×
Қуйида Шайх Мунажжид ушбу саволга жавоб берадилар. Мен 15 ёшлик ўсмир йигитман. Биламан, ошиқ-мошиқлик оилани чилпарчин қилади. Агар шунчаки яширинча дўстлик алоқаси қурилса нима бўлади? Шу билан мен у билан бирга бўламан, то уйланганимга қадар зинога яқинлаша кўрмайман. Шу турдаги ишқ ҳақида тарихимизда бирор воқеа ўтганми?

    Эркак ва аёл ўртасида бўладиган никоҳсиз ишқ ёки хушторлик

    ﴿الصداقة والعشق بين الرجل والمرأة خارج الزواج﴾

    ] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [

    Муҳаммад Солиҳ Мунажжид

    www.Islamqa.com

    Таржимон: Шамсиддин Дарғомий

    2009 - 1430

    ﴿ الصداقة والعشق بين الرجل والمرأة خارج الزواج ﴾

    « باللغة الأوزبكية »

    محمد صالح المنجد

    مترجم: شمس الدين درغامي

    2009 - 1430

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    Эркак ва аёл ўртасида бўладиган ишқ ёки (дўстлик)

    Савол: Мен 15 ёшлик ўсмир йигитман. Биламан, ошиқ-мошиқлик оилани чилпарчин қилади. Агар шунчаки яширинча дўстлик алоқаси қурилса нима бўлади? Шу билан мен у билан бирга бўламан, то уйланганимга қадар зинога яқинлаша кўрмайман. Шу турдаги ишқ ҳақида тарихимизда бирор воқеа ўтганми?

    Жавоб: Ошиқ-мошиқлик оилани парчалабгина қолмай, балки бутун жамиятни парчаланишига сабаб бўлади. Ундайлар Оллоҳ таолонинг ғазаби, азоби ва ўч олиши билан таҳдид қилинган. Ишқ ўз эгасининг қалбини хароб қиладиган бир касаллик. Уларни фаҳш ва мункар ишларга олиб боради. Шайтон ўзининг арқонини узун ташлаб, бундайларга йўл очиб то уларни бир-бирларига қўшиб фаҳш ишига булғангунларича давом этади.

    Ишқнинг остида ношарий ишлардан кўпи яширингандир. Масалан:

    Бу ишнинг тагида инсонларнинг номусларига тажовуз, омонатга хиёнат, хилват, қўл текизиш, ўпиш сўнгра уят гап ундан кейин бу поғоналарга якун ясовчи энг катта гуноҳлардан бири бўлган фаҳш ишини қилиш ётибди.

    Сўровчининг "яширинча" дейишининг ўзи ажабланарли. Барча сирларга воқиф бўлган, қалбнинг кечилмаларинида билиб турган зот-Оллоҳ эсидан чиқдими?!

    Сўровчи биродарим! Сизга насиҳатим шуки, сиз ҳали ёш экансиз, ўзингизни қўлга олинг уни Оллоҳ таолонинг тоатига ўргатинг, уни ҳамма нарсани кузатиб турганини билдиринг. Оллоҳ таолодан қўрқиб, одамларнинг номусларига тегишдан тийилинг. Оллоҳга таолога қилган қилмишингиз билан йўлиқадиган кунингизни эсланг. Дунёю Охират шармандалигини ўйланг. Билиб қўйинг сизнинг ҳам опа-сингилларингиз бор. Хотинингиз, қизларингиз ҳам бўп қолар. Хўш улардан бирортасига сиз бошқаларнинг қизига қилаётган ишингиз қилинишини ҳоҳлайсизми?!

    Бунга қатъан рози эмассиз!

    Худди шундай одамлар ҳам бунга рози бўлмайдилар.

    Шуни билиб қўйишингиз керакки, сизнинг қилган гуноҳларингиз натижаси сизга Оллоҳ тамонидан бўлган жозо сифатида бир куни мана шулар орасида номоён бўлиб қолиши мумкин.

    Ўзингизга муносиб солиҳ дўстлар билан бирга бўлинг. Оллоҳни рози қиладиган ишлар билан ўзингизни машғул қилинг. Олийжаноб ва эзгули бўлинг, паст ва разил бўлманг. Ёшлигингизни Оллоҳнинг тоатида, илм талабида, Оллоҳ таолога даъват қилишда ўтказинг. Сизнинг ёшингизда, балки сизданда кичик бўлганлар Қуръони каримни ёдлаб, илм талаб қилишар ва уларни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолога даъват қилишга, Ислом динига чақирувчи қилиб ҳар томонга жўнатар эдилар.

    Яна сизга маслаҳатимиз солиҳа, динини маҳкам тутган бир яхши аёлга уйланинг.

    У сизни динингизни сақлайди, Оллоҳ таолони шариатини маҳкам тутишингизга ундайди, болаларингизни асрайди, уларни ҳуснихулқ ва дин билан тарбия қилади. Бегона, ўзига ҳалол бўлмаган, балки унга йўлиқиши ҳаром бўлган эркак билан кўришиб гаплашиб юрадиган аёлни ташланг. Шундай ишга рози бўлиб сиз билан чиққан аёлдан келажакда нима кутасиз?

    Эсингизда бўлсин сиз бундай амал – хилват, учрашув ёки ундан каттаси билан Роббингизнинг ғазабига учрайсиз.

    Шуни билингки зино фақат ўша сиз билган нарсага чекланмайди. Кўз зино қилади, қулоқ зино қилади, қўл, оёқ зино қилади. Бу пайғамбаримизнинг ҳадисларида ўзининг исботини топган. Буларнинг барчаси ўша зинога олиб борадиган поғоналардир. Шайтонга алданманг. У сизнинг душманингиз бўлиб, у сизга ёмонликни раво кўради. Сизни фаҳш ва мункар ишларга ундайди.

    Шайх Муҳаммад Солиҳ Усаймийн айтадилар:

    "Икки ошиқнинг ношарий алоқада бўлишлиги балонинг ўзгинасидур. Бу бўйинларни узиб, белларни синдишга тенг. Шундай ҳолатда эркак кишининг аёл кишига, аёлнинг эркакка алоқаги чиқиши ҳаром бўлади". Ўзича унга уйланаман дейди. Уйланса унинг ота-онасига хабар берсин. Ёки қиз ўз ота онасига шу йигитга уйланишини айтсин. Бундай амални Умар розиёллоҳу анҳу қилганлар. Ўзларининг қизлари Ҳафсани Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга, Усмон розиёллоҳу анҳуга айтганлар.

    Шайх ибн Усаймин айтадиларки: "Аёл кишининг эркак кишига бевосита алоқага чиқиши фитна бўлади".

    Иккинчидан:

    Бундай ношарий ҳодисалар тарихда бўлиб ўтганми йўқми деган саволингизга келсак. Бундай воқеани эскилар орасида бўлиб ўтиши шарий ҳукмга далил бўла олмайди. Чунки ҳаром ҳалол масалалари қуръон ва суннатга асосланган далиллардан олинади.

    Бу борада нақл қилинган баъзи мисоллар –Исломдан олдинги Антара-ю бошқа қиссаларга жавобимиз шуки, бундай ҳолатлар ҳар бир жамиятда учраб туради. Аслида Ислом мана шундай шаҳвониятдан бандаларни озод қилиб, уларни Оллоҳга ибодат қилишга чақириб келган.

    Сизга, жумладан ўзимизга ҳам ҳидоят сўраб қоламиз

    (савол рақми 868)