Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ва унинг фазилатлари ҳакида
Категориялар
Манба
Full Description
ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 6 КУНЛИК РЎЗАСИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАКИДА
] Ўзбекча [
فضل شهر شوال وصيام 6 منه
(باللغة الأوزبكية)
Шайх Мухаммад Солих ал-Мунажжид
الشيخ محمد صالح المنجد
Таржима: Мусулмон Ўзбекистон веб саҳифаси
ترجمة: muslimuzbekistan.com
Таҳрир: Мусулмон Ўзбекистон веб саҳифаси
مراجعة: muslimuzbekistan.com
Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний ташвиқот идораси
المكتب التعاوني للدعوة وتوعية الجاليات بالربوة بمدينة الرياض
1428-2007
ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 6 КУНЛИК РЎЗАСИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ХАКИДА
Савол: Шаввол ойининг рўзасини качондан бошлаб тутишим лозим? Унинг хукми ва фазилатлари нима?
Жавоб: Аллохга хамдлар бўлсин!
Сиз Шаввол ойининг рўзасини Шавволнинг иккинчи кунидан бошлаб тутишингиз мумкин. Чунки Шаввол ойининг биринчи куни, яъни Ийдул-Фитр куни рўза тутиш харомдир. Сиз олти кунлик рўзани Шаввол ойи мобайнида исталган кунларда тутишингиз мумкин, бирок солих амалларнинг яхшиси тезрок бажариладиганларидир.
Фатволар ва илмий тадкикотлар бўйича доимий кўмитага куйидаги савол билан мурожаат этилганди: "Олти кунлик рўза Рамазондан сўнг хайит кунини ўтказиб дархол тутилиши шартми ёки уни хайитдан бир неча кун кейин Шаввол ойининг ичида тутиш хам мумкинми?"
Улар бунга куйидагича жавоб килишди: "Бу кунлар Ийдул-Фитрдан сўнг дархол тутилиши шарт эмас. Балки уни хайитдан бир ёки бир неча кун ўтказиб тута бошлаш хам жоиздир. Уларни Шаввол ойи ичра узлуксиз ёки бўлиб-бўлиб тутса хам бўлади. Бунда инсон ўзига осонрок нарсани килиши мумкин. Бу борада кенглик, енгиллик бор. Бу рўзалар вожиб хам эмас, суннатдир".
Рамазоннинг фарз рўзасидан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш мустахаб суннатдир, вожиб эмас. Мусулмон одамга Шаввол ойида рўза тутиши тавсия этилади, чунки унда улуг фазилат ва улкан ажр бордир. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан ривоят килинган сахих хадисга кўра, ана шу кунлар рўза тутган одамга бир йил рўза тутганнинг савоби ёзилади. Абу Айюб разияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан куйидаги хадисни ривоят килган: "Кимки Рамазон рўзасини тутса ва ундан кейин Шавволнинг олти кунида рўзани давом эттирса, гўё бир умр рўза тутгандек бўлади". (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари.)
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бу сўзларини куйидаги хадисда тушунтириб берганлар: "Кимки Ийдул-Фитрдан сўнг олти кун рўза тутса, бир йил тўлик рўза тутган бўлади". (Яъни кимки бир яхшилик килса, унга худди шундай ўнта яхшилик бўлади). Бошка бир ривоятда эса: "Аллох хар бир яхшилик учун ўн баробар микдорида яхшилик тайинлади, шундай килиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир йилни ташкил этади" дейилган. (Насоий ва Ибн Можа ривояти. "Сахихут-Таргиб ват-Тархиб" китобига хам каранг, 1/421.) Ибн Хузаймадан хам: "Рамазон ойида рўза тутиш ўн баробар савоб келтиради, олти кун рўза тутиш эса икки ойнинг савобини келтиради ва бу бир йил тўлик рўза тутиш бўлади", деган ривоят накл килинган.
Ханбалий ва Шофеий фукахолари Рамазондан сўнг Шавволда олти кун рўза тутиш инсонни бир йил давомида вожиб рўза тутганнинг савобига эриштиради, чунки савобнинг бир неча хисса бўлиб ёзилиши нафл рўзаларга хам тааллуклидир, хар бир яхшилик эса унинг ўн баробарича савоб келтиради, деб тушунтирганлар.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан яна бири шуки, у инсоннинг фарз бўлган Рамазон рўзасини тутишдаги камчилик-нуксонларига каффорат бўлади. Зеро, хеч ким рўзасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган камчилик ёки гунохлардан холи эмасдир. Киёмат куни банданинг баъзи нафл амаллари унинг фарз-вожиб амалларидаги нуксонларни тўлдириш учун хизмат килади. Бу хакда Набий алайхиссалом шундай деганлар: "Инсонлар Киёмат куни энг биринчи хисоб-китоб учун олиб келинадиган нарса уларнинг намозлари масаласи бўлади. Раббимиз азза ва жалла Ўзи яхши билса-да, фаришталарга карата: "Бандамнинг намозига каранглар, у тўла-тўкис эканми ёки ундай эмасми?" деб айтади. Агар банданинг намозлари яхши бўлса, яхши деб ёзилади, агар унда камчиликлар бўлса, Аллох: "Каранглар-чи, бандам бирон бир нафл ибодатлар килган эканми?" дейди. Агар у нафл ибодатларни бажарган бўлса, Аллох: "Бандамнинг вожиб амалларини унинг нафлларидан олиб тўлгазинглар", дейди. Кейин унинг барча ишлари ана шу йўсинда хал этилади". (Абу Довуд ривояти.)
Аллох яхширок билувчидир.