×
Ушбу мақолада ҳайз, нифос ва истиҳоза қонларининг аҳкомлари ҳақида сўз боради.

    Ҳайз ва нифос аҳкомлари

    «Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Муҳаммад ибн Иброҳим
    ат-Тувайжирий

    —™

    Таржима: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Таҳрир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    أحكـام الحيض والنفاس

    مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    محمد بن إبراهيم التويجري

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري


    Ҳайз ва нифос аҳкомлари

    Ҳайз — маълум вақтларда аёл кишининг бачадонидан ажралиб, фаржидан чиқадиган табиий қондир.

    Ҳайз қонининг асли:

    Оллоҳ таоло ҳайз қонини она қорнидаги ҳомилага озуқа бўлиши учун яратди. Шунинг учун ҳомиладор аёл нодир ҳолатдагина ҳайз кўради. Бола туғилгандан кейин Оллоҳ таоло ҳайзни кўкракдан келадиган сутга алмаштирди, мана шунинг учун ҳам эмизикли аёлнинг ҳайз кўриши нодирдир. Вақтики, аёл киши ҳомила-дорлик ва эмизикли даврдан чиқаркан, ҳайз бачадонда туриб қолади, сўнгра ҳар ой олти ёки етти кун ҳайз кўради. Бу ҳайз қони нажас ҳисобланади.

    Ҳайз муддати:

    Одатда ҳайз кўриш муддати олти ёки етти кун бўлса, поклик замони йигирма уч ёки йигирма тўрт кундир. Ҳайзнинг ками, кўпи, бошланиши ва тугашининг чегараланган муд-дати йўқ, поклик кунлариники ҳам шундай. Айрим аёлларда ҳайзли кунлари поклик кун-ларидан кўпроқ бўлса, айримлариники камроқ бўлади. Баъзиларида икки-уч ойда бир ҳайз келса, баъзиларида йилда бир марта келади.

    Нифос — туғриқ асносида ёки бола туғи-шидан олдинроқ ёхуд кейинроқ аёл кишининг фаржидан чиқадиган қондир.

    Нифос муддати:

    Кўпинча нифос муддати қирқ кун бўлади. Агар бундан олдин покланса, ғусл қилиб намо-зини ўқийди, рўзасини тутади ва эри билан бирга бўлиши мумкин. Борди-ю олтмиш кунга чўзилса ҳам бу нифос ҳисобланаверади. Лекин фасод қони (касаллик сабабли, бузилган қон) бўлиб давом этса, унда бир марта ғусл қилиб, кейин ҳар бир намоз учун таҳорат олиши мус-таҳаб бўлади. Пок бўлишлик талаб қилинган бошқа ибодатларни ҳам адо қилаверади.

    Ҳомиладор аёлдан келган қоннинг ҳукми:

    Агар ҳомиладор аёлдан қизил рангдаги кўп миқдорда қон келса, боласи тушмаган бўлса, бу фасод қони деб эътибор қилинади ва намозини ўқийверади, лекин ҳар намозга янги таҳорат олиб ўқийди. Борди-ю ўз вақтида, ойида ва ҳолатида келган одатий ҳайз қони бўлса, у ҳайз деб эътибор қилинади ва у сабаб-ли намозни ҳам, рўзани ҳам ва бошқа поклик шарт қилинган ишларни ҳам тарк қилади.

    Ҳайзли ва нифосли аёлларга ҳаром бўлган нарсалар:

    Ҳайзли ва нифосли аёлларга то покланиб, ғусл қилмагунларича намоз ўқиш, рўза тутиш, Байтул Ҳаромни тавоф қилиш, эри билан қўшилишлари ҳаромдир.

    Ҳайзни тўхтатувчи нарсаларни истеъмол қилишнинг ҳукми:

    Аёл киши эҳтиёж туғилганда зарар қилмас-лик шарти билан ҳайзни тўхтатувчи нарсаларни истеъмол қилиши жоиздир. Ҳайз келмай тур-гани учун пок ҳисобланади, рўза тутиб, намоз ўқийверади ҳамда пок аёл қилиши мумкин бўлган ишларни қилаверади.

    Ҳайзли аёлнинг покланиш аломати:

    Ҳайз тўхтагач, оппоқ суюқликни (ажралма-ни) кўрса, покланган ҳисобланади. Бу оқ суюқ-ликни кўрмаганлар пок бўлганларини қуйи-дагича биладилар: ҳайз кўрадиган жойга оппоқ пахтани киргизиб қўяди, агар пахтанинг ранги ўзгармасдан чиқса, демак покланибди.

    Сариқ ва хира ажралманинг ҳукми:

    Ҳайз кунларидаги сариқ ва хира ажралма ҳайздир. Агар уларни одат кунларидан олдин ёки кейин кўрса, у ҳайз эмас, намоз ўқиб, рўза тутаверади, эри билан қўшилиши мумкиндир. Ҳайз кунларида кўрилган сариқ ва хира ажрал-малар аёллардаги ғолиб одат кунларидан ўтиб кетса, ғусл қилиб пок аёллар каби намоз ўқий-веради.

    Намоз вақти киргандан кейин ҳайз кўрган, ёки намоз вақти чиқмасдан олдин покланган аёлга ўша намозни ўқимоғи фарздир. Нифос ҳам худди шундай.

    Ҳайзли аёл билан мубошара қилиш ҳукми:

    Эркак киши ҳайзли хотини билан билвосита, яъни лозими устидан яқинлик қилиши жоиз. Маймуна разияллоҳу анҳо ривоят қилиб деди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайзли бўлган аёлларига лозими устидан мубошара (яқинлик) қилар эдилар” (Муттафа-қун алайҳи).[1]

    Ҳайзли аёлга яқинлик қилиш ҳукми:

    1. Ҳайзли аёлга бевосита яқинлик қилиш худди аёл кишининг орқа авратига яқинлик қилиш каби ҳаромдир. Оллоҳ таоло деди: “Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланма-гунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўл-ганларидан кейин уларга Оллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Оллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тут-гувчиларни яхши кўради” (Бақара: 222).

    2. Ҳайзли аёл ҳайз қони тўхтаб, поклан-магунича, яъни ғусл қилмагунича унга яқинлик қилиш ножоиздир. Ким ҳайздан ғусл қилмаси-дан олдин яқинлик қилса, гуноҳкор бўлади.

    3. Агар эр хотинига ҳайз кўраётганини била-туриб, қасддан, ўз ихтиёри билан яқинлик қилса, у гуноҳкор, тажовузкор ва золим ҳисоб-ланади. Унга истиғфор айтиб, тавба қилиши вожиб бўлади, шунингдек аёлига ҳам.

    Истиҳоза қони — одатдан ташқари ҳолат-ларда қон келиб туриши.

    Ҳайз ва истиҳоза қони ўртасидаги фарқ:

    1. Ҳайз; бачадон тубидаги озир деган томирлардан оқиб чиқувчи қон бўлиб, қорам-тир рангли, қуюқ, дағал, ёқимсиз сассиқ ҳидли ва ташқарида ивиб-қотиб қолмайдиган қон-дир.

    2. Истиҳоза; бачадоннинг пастроғидаги озил деган томирлардан оқиб чиқувчи қон бўлиб, алвон рангли, дағал ва сассиқ бўлмаган, ташқарида ивиб-қотиб қоладиган қондир. У оддий томир қони бўлгани учун ивиб қолади.

    Ҳайз, нифос ва истиҳозали аёлнинг ғусл қилиш кайфияти:

    Ҳайзли ва нифосли аёл қондан покланганда жунубликда ғусл қилгандай ғусл қилади. Фақат ҳайзли ва нифосли аёлга соч ўрамини ечиши, сув ва сидр билан ғусл қилиб, бошини яхшилаб ишқалаши ва фаржини атирли мато билан артиши мустаҳабдир.

    Истиҳозали аёл эса, ҳайз кетидан бир марта ғусл қилади ва фаржига бир парча мато ёки шунга ўхшаш нарса қўйиб олади. Унга ҳар намоз учун янги таҳорат олиши шарт эмас, балки мустаҳабдир.

    Истиҳозали аёлнинг ҳолатлари:

    Истиҳозали аёлнинг тўрт ҳолати бор, улар:

    1. Унга ҳайз кунлари маълум бўлиши. Ўша кунларда намоз ўқимай туради, кейин ғусл қилиб намоз ўқийверади.

    2. Унга ҳайз кунлари номаълум бўлиши. У олти ёки етти кун намоз ўқимай туради, чунки ҳайзнинг ғолиб муддати шундай. Кейин ғусл қилиб намоз ўқийверади.

    3. Унга ҳайз кунлари номаълум, лекин қорамтир рангли ҳайз қонини бошқа қонлар-дан ажрата олади. Билинган ҳайз қони тугагач, ғусл қилиб намоз ўқийверади.

    4. Унга ҳайз кунлари номаълум, ҳайз қонини ҳам ажрата олмайди. У олти ёки етти кун намоз ўқимай туради, кейин ғусл қилиб намоз ўқий-веради. Уни янги бошловчи дейилади.

    Ҳайз кўриши бузилган аёлнинг ҳукми:

    Кимнинг ҳайз кўриши бузилиб, бир ойда бир неча марта келса ва у бунинг ҳайз қони эканига ишончи комил бўлса, у ҳайз ҳисоб-ланади. Агар унинг ҳайз қони эканига ишончи комил бўлмаса, унда у фасод қони ҳисоб-ланади ва бир марта ғусл қилиб, намозини ўқийверади ва эри билан қўшилаверади.

    Аёл кишидан чиқадиган нарсаларнинг ҳукми:

    1. Аёл кишидан нутфа (40 кунлик уруғланган тухум ҳужайра) тушадиган бўлса, у ҳайз ҳам, нифос ҳам ҳисобланмайди. Агар тўрт ойлик ҳомила тушадиган бўлса, у нифос ҳисобланади. Агар шаклга кирмаган бир парча эт ёки лахта қон тушадиган бўлса, агар унинг ортидан қон келса ҳам у нифос эмас.

    Агар шаклга кирган, яъни уч ой тўлган ва унинг бола экани аниқ бўлса, у нифосдир. Агар бош, қўл, оёқ ва шунга ўхшаган инсон хил-қатидаги шаклланган нарса тушса, у нифосдир ва нифос аҳкомларига тобедир.

    2. Ҳомила бўлмаслик мақсадида спирал қўйдирган аёлдан ҳайз қони тугагандан ва покликни кўргандан кейин ҳам қон келса, бу спиралда қолган қолдиқ, ҳайз эмас деб эъти-бор қилинади.

    Истиҳозали аёл қиладиган нарсалар:

    Истиҳозали аёл фарз намозларини ўқиши, рамазон рўзасини тутиши вожиб. Шунингдек ҳар ой одат кунлари миқдорича намоз ўқимай туриши вожибдир.

    Унга бошқалар қатори нафл намозлар ўқиши, нафл рўзалар тутиши, Байтуллоҳни тавоф қилиши, эри билан бирга бўлиши ва бошқалар суннатдир.

    Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қили-нади: Фотима бинти Ҳубайш разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Мен ҳеч покланмасдан ҳайз кўраман, намоз ўқимай турайми?” деб сўради. Шунда у зот: “Йўқ, чунки у томирдан келаётган қондир. Бироқ сен ҳайз бўладиган кунларинг қадар вақт намоз ўқимай тур, сўнгра ғусл қил ва намоз ўқи”, дедилар (Муттафақун алайҳи).[2]

    [1] Бухорий (303) ва Муслим (294) ва бу ҳадис унинг лафзи.

    [2] Бухорий (325) ва бу ҳадис унинг лафзи, Муслим (333).