Қайтарилган вақтларда таҳийятул масжид намозини ўқиш ҳукми
Категориялар
Манба
Full Description
Қайтарилган вақтларда таҳийятул масжид намозини ўқиш ҳукми
حكم صلاة تحية المسجد في وقت النهي
الاوزبكية > - Uzbek - ўзбекча<
Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид
موقع الإسلام سؤال وجواب / الشيخ محمد صالح المنجد
Таржима: Абу Абдуллоҳ Шоший
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
Савол:
Бир киши намоз ўқиш қайтарилган вақтда масжидга кирса, таҳийятул масжид намозини ўқиса бўладими?
Жавоб:
Оллоҳга ҳамду сано бўлсин...
Бу масалада аҳли илм орасида ихтилоф бор. Булардан тўғри бўлган фикрга кўра, таҳийятул масжид намозини барча вақтларда, ҳатто бомдод ва аср намозидан кейинги вақтларда ҳам ўқиш машруъ-жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу масала ҳақидаги буйруқлари умумийдир:
“Сизлардан бирингиз масжидга кирса, икки ракаат намоз ўқимагунча ўтирмасин!" (Бухорий ва Муслим ривояти).
Зеро таҳийятул масжид намози тавоф (қилгандан кейинги) намози ва хусуф (қуёш тутилганда ўқиладиган) намози каби сабабга боғланган намоздир. Сабабга боғланган намозлар хусусидаги тўғри фикр шуки, қазо бўлган фарз намозлари намоз ўқиш қайтарилган вақтларда қандай ўқилаверса, бу намозлар ҳам шундай ўқилаверади.
Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавоф намози ҳақида шундай деганлар:
“Эй Бани Абдуманоф, кеча ёки кундузнинг ҳар қандай вақтида бу Байтни тавоф қилган ва (тавофдан кейин) намоз ўқиган бирор кишига тўсқинлик қилманглар!" (Аҳмад ва сунан соҳиблари саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кусуф (қуёш ёки ой тутилиши) намози ҳақида эса шундай деганлар:
“Шубҳасиз, қуёш ва ой Оллоҳнинг (қудрати ва ягона яратувчи эканлигига далолат қилувчи) оят-аломатларидан бир аломатдир. Улар бирор кимсанинг туғилиши ёки ўлиши сабабли тутилмайдилар. Агар уларнинг тутилганини кўрсангиз, Оллоҳни зикр қилишга ва намоз ўқишга киришинглар!" (Бухорий ва Муслим ривояти).