Шайх Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд қаламига мансуб “Ҳиляту толиби илм” китобидан таржима қилинган ушбу рисола шаръий таълим йўлини тутган толиби илмга аталган бўлиб, умумий одоблар ҳақида баҳс юритади. Китобнинг ҳажми кичик бўлишига қарамай толиби илмнинг безаклари ва кушандаларининг мажмуасини ўзида жамлагандир.
Толиби илм безаги - (Ўзбек)
Ушбу мўъжаз китобда Ислом динининг моҳияти нима? Мазҳаб нима дегани? Ислом динига мушарраф бўлган ҳар бир киши тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиши, яъни ё моликий ё ҳанафий ё шофеий ё ҳанбалий ё бошқа бир мазҳабда бўлиши шартми? каби саволларга батафсил жавоