маъзурдир. Булар Исломни янги кабул килган, дорул харб (Кофир мамлакати)да яшаган ва кофирлар ичида ўсган каби кишилардир. Аммо мусулмонлар ичида бўлган ва сўраб суриштиришга ёки билишга имкони бўлган киши маъзур хисобланмайди.
Мусофирлар
(16) Мусофир маълум шартларга кўра рўзасини очиши (яъни, рўза тутмаслиги) жоиздир. Унинг сафари масофа жихатидан ёки урфга кўра сафар деб кабул килинадиган (бу борада олимлар турли хил карашдалар) бўлиши ва шахар (ёки кишлок) дан ва унга улашган уйлардан чикиши лозим. Кўпчилик олимлар: «Мусофир шахар чегарасидан ўтмагунича рўзасини очмасин. Чунки, у хали шахар ичида «муким» ва шу ерда «борлардан» дир» — дейишган. Аллох таоло шундай буюрган: «... Бас, сизлардан ким бу ойга хозир бўлса рўза тутсин...» (Бакара: 185). Киши юртидан чикмагунича мусофир хисобланмайди. У ўз шахри ичида бўлса, муким хисобланади. Шунинг учун рўзасини очиши ва намозларини каср килиб ўкиши жоиз эмас. Кўпчилик олимлар агар киши гунох-маъсият максадида сафар килаётган бўлса, унинг учун бу сафар хисобланмайди деганлар.
(17) Ислом Умматининг ижмосига кўра мусофир сафарда рўза тутишга кодир ва имконияти бемалол бўлса хам, рўза тутиш унга огирлик киладими ёки килмайдими, енгил сафарда ва унга хизмат киладиган кишилар бўлса хам, рўза тутмаслиги ва намозни каср килиб ўкиши мумкин. (Мажмуул фатава).
(18) Бир киши Рамазонда сафар килишга ният килса, то сафар килмагунича рўзасини очмасин (рўза тутишни тарк килмай турсин). Чунки, бирор сабаб билан сафар кила олмай колиши мумкин.
Мусофир ўзи яшайдиган шахар (кишлокнинг) уйларидан чикмагунича рўзасини очмасин. Шахар (кишлок) нинг уйларидан чикканидан кейин очиши мумкин. Агар у учок (самолёт) да учаётган бўлса, учок кўтарилиб шахарининг уйларидан чикса ёки тайёрагох шахарнинг ташкарисида бўлса тайёрагохга етгач рўзасини очиши мумкин.
(19) Агар куёш ботса ва ерда эканида рўзасини очса, кейин учокда куёшни кўрса хам, ейиш-ичишдан тўхтамайди. Чунки, у шу куннинг рўзасини тўлик тамомлади, тугатилган ибодатни кайтаришни иложиси йўк. Агар учок куёш ботишидан олдин кўратилса ва сафар асносда шу куннинг рўзасини етказишни хохласа, хавода эканида каерда бўлишидан катъий назар куёш ботишини кутиши керак. Учувчи рўзани очиш максадида, куёш кўринмайдиган даражада пастлаши мумкин эмас. Чунки, бу хийладир. Аммо жиддий бир сабаб туфайли учокни пастлатса ва натижада куёшнинг доира шакли кўринмай колса, у холда рўзадор рўзасини очиши мумкин. (Шайх ибн Боз фатволаридан).
(20) Кўпчилик олимлар фикрига кўра, киши бир жойга сафар килса ва у ерда 4 кундан кўп муддат туришни ният килса, рўза тутиши керак. Шунинг учун агар киши хорижга (ёки узокрок шахарга) ўкиш учун борса, жумхур уламолар, тўрт мазхаб имомлари хам шулар жумласидан — у ўша ерлик хисобланади ва рўза тутади, намозларини тўлик ўкийди.
Агар мусофир бошка бир шахардан ўтса ва у ерда 4 кундан ортик турадиган бўлса, унинг хукми муким (ерлик)лардан хисобланади. (Ибн Боз «фатава аддаъва»).
(21) Бир киши мукимлик холатида рўза тутган бўлса ва ўша куни сафарга чикса, рўзасини очиши жоиз. Чунки, Аллох таоло мутлак сафарни рўза тутмаслик учун рухсат килган: «... Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у холда (рўза тутолмаган кунларининг) саногини бошка кунларда (тузалгач ёки сафардан кайтгач) тутади...» (Бакара: 185).
(22) Мусулмонларга хизмат киладиган хат ташувчи (такси хайдовчилар, учувчилар, хаво йўли ишчилари) каби сафарга кўп чикувчи киши хам рўзасини очиши жоиз, кейин казосини тутиб беради (яъни сафар вактида рўза тутмаслиги мумкин). Курукликда яшайдиган уй-жойи бўлган денгизчи хам шу кабидир. Аммо хотин ва бошка барча эхтиёжлари ўзи билан бирга бўлган, лекин доимий сафарда бўлган денгизчи сафар рухсатларидан фойдаланмайди. Рўзасини вактида тутади ва намозларини тўла ўкийди. Агар бадавийлар (кўчманчи сахроийлар) ўзларининг кишда яшайдиган жойларидан ёзда яшайдиган жойларига кўчсалар, ёки аксинча бўлса, кўчиш давомида рўза тутмай туришлари ва намозларни кискартиришлари мумкин. Аммо кишлик ёки ёзлик жойларига етиб келишгач рўзаларини тутадилар ва намозларини тўла ўкийдилар. (Ибн Таймийя «Мажмуул фатава»).
(23) Агар мусофир кундузи манзилига етиб келса, ейиш-ичишдан тўхташи ёки тўхтамаслиги тўгрисида олимлар турли сўзларни айтганлар. Аммо эхтиётлиси шу ойнинг хурматидан еб-ичишдан тўхташлигидир. У шу кунда еб-ичишдан тўхтаган бўлса хам шу куннниг рўзасини бошкадан тутиб беради.
(24) Агар киши рамазонни бир шахарда бошлаган бўлса, кейин у ердаги одамлар ундан олдин ёки кейин рўза тутишни бошлаган бошка шахарга сафар килса, унинг хукми ана шу шахар ахлининг хукмидадир. Улар билан бирга рўза тутади ва улар билан огзини очади, гарчи у ўттиз кундан ортик рўза тутса хам. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хамма катори рўза тутиб, хамма катори рўзани очинглар (тугатинглар)» (Термизий ривояти) — деб мархамат килганлар. Агар унинг рўзаси 29 кундан кам бўлиб колса, хайитдан кейин санокни тўлдириб тутиб кўяди. Чунки, хижрий ой 29 кундан кам бўлмайди. (Ибн Боз «фатава ассиям»).
