×
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўкслари фаришталар томонидан неча марта ёрилганлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

    Расулуллоҳнинг кўксилари неча марта ёрилган?

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Шайх Содиқ Самарқандий

    —™

    Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

    كم مرة شق صدر النبى
    صلي الله عليه وسلم؟

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    الشيخ صادق السمرقندي

    —™

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

    Расулуллоҳнинг кўксилари неча марта ёрилган?

    Савол:

    Ассаламу алайкум ва рахматуллоҳ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўкраклари ёрилиб, юраклари ювилгани неча марта содир бўлган?

    Жавоб:

    Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамба-римизга салавот ва саломлар бўлсин!

    Бу воқеа тарих китобларида тўрт марта такрорлангани айтиб ўтилган:

    Биринчи марта: Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам тўрт ёшликларида, қалбларидан шайтоннинг насибасини олиб ташлаш учун бўлган. Бу воқеани имом Муслим (162-ҳадис) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

    Иккинчи марта: Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам ўн ёшларида такрорланган. Бу воқеани Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳумаллоҳ отасининг “Муснад" китобига ёзган “Қўшимчалар" китобида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Лекин бу ривоят саҳиҳ эмас.

    Учинчи марта: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келишидан олдин содир бўлган. Бу ҳақида Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келиш вақтида ҳам такрорлангани собит бўлган. Бу ҳақда Абу Нуайм ўзининг “Далоил" китобида ривоят қилган".

    Тўртинчи марта: Исро ва Меърож кечасида яна бир бор такрорланган. Бу ҳақидаги ҳадисни имом Бухорий (349-ҳадис) ва имом Муслим (163-ҳадис) Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

    Хулоса

    Хулоса шуки, сийрат китобларида тўрт марта деб айтилган бу воқеа икки марта: ёшликларида ҳамда Исро ва Меърож кечасида бўлгани саҳиҳ, ўн ёшларида бўлгани заиф, ваҳий келишидан олдин ҳам такрорлангани саҳиҳ ёки заифлигида хилоф бор, валлоҳу аълам.