Касалга хос хукмлар
(25) Киши хасталик холатида рўза тутмаслиги жоиздир. Бунга куйидаги оят асос бўлади: «... Ва ким хаста ёки мусофир бўлса у холда (рўза тута олмаган кунларининг) саногини бошка кунларда (тузалгач ёки сафардан кайтган) тутади...» (Бакара: 185).
Аммо йўтал, бош огриги каби енгил касалликлар рўза тутмасликка сабаб бўла олмайди. Агар рўза тутса, касаллигини яна хам ёмонлаштириши ёки тузалишининг оркага сурилиши тиббий исботланса, киши ўз тажрибаси ёки одатидан буни билса ёки бунга гумони голиб бўлса рўзасини очиши жоиз. Хатто бундай холатда унинг рўза тутиши макрухдир. Агар киши касал бўлса, ўша кечаси эртага рўза тутишни ният килмасин, гарчи эрталабгача тузалиб колиш эхтимоли бўлса хам. Чунки, хисобга хозирги холат олинади.
(26) Агар рўза кишининг хушидан кетишига сабаб бўлса, рўзасини очсин ва кейин ўтказиб юборган кунларининг саногини тўлдириб, тутиб кўйсин. (Мажмуул фатава). Агар киши кундузи хушидан кетса ва шомдан олдин ёки кейин ўзига келса, эрталаб рўза тутган бўлса, унинг рўзаси ярокли хисобланади. Агар у бомдоддан шомгача хушидан кетса, кўпчилик уламолар олдида унинг рўзаси яроксиздир. Кўпчилик уламолар олдида канча муддат хушидан кетган бўлишидан катъий назар, хушидан кетган киши кейинчалик ўша кунлар учун бошка рўза тутиб бериши фарз. (Алмугний маъа ашшархил кабир). Баъзи олимлар хушидан кетган ёки унга фойдали бўлиши учун уйку дори ичирилган ёки наркоз берилган киши натижада хушидан кетиб колса, агар унинг бехушлиги уч кун бўлса, ухлаб колган кишига киёсланиб, рўзасининг казосини тутади. Агар уч кундан ортик бехуш бўлса, мажнунга киёсланиб, рўзасининг казосини тутмайди. (Шайх Ибн Бознинг фатоволаридан).
(27) Агар киши кучли очликни ёки каттик чанкокни хис килса ва шу сабабли ўлиб колишдан ёки бирон аъзосига тузалмайдиган даражада зарар етиб колишидан кўркса ва бу шунчаки гумон эмас, балки шундай бўлишига аник ишонса, у рўзасини очиши мумкин. Кейин казосини тутиб беради. Чунки, жонни саклаб колиш фарздир. Аммо киши эхтимолли кийинчилик, чарчаш ёки баъзи касалликларни орттириб олишдан кўрккани учун рўзасини очиши мумкин эмас. Жисмоний куч талаб килувчи ишларда ишловчи кишилар рўзаларини очишлари мумкин эмас ва улар хар куни кечкурун эртага рўза тутишни ният килсинлар. Агар улар кун мобайнида ишларини тўхтата олмасалар ёки бирор зарар етиб колишидан кўрксалар ёки рўзасини очишига сабаб бўладиган жиддий машаккатга рўбарў келсалар, ўша машаккатни бартараф килиш учун етадиган микдорда ейишлари мумкин. Сўнг то куёш ботгунга кадар ейиш-ичишдан тийиладилар ва кейинчалик ўша куннинг рўзасини бошка тутиб беришлари шартдир. Метал эритиш ва шу каби жойларда ишловчи кишилар ўз иш вактларини кечки сменага ўзгартирсинлар ёки рамазон ойи кирганда таътилга чиксинлар. Ойликсиз бўлса хам, таътил олсинлар. Агар иложи бўлмаса, у холда диний ва дунёвий бурчларни бемалол адо эта оладиган бошка жойлардан иш изласинлар: «Кимки Аллохдан кўркса У Зот унинг учун (барча гам-кулфатлардан) чикар йўлни (пайдо) килур. Уни ўзи ўйламаган томондан ризклантирур.» (Талок: 2,3).
Талабаларнинг имтихонлари рамазонда рўзаларини очиш учун узрли сабаб эмас. Ота-она имтихон пайти рўза тутма, деса хам уларга итоат килинмайди. Чунки, яратувчига осий бўлиб колинадиган ўринларда бандаларга итоат килинмайди. (Фатава аллажнатид даима).
(28) Согайишига умид килаётган хаста киши яхши бўлиб кетгунигача кутсин, кейин ўтган кунларининг казсосини тутиб тўла килиб кўйсин. Унга хар кун хисобидан бир мискинни тўйидириб кўйиш жоиз эмас. Тузалмайдиган касалга дучор бўлган бемор, рўза тута олмайдиган кекса кишилар рўзанинг хар бир кунидан ярим соъ махаллий таом билан бир мискинни тўйдириши керак (мас: гуруч, бугдой). (Ярим соъ бир ярим килога тенгдир). У бунинг хаммасини жамлаб ойнинг охирги кунида мискинларга едириши ёки хар куни бир мискинни тўйидириш билан адо этиши мумкин. Оятга кўра бу фидя мискинга пул шаклида эмас, овкат шаклида берилиши керак. (Фатава аллажна аддаима). Бу ишни агар ўзи кила олмаса, бирорта ишончли киши ёки ташкилотга унинг номидан таом олиб мискинларга таркатиши учун пулни берса бўлади.
Рамазонда рўза тутмаган бемор, тузалгач ўтган кунлари учун рўза тутиб беришни кутиб турган бўлса, кейин унинг касали тузалмас эканлиги аён бўлиб колса, у хар бир кунидан бир мискинни тўйдиради. (Ибн Усаймин фатволаридан).
Согайишини кутиб турган киши вафот этса, унинг ва меросхўрларининг зиммасида хеч кандай карз колмайди. Кишининг касали тузалмас бўлса, ва шунинг учун у рўза тутмасдан ўтказиб юборган рўзаларининг ўрнига мискин тўйдирган бўлса, кейин тиббиёт илмининг ривожланиши натижасида унинг давоси топилиб согайиб кетса, унга ўтган кунларидан бирон нарса лозим бўлмайди. Чунки, у ўша вактида килиши керак бўлган нарсани килган. (Фатава аллажна аддаима).
(29) Агар касал согайиб ўтказиб юборган кунлари учун рўза тута оладиган холга келса, аммо тутиб беришдан олдин вафот этса, унинг молидан ўтказиб юборилган хар бир кун учун бир мискинга таом чикарилади. Агар кариндошларидан бирортаси унинг номидан рўза тутиб беришни хохласа, бу бўлади (мумкин). Чунки, бу хакда сахихайнда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда ким рўзадан карзи бўлган холида вафот этса унинг учун валийси (меросхўри) рўза тутиб берсин» деб мархамат килганлар. (Фатава аллажна аддаима).
Кекса ва кариялар
(30) Кучдан колган кария ва кундан-кун заифлашиб бораётган кексаларга рўза тутиш машаккатли бўлса, улар учун рўза тутмасликлари жоиз. Ибн Аббос розияллоху анхумо куйидаги: «...(кексалиги ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга кийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми микдорида эваз тўлашлари лозим» (Бакара: 184). Ояти хакида: «Бу оят бекор (мансух) килинмаган. Бу рўза тута олмайдиган кекса чол ва кари кампирдир, уларнинг хар бири хар куни бир мискинни тўйдирсин» дер эди. (Имом Бухорий ривояти).
Кексалиги туфайли заифлашиб, нарсаларнинг фаркига бормай колган киши ва на унинг оиласи бирор нарса килиши (яъни ўрнига рўза тутиш ёки мискинни тўйдириши) фарз эмас. Чунки, ундан жавобгарлик сокит бўлган. Агар у баъзан нарсаларнинг фаркига етиб, баъзан фаркига етмаса, унинг нарсаларининг фаркига етган вактида рўза тутиши фарз, фарклай олмайдиган пайтида фарз эмас. (Мажалису шахри рамазон).
(31) Душман билан жанг килаётган ёки душман юртларини куршаб олган кишиларнинг рўза тутишлари жангда заифлашиб колишларига сабаб бўлса, хатто сафарда бўлмасалар хам рўзаларини очишлари мумкин. Агар жангдан олдин рўзаларини очиш керак бўлиб колса, очишлари мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир жанг олдидан асхобларига рўзаларини очишлари тўгрисида: «Эрталаб душманларингиз билан учрашасизлар, рўза тутмасаларинг бакувватрок бўласизлар. Шунинг учун (эртага) рўза тутманглар» — дедилар. (Имом Муслим ривояти). Ибн Таймийя хам шу кавлни ихтиёр килганлар ва шом ахлига мўгил-татарлар хужум килганда улар шахар ичида бўлишларига карамай шу фатвони берганлар.
(32) Агар киши касаллик каби кўриниб турган сабабларга кўра рўза тутмаётган бўлса, очик-ошкор еб-ичишида хеч кандай ёмонлик йўк. Бирок, хайз каби яширин сабаб туфайли рўза тутмаётган бўлса, турли гап-сўзларга сабаб бўлиб колмаслиги учун махфий еб-ичиши яхширок.
Рўза учун качон ният килади
(33) Рамазон рўзасида ва шунингдек хар бир каффорот ва казо каби фарз рўзаларда ният килиш шартдир. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «кечкурун, ётишдан аввал рўзага ният килмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир» — деганлар. (Абу Довуд ривояти. Бухорий, Насоий ва Термизий каби уламолар бу хадисни мавкуф деганлар).
Ният кечанинг исталган вактида килиниши мумкин хатто фажрдан бироз олдин килинса хам бўлади. Ният бу калбнинг бир нарсага бўлган катъий хохишидир. Уни овоз чикариб айтиш бидъатдир. Кимки эртага рамазоннинг биринчи куни эканини билса ва рўза тутишни ирода килса, у ният килган хисобланади. (Мажмуул фатава. Ибн Таймийя). Агар киши кундузи рўзасини очишни ният килса, аммо шундай килмаса, унинг рўзасига хеч кандай зарар етмайди. У намозда гапирмокчи бўлиб гапирмаган киши кабидир. Баъзи олимлар наздида, у рўзасини очишни ният килиши билан рўзаси очилади. Шунинг учун хар эхтимолга карши, кейинчалик ўша куннинг рўзасини тутиб кўйгани яхши. Муртадлик ниятни яроксиз килишида уламолар ўртасида хилоф йўк.
Рамазон рўзасини тутаётган киши хар куни тунда ниятини такрорлаб, янгилаб туришга хожат йўк. Ойнинг бошида килинган ният етарлидир. Агар хасталик ёки сафар туфайли рўзани очиш билан ниятини узса, узрлари бартараф бўлгач рўза учун ниятини янгилаши шарт.
(34) Умумий нафл рўзаларда ниятни кечкурун килиши шарт эмас. Чунки, Оиша розияллоху анхо ривоят килган хадиси шариф бунга далилдир. «Бир куни расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам олдимга кириб келдилар ва: «Егулик бирор нарсангизлар борми?» — дедилар. Биз: «Йўк» — дедик. «Ундай бўлса мен рўзаман» — дедилар. (Имом Муслим ривояти). Аммо Арафот ва Ошуро кунларидаги каби муайян нафл рўзаларда кечкурун ният килиш яхширокдир.
(35) Агар киши рамазонда ўтказиб юборган кунлари учун, назри ёки каффорот учун тутадиган рўзасини бошласа, рўзани охиригача (кечгача) тутиши шарт ва бирор узрсиз уни очиши мумкин эмас. Нафл рўзада эса: «Нафл рўза тутаётган киши ўзига ўзи хўжайиндир хохласа рўзасини очади ва агар хохласа охиригача (ифторгача) тутади» (Имом Ахмад ривояти) бирор узрсиз очиши мумкин. Бир куни расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўза тутдилар кейин рўзаларини очиб юбордилар. Бу кисса имом Муслимнинг сахихларида келган, унда Оиша розияллоху анхога «ал хайс» (хурмо, курут ва сариёгни аралаштириб килинадиган таом) хадя этилади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг олдиларига кирганларида Оиша розияллоху анхо хайсдан озгина олиб кўйганларини зикр киладилар. Шунда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Олиб келингчи» дейдилар. Ундан еганларидан сўнгра: «Мен бугун рўза тутгандим» — дейдилар. Аммо бир киши рўзасини хеч кандай узрсиз очса, ўша пайтгача тутган рўзаси учун ажр оладими? Деган саволга баъзи олимлар: «Ажрга эга бўлмайди» деганлар. Шунинг учун нафл рўза тутган киши рўзасини очишга мажбурловчи сабаб бўлмагунича очмагани афзалдир.
(36) Кимки рамазон ойининг кирганини субх бўлгандан кейингина билса у ўша куннинг рўзасини тўла тутади. Кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра кечаси ният килмагани учун шу кунни казосини кейин тутиб беради. Чунки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «кечкурун, ётишдан аввал рўзага ният килмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир» — деганлар. (Абу Довуд ривояти. Бухорий, Насоий ва Термизий каби уламолар бу хадисни мавкуф деганлар).
(37) Камокдаги ёки хибсдаги киши рамазон ойининг кирганини ўзи кўриб ёки биронта ишончли кишининг хабар бериши билан биладаган бўлса, унга рўза тутиш фарз бўлади. Ёки бўлмаса, ўзича ижтиход килиб тўгри деб ўйлаганига амал килади ва рўзани бошлайди. Агар кейинчалик рўзаси рамазон ойига тўгри келганини билса, унинг рўзаси тўгри. Рамазондан кейинга тўгри келган бўлса хам унинг рўзаси жумхур уламолар олдида тўгри деб эътибор килинган. Аммо унинг рўзаси рамазондан олдинга тўгри келган бўлса, унинг рўзаси ўтмайди, унга рўзанинг хаммасини казосини тутиш лозим бўлади. Агар махбуснинг рўзаси рамазоннинг баъзисига тўгри келса, унинг рамазонга ва ундан кейинга тўгри келган рўзаси тўгридир. Аммо рамазондан аввалга мувофик келгани тўгри эмас, унинг казосини тутади. Агар ноаниклик давом этаверса ва у анигини била олмаса, унинг рўзаси ўтади, чунки у бор кучини сарфлади, Аллох хар бир жонни токатига яраша нарсагагина буюради. (Алмавсуатул фикхийя).
Сахарлик ва ифтор
(38) Куёшнинг доира шакли гойиб бўлиши билан рўзадор рўзасини очиши мумкин. Уфкда кўриниб турган тўк кизил шафакка эътибор берилмайди. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кеча бу ёкдан бостириб келса, кундуз бу ёкка чекиниб кетса ва куёш ботса рўзадор огзини очибди» — дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Кечиктирмасдан, тезда ифтор килиш суннатдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хеч бўлмаганда бир хўплам сув билан рўзаларини очмагунларича шом намозини ўкимас эдилар. (Хоким ривояти. Силсилатус сахийха). Агар рўзадор рўзасини очиш учун хеч нарса топа олмаса, рўзамни очдим деб калбида ният килсин ва баъзи омилар килгани каби бармогини сўрмасин. Рўзадор рўзасини вакт киришидан олдин очишдан эхтиёт бўлсин, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оёкларидан осиб кўйилган, огзиларидан кон окиб турган кишиларни кўрганларида ва улар хакида сўраганларида, улар рўзаларини вактидан олдин очувчи рўзадорлар экани айтилганини мархамат килганлар. (Ибн Хузайма ривояти. Сахихут таргиб). Агар киши рўзасини вактидан олдин очгани аник бўлиб колса, шундай бўлганига гумони голиб бўлса ёки вактдан олдин очиб кўйдим шекилли деб шубха килса, унга ана шу куннинг рўзасининг казосини тутиб бериши лозим бўлади. Чунки, у кундузида еб кўйган бўлади. (Фатава аллажна аддаима). Болаларнинг ва ишончсиз манбаларнинг хабарларига ишониб колишдан эхтиёт бўлиш керак. Радио оркали азонни эшитилган холда, шахарлар ва кишлоклар ўртасидаги вактнинг фарклилигига эътибор килиш керак.
(39) Субх кирганда яъни, кун чикишда уфк бўйлаб ок чизик пайдо бўлганда рўзадор азонни эшитган ёки эшитмаганидан катъий назар, ейиш-ичишдан тийилиши шарт. Агар у муаззиннинг субх кирганда азон чакиришини билса, азонни эшитиши билан еб-ичишдан тўхтасин. Аммо муаззин азонни бомдоддан аввалрок чакирадиган бўлса, еб-ичишдан тўхташи шарт эмас. Агар муаззиннинг кай вактда азон айтишини билмаса ёки муаззинлар турли вактларда азон айтсалар ва шахарларда чироклар ва узун бинолар бўлгани учун ўзи субх кирганини била олмаса, тўгрилигига ишонган таквим китобчалардан фойдаланиши мумкин.
Аммо эхтиёт бўлиш максадида, бомдод вактидан 10-15 дакика олдин еб-ичишдан тўхташ бидъатдир. Баъзи таквимларда огизни ёпиш учун бир вакт, бомдод учун бошка бир вакт таъйинланганини кўриш мумкин. Бу ислом шариатига зиддир.
(40) Кечаю кундуз ёруг бўладиган юртларда агар кечани кундуздан фарклашни иложи бўлса, гарчи кун узок бўлсада рўза тутиш фарздир. Кечани кундуздан фарклашни иложи бўлмаган юртларнинг мусулмонлари ўзларига якин бўлган кечаси кундузидан фаркланадиган юртларнинг вакти билан рўза тутадилар.
Рўзани бузадиган амаллар
(41) Хайз ва нифосдан бошка нарсаларда куйидаги уч шартдан бири топилса, рўза бузилади: 1) Агар киши ўша нарса рўзасини бузишини билса; 2) Рўзадор экани ёдида бўлса, эсидан чиккан бўлмаса; 3) Агар у ўзининг хохиши билан, хеч кандай мажбурлашсиз ва заруратсиз килса.
Рўзани бузадиган амаллар ичида бўшанишга оидлари бўлади улар: жинсий алока, кайт килиш, хайз кўриш ва кон олдириш. Улардан кабул килишга оидлари бор улар: ейиш ва ичиш кабилар. (Мажмуул фатава)
(42) Рўзани бузадиган нарсалардан еб-ичиш ўрнига ўтадиганлари бор, улар каторига суюк дорилар, таблетка, озиклантирувчи укол (глюкоза каби), кон куйиш ва кон алмаштириш.
Аммо еб-ичиш ўрнига ўтмайдиган пенциллин, инсулин, тетиклаштирувчи ва эмлаш уколлари хох мускулларга ва хох кон томирларга бўлсин рўзага зарар килмайди. (Ибн Иброхим фатволаридан) бирок, бу уколларнинг хаммасини кечкурунда олиш яхширокдир.
Тозалаш учун конни чикаришга сўнгра унга баъзи кимёвий моддалар ёки озиклантирувчи тузлар ёки ширинликлар каби нарсалар кўшилгандан кейин уни кайта куйишни талаб киладиган буйракни ювиш каби амаллар рўзани бузади. (Фатава аллажна аддаима) Рожих кавлларда Клизма, кўзга ва кулокка дори томдириш, тишни олдириш ва яраларга дори кўйиш рўзани бузмайди. (Фатава Ибн Таймийя)
Астма (нафас кисиши) учун кўлланиладиган балонча рўзани бузмайди. Чунки, у таом эмас, балки ўпкага юбориладиган газ, холос. Колаверса унга касалнинг хар доим эътиёжи бор.
Анализ (тахлил килиш) учун кон олдириш рўзани бузмайди, унга эхтиёж бўлгани учун уни кечирилади. (Фатава аддаъва. Ибн Боз) Гаргара килинадиган дорини ютиб юбормаса рўзани бузмайди. Агар бирон киши тишини даволатиб, ковагини тўлдиргизса ва дорининг таъмини томогида сезса, бу унинг рўзасини бузмайди. (Ибн Боз рохимахуллохнинг огзаки фатволаридан)
Куйидаги ишлар рўзани бузмайди:
1) Кулокка, кўзга ва бурунга томдириладиган ёки пуркаладиган дорилардан фойдаланилганда димокка келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан фойдаланиш.
2) Ангина стенокардия (юрак кисиши) ва бошкаларни даволаш учун тил остига кўйиладиган таблеткалардан томокка келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан фодаланиш.
3) Аёлларнинг жинсий аъзоларига тиббий кўрик ёки даволаниш учун жаррохлик асбобларини (пессари, доуче, скопни) ёки бармокларини солиб кўриш.
4) Бачадонни кўриш учун скоп ёки интра утерин асбобига ўхшаш нарсаларни солиш.
5) Аёлнинг ёки эркакнинг анал тешигига ташхис кўйиш, тиббий максадда катетер трубаси каби асбобларни солиш.
6) Томокка келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан тишни пломба килдириш, олдириш, мисвок ёки тиш пастаси билан тозалаш.
7) Томокка келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан огизни чайиш, гаргара килиш ёки огизга сепиладиган дорилардан фойдаланиш.
8) Тери остига, мускул ёки томирга озиклантирувчи бўлмаган уколлар олиш.
9) Кислород бериш.
10) Наркоз газларини хидлатиш, агар ундан ташкари озиклантирувчи суюкликлар берилмаса.
11) Теридан сўрилиб кирадиган кремлар, хар хил суриладиган дорилар ва пластырларни истеъмол килиш.
12) Ошкозонни текшириш ёки даволаш учун найча ютиш.
13) Юрак ичини текшириш ёки суратга олиш учун артерия кон томирларига ингичка найчани киритиш.
Киши рамазонда бирон узрсиз очикдан-очик еб-ичса, гунох кабира килган бўлади. У тавба килиши ва ўша кун учун бошка рўза тутиб бериши шарт. Агар рўзасини арок каби харом нарса билан бузса, бу яна хам ёмонрок гунохдир. Нима бўлган такдирда хам у ихлос билан тавба килиши ва кўп нафл рўза тутиш каби нафл ибодатлар килиши шарт. Шояд фарз амалларининг бирор камчилигини тўлдирса ва Аллох таоло тавбасини кабул килса.
44) «Агар у эсида йўк еса ёки ичса, рўзасини охиригача (ифторгача) етказсин. Уни едириб ичирган Аллохдир» (Имом Бухорий ривояти). Бошка бир ривоятда: «У ўша куннинг казосини тутиб бермайди ва каффорот хам тўламайди» — дейилган.
Агар киши бирор одамни эсида йўк еяётганини кўриб колса, унга эслатиб кўйсин. Чунки, «... Яхшилик ва такво йўлида хамкорлик килингиз» (Моида: 2) оятининг ва расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг «Агар унутсам эслатинглар» — деб мархамат килган хадиснинг умумий маъноси шунга далолат килади. (Ибн Усаймин. Мажалису шахри рамазон)
45) Хаёти хавф остида колган кишининг хаётини саклаб колиш максадида рўзасини очишга мажбур бўлган кишилар рўзаларини бузишлари мумкин ва кайта тутиб кўядилар. Мас: чўкаётган кишини куткариш ёки ўт ўчириш.
46) Агар рўза тутиш фарз бўлган киши рамазоннинг кундузида ўз хохиши билан касддан жинсий алока килса, икки аъзо бир-бирига кўшилса ва эркак олатининг боши аёлнинг олд ёки орка тешигига (бу амал каттик харомлардан) кирса маний келиш ёки келмасидан катъий назар, унинг рўзаси бузилади. У тавба килиши ва ўша куннинг рўзасини етказиши ва кейин казосини тутиб бериши шарт. Унга огир каффоротни адо этиши лозим. Чунки, Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килган хадиси шариф шунга буюради: «Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан ўтирганимизда бир киши келди ва
— «Эй расулуллох, халок бўлдим!» — деди.
— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Сенга нима бўлди?» — дедилар.
— У: «Рўзалигимда аёлим билан жинсий алока килиб кўйдим»
— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Озод килиш учун кулинг борми?»
— У: «Йўк»
— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?»
— У: «Йўк»
— Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Олтмишта мискинни тўйдира оладиган нарсанг борми?»
— У: «Йўк» деди...... (Имом Бухорий ривояти).
Зино, баччавозлик ва хайвон билан жинсий алока килганларга хам шу хукм тааллукли.
Агар киши рамазоннинг бир неча кунида бир неча марта жинсий алока килган бўлса, хар бир куни учун алохида-алохида каффорат тўлайди ва албатта хар бир куни учун казосини тутади. Каффорот тўлашнинг фарз эканини билмаслиги узр хисобланмайди. (Фатава аллажна аддаима)
47) Агар киши аёли билан жимо килишни хохласа ва аввал рўзасини бирон нарса еб очса, унинг гунохи яна хам каттиклашади. Чунки, у рамазоннинг хурматини икки бор топтаган хисобланади. Бу холатда унинг каффорат тўлаши таъкидлирокдир. Унинг килган бу хийласи унинг бошига балодир. Унга каттик тавба килиши шарт. (Мажмуул фатава)
48) Агар киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, аёлини ёки чўрисини ўпиши, кучоклаши, (шахват билан) караши ва ушлаши мумкин.
Чунки, сахихайнда Оиша розияллоху анходан расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг рўзадор холларида хам аёлларини ўпгани ва кучоклаганлари ривоят килинган. Аммо расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини хамиша тўхтата олганлар.
«Мен учун аёлидан узоклашади» — дейилган хадиси кудсийдан тушуниладиган маъно жинсий алокадир. Аммо кишининг шахвати кучли бўлса ва ўзини бошкара олмаса, унга аёлини ўпиши ёки кучоклаши мумкин эмас. Чунки, бу рўзасини бузиб кўйишига сабаб бўлиши мумкин. Яъний маний келиши ёки жинсий алока килишдан ўзини тўхтатиб колиши аник эмас. Аллох таоло хадис кудсийда: «Мен учун шахватдан юз ўгиради» — деган. Шаръий коидада «харомга олиб борувчи хар кандай нарса харомдир».
49) Агар киши жинсий алока килаётган пайтда субх кириб колса, жинсий алокани тўхтатиши лозим. У олатини чикариб олганидан сўнг маний келса, рўзаси бузилмаган бўлади. Аммо субх кирганидан кейин хам жинсий алокани давом эттирса рўзаси бузилади ва у тавба килиши, рўзасини бошка тутиб бериши ва каффорат тўлаши шарт.
50) Бир киши жунуб холатида тонг оттириши рўзасини бузмайди. У (аёл ёки эр киши бўлсин) — жанобат, хайз ёки нифос холатида бўлсин — гусл килишни субхдан кейинги вактга колдириши мумкин. Аммо намозини ўз вактида ўкиши учун тезрок гусл килгани яхшидир.
51) Агар ухлаётган киши жунуб бўлиб колса, рўзаси бузилмаслигига уламолар ижмо килганлар. Гуслни кейинга колдиришининг зарари йўк. Аммо намозни ўз вактида ўкиши ва фаришталар унга якинрок келиши учун тезрок гусл килгани яхшидир.
52) Агар киши рамазон кундузида аёлига тегиниш, шахват билан караш каби тийилиши керак бўлган нарсалар туфайли маний тўкса, Аллохга тавба килиши ва куннинг колган кисмида хам рўзасини давом эттириши керак. Шу билан бирга ўша куннинг казосини тутиб беради. Агар у маний чикаришни бошласа ва олатидан маний чикишидан олдин тўхтатса, бу иши учун тавба килиши керак, бу куннинг казосини тутмайди, чунки ундан маний чикмади. Рўзадор киши шахватини кўзговчи хар бир нарсадан ўзини узок саклаши ва хаёлига келган ёмон ўйларни тарк килиши керак. Мазийнинг келиши рўзани бузмайди. Хеч кандай шахватсиз сийдикдан кейин келадиган шилмшик суюклик, яъни, вадий рўзани бузмайди ва гусл килишни хам такозо килмайди. Аммо истинжо ва тахорат килиши керак. (Фатава аллажна аддаима)
53) «Кимки кастдан кайт килмаса, рўзасини казо килмайди. Аммо касддан кайт килган одам рўзасининг казосини тутиб бериши керак» (Имом Термизий ривояти). Бармогини огзига тикиб, ошкозонини босиб, кайт килдирувчи бадбўй бирон нарсани хидлаш ёки унга караш билан кўнгил айнийдиган нарсага караб туриш билан кайт килса, рўзасининг казосини тутиб бериши шарт. Агар кишининг кўнгли айниса ва ўз-ўзидан кайт килиши кайтиб кетса, рўзаси бузилмайди. Чунки, бу унинг ихтиёридан ташкари нарсадир. Агар уни ўзи (мажбурлаб) кайтарса, рўзаси очилади. Агар кишининг кўнгли айниса, уни кайтармасин. Чунки, бу унга зарар килиши мумкин. (Мажалису шахри рамазон).
Агар киши тишлари орасидаги колдикни бекасд ютиб юборса ёки у ажратиб ва туфлаб юбориб бўлмайдиган даражада оз бўлса, бу сўлак каби саналади ва рўзасини бузмайди. Агар у туфлаб юбориладиган даражада кўп бўлса, туфлаб юборсин. Касддан ютиб юборса, рўзаси бузилади. (Алмугний). Чайналадиган резинка (жевателная резинка, махаллий тил билан жевачка) дан бирор нарса ажралиб чикса, таъми ёки ширинлиги бўлса уни чайнаш харом. Агар ундан бирор нарса халкумга етиб борса, рўзани бузади. Агар киши огзини чайкаса ва сувни ташкарига туфлаб юборса, огизда колган намликнинг зарари йўк, Чунки, у сакланиш мумкин бўлмаган нарсадир. Агар бурнидан кон келса, бу унинг иродасидан ташкари нарса бўлгани учун унинг рўзасини бузмайди. (Фатава аллажна аддаима). Агар унинг милкида яраси бўлса ёки мисвок ишлатганда тиши конаса, конни ютиб юбориш мумкин эмас. Балки туфлаб ташлаш керак. Агар унинг иродасисиз кон халкумига етиб борса бунинг зарари йўк. Шунингдек кусуки унинг иродасисиз кайтиб кетса, рўзасини бузмайди. Бурнидан келадиган мишикни ёки йўтал сабабли чикадиган балгамни огзига етишидан олдин ютиб юборса, рўза бузилмайди. Чунки, бу иложсиз муаммодир. У огизга ўтгандан кейин ютиб юборилса, рўзани бузади. Аммо касд ва иродасиз огзига келгач ютиб юборса бунинг зарари йўк. (Фатава аллажна аддаима).
Сув тозаланадиган жойларда ишловчилар сувнинг бугидан нафас олсалар бу уларнинг рўзаларига зарар килмайди. Бехожат таомдан тотиб кўриш, унда рўзанинг очилиш хавфи бўлгани учун макрухдир. Хожатли холатларга онанинг боласига овкат чайнаб бериши киради, агар у бундан бошка иложини топмаса. Яна овкатни пишганини билиш учун ундан тотиб кўриш ва бирор нарсани сотиб олаётганда ундан тотиб кўриш (албатта тотилган нарсани туфлаб юборилади) бу Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинган. «Сирка ёки сотиб олмокчи бўлган нарсадан тотиб кўришнинг зарари йўк» (Ирваул галил).
54) Рўзадорга кун бўйи, хўл бўлса хам мисвок тутиши суннат. Рўзадор мисвок ишлатганда унинг аччик таъмини огзида топса ва уни ютиб юборса хамда у мисвокни огзидан чикарса, унда сўлагидан бўлса сўнгра уни яна огзига солса ва сўлагини ютса, унинг рўзаси бузилмайди. (Алфатава ассаъдийя). Унда эрийдиган моддаси бўлган яшил мисвак ёки лимон ва ялпиз таъми кўшилган мисваклардан сакланиш керак. Огзида колган мисвак кипикларини туфлаб ташласин, агар уларни бекасд ютиб юборса зарари йўк.
55) Агар рўзадорга жарохат етса, бурни конаса ёки огзига фавкулодда сув ёки бензин кетса, рўзаси бузилмайди. Агар унинг огзига фавкулодда чанг, тутун ёки пашша кирса хам рўзаси бузилмайди. Сўлак, тупук, уннинг элаган пайтдаги чанги ёки кўча чанги каби, киши беихтиёр ютиб юбориши мумкин бўлган нарсалар рўзани бузмайди. Агар тупугини огзида тўпласа кейин уни касддан ютиб юборса хам рўзаси бузилмайди. Агар кўз ёши димокка етиб борса, сочига ёки мўйлабига ёг ёки хина чапласа ва унинг таъмини димогида хис килса, рўзаси очилмайди. Хина, сурма ва ёг кўйиш рўзани бузмайди. (Мажмуул фатава). Терини юмшатадиган ва яхшилайдиган кремлар хам шу кабидир. Шунингдек хушбўйлик хидлаш, атир суриш ва хушбўй ёгларни суриш рўзани бузмайди. Тутатиладиган хушбўйлардан чукур нафас олиб хидламаслик шарти билан фойдаланиш мумкин.
Кундузи тиш пастасидан фойдаланмаган яхши, чунки унинг кучли сингиш хусусияти бор. (Мажалису шахри рамазон).
56) Эхтиёт нуктайи назаридан рўзадор хижома килдирмагани яхши. Бу жуда ихтилофли масала. Ибн Таймийя кон олувчи эмас кон олдирувчининг рўзаси очилади деган кавлни ихтиёр килган.
57) Чекиш рўзани бузади ва бу рўзани очиш учун узрли сабаб хисобланмайди. Маъсият кандай килиб узр хисобланиши мумкин?!
58) Салкинланиш максадида сувга тушиш ёки нам латтага ўраниш рўзани бузмайди. Чанкок ёки иссик сабабли бошидан сув куйиши мумкин, огзига сув кириб рўзаси очилиб кетиш эхтимоли бўлгани учун чўмилиш макрух. Агар кишининг хизмат амали сувга шўнгиш бўлса ёки сувга шўнгишни талаб килса, огзига сув кириб кетишидан саломат бўлса, у холда зарари йўк.
59) Агар киши хали субх бўлгани йўк деб еб ичса ёки жинсий алока килсаю, кейин аллакачон субх кирганидан хабар топса, хеч кандай зарари бўлмайди. Чунки, оятда очик равшан килиб, бу нарсаларни то субх кирганига ишонч хосил килгунича давом эттиришга рухсат берилган. Ибн Аббосдан сахих иснод билан: «Аллох субх кирганига хеч кандай шубхангиз колмагунича еб ичишингизга рухсат берган» (Абдурраззок ривояти). Ибн Таймийя хам шу кавлни танлаган.
60) Агар киши куёш аллакачон ботиб бўлган деб ўйлаб, куёш ботишидан олдин рўзасини очиб кўйса, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра бу куннинг рўзасининг казосини тутиб беради. Бунга далил: аник нарса шубха билан зойил бўлмайди. Ибн Таймийя бу холатда казо тутиб беришга хожат йўк деган.
61) Агар субх кирсаю кишининг огзида овкат ёки ичимлик бўлса, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра у огзидагини туфлаб юборади ва унинг рўзаси бузилмайди. Рўзадор эсида йўк еб-ичиб кўйса ва дархол огзидагини туфлаб ташлашлиги юкоридаги хукм билан бир хилдир.
Аёлларга хос хукмлар
62) Хайз кўриш ёшига етган ёш киз айтишга уялиб (ўзини хали хам балогатга етмагандек килиб кўрсатиб) рўза тутмаса, тавба килиши ва ўтказиб юборган кунлари учун рўза тутиб бериши шарт. Бунга кўшимча килиб, рўза тутмаганининг каффорати сифатида хар бир куни учун бир мискинни тўйдиради. Агар буларни килиб улгурмасидан илгари жорий йилнинг рамазони бошланиб колса, унинг холати хайз холатида эканини айтишга уялиб рўза тутаверган ва кейин казосини тутмаган аёл кабидир. Агар у ўтган рамазонларда неча кун колдирганини аник билмаса, колдирган кунлари тугаганига шубхаси колмагунича рўза тутсин. Хар бир кун учун кечикканлик каффоратини берсин. Имкониятига караб, агар хохласа каффоратни жамлаб, хохласа кундалик берсин.
63) Аёл рамазондан бошка пайтларда, агар эри ёнида бўлса, эрининг рухсатисиз рўза тутмайди. Агар эри сафарда бўлса, хохиш ўзида.
64) Хайз кўраётган аёл одатда аёлларда хайзнинг тугаганига далолат киладиган ок шилимшикни кўрса, (бу хайз тугагандан кейин бачадон сурадиган ок сувдир) кечаси рўза тутишни ният килиб рўза тутади. Агар у пок бўлганига далолат киладиган аломатни кўрмаса, фаржига бир бўлак пахта ёки шу каби нарсани киргизиб кўради. Агар у тоза чикса рўза тутади, агар хайз кони кайтадан кела бошласа, рўзасини очади. Одат кунларида бўлса, тўхтагандан кейин яна оз бўлсада кон келса ёки кудра-тўк жигар ранг шилимшик бўлса хам рўзасини бузади. (Фатава аллажна аддаима).
Агар кон то шом намозигача узилиб турса, агар у аввалги кечада ният килиб бугуннинг рўзасини тутган бўлса, рўзаси яроклидир. Агар аёл киши хайз конининг чикиш харакатини сезсаю кон куёш ботганидан кейин ташкарига чикса, унинг бу кунда тутган рўзаси яроклидир.
Агар аёлнинг хайз ёки нифос кони кечаси тўхтаса ва у рўза тутишга ният килса, аммо гусл килишидан олдин субх кириб колса, барча олимлар фикрига кўра, унинг рўзаси яроклидир.
65) Агар аёл эртага хайз муддати бошланишини билса хам, ниятида ва рўза тутишда давом этсин ва конни аник кўрмагунича рўзасини бузмасин.
66) Хайз холатидаги аёл конни тўхтатувчи бирон-бир дори кўлламасдан, Аллох таолонинг ёзганига рози бўлиб, табиий холатида туриши унинг учун яхшидир. Аллох таоло хайз пайтида улар рўза тутмаслиги ва кейин тўлидириб кўйишларини кубул килган, у хам шуни кабул килсин. Уммул муъминийн ва салафларнинг аёллари шундай килганлар. (Фатава аллажна аддаима) Шуни хам кўшимча килиш керакки, конни тўхтатиш учун кўлланиладиган дориларнинг зарарлари тиббий далиллар билан исботланган. Шундай нарсалардан фойдаланишлари натижасида кўплаб аёллар тартибсиз хайз кўришга мубтало бўлганлар.
Агар биронта аёл хайзни тўхтатувчи доридан фойдаланиб унинг натижасида хайз кони келмаган бўлса ва рўза тутган бўлса унинг рўзаси яроклидир.
67) Истихоза (хайз конидан бошка, бачадондан келиб турадиган кон) нинг рўзага таъсири йўк.
68) Агар хомиладор аёлнинг хомиласи тушиб кетса, агар у тўла ривожланган бўлса ёки унда кўл ёки бошнинг шакли кўринган бўлса, унинг кони нифос хисобланади. Аммо хомиласи тушсаю унда хали одам шакли пайдо бўлмаган лахта кон ёки бир парча гўшт бўлса, унинг кони истихоза хисобланади ва у агар кодир бўлса рўза тутади ёки рўза тута олмаса кейин казосини тутиб беради. (Фатава аллажна аддаима) Бачадони ювилгандан кейин кони тўхтаса, рўза тутсин. (Араб ўлкаларида тугишдан кейинла бачадонни дорили сувда ювилади шунинг учун нифос кони узок давом этмайди, жуда тез тўхтайди) Уламолар хомила 80 кунлик бўлгандан кейин унга инсон шакли кира бошлайди деганлар.
Агар аёл 40 кун тўлмасдан олдин нифосдан покланса, рўза тутади ва намоз ўкиш учун гусл килади. (Ал Мугний) Агар 40 кун ичида яна кайта кон келса, рўза тутишдан тийилсин. Чунки, бу нифос конидир. Кирк кундан кейин хам кон тўхтамаса жумхур уламолар: бу истихоза кони деб эътибор килинади ва аёл рўзани бошлайди, гусл килиб намозларини ўкийди деганлар. Бирок бу кунлар унинг одатдаги хайз кунларига тўгри келса, бу кунлар хайз деб эътибор килинади. (Фатава аллажна аддаима)
Эмизикли аёл кундузи рўза тутган бўлса ва кечкурун кон томчиларини кўрса, кундузи пок бўлгани учун унинг рўзаси яроклидир.
69) Хомиладор ва эмизикли аёл бемор кабидир. Шунинг учун улар ўзларига ёки болаларига бирон зарар етиб колишидан кўркишларидан катъий назар уларга рўза тутмасликлари жоиз, кейин факат казосини тутиб берадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам : «Аллох таоло мусофирга намознинг ярмини ва рўзанинг хаммасини бекор килди. Хомиладор ва эмизикли аёлга рўзани бекор килди» дедилар. (Термизий ривояти. Хасан хадис). (Хадисдаги «бекор килди» деганидан мутлак маъно тушунилмасин, мазкурларнинг хаммаси колдирган рўзаларининг казосини тутиб берадилар Ислом Нури) Агар хомиладор аёл рўза тутса ва кон кўрса, унинг рўзаси яроклидир. Бунинг рўзага таъсири йўк. (Фатава аллажна аддаима)
70) Рўза тутиши фарз бўлган аёл ихтиёрий равишда эри билан рамазоннинг кундузида жинсий алока килса, эрига кўлланиладиган хукм унга хам кўлланилади. Агар эри уни мажбурласа ва у эрини кўлидан келганича кайтарса, у каффорат тўламайди. Ибн Акил рохимахуллох рамазон кунида ухлаб ётган хотинини жимо килган киши масаласида: «аёли каффорат тўламайди» — деди. Эхтиёт шарт аёл ана шу куннинг казосини тутиб кўяди. Шайхул ислом Ибн Таймийя рохимахуллох бу унинг рўзасига хеч кандай зарар етказмайди деган.
Эрининг ўзини тутиб тура олмаслигини билган аёл рамазон кунларида ўзини эридан узокрок тутсин ва пардоз килмасин.
Аёл рамазон ойида ўтказиб юборган рўзасини эрига билдирмасдан хам казосини тутса бўлаверади. Чунки, фарз рўзаларда аёл эридан рухсат олиши шарт эмас. У фарз рўза тутишни бошласа шаръий узр сабаблигина рўзасини бузиши мумкин. Ўтказиб юборган кунларининг казосини тутаётган аёлга эри рўзасини бузишга буйрук бериши мумкин эмас. У билан жинсий алока килиш хам мумкин эмас, бу холатда аёлнинг эрига итоат килиши жоиз эмас. (Фатава аллажна аддаима)
Аммо нафл рўзани эри хозир бўла туриб, унинг рухсатисиз тутмайди. Чунки, Абу Хурайра ривоят килган хадиси шарифда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хеч бир аёл эри хозир бўла туриб, эрининг рухсатисиз рўза тутмасин» — деганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Рўзага оид масалалар хусусида Аллох таоло кодир килганича ёзганларим мана шу бўлди. Аллох таолодан Унинг зикрини килишимизда унга шукр этиб, ибодат килишимизда бизга ёрдам беришини, рамазонни Унинг магфирати билан тугатишимизни ва бизни дўзахдан саклашини сўрайман!
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга, ахли оилаларига ва асхобларига Аллох таолонинг салоти ва саломи ва рахмати бўлсин!
Мазкур рисолани ёзган, таржима килган, кўчирган ва сизларга етиб бориши йўлида арзимас хизматлар килган биродарларингиз хаккига дуойи хайр килишингиздан умидвормиз. Аллох сизлардан рози бўлсин.
Сўзимизнинг сўнггида Аллохга хамдлар айтиб коламиз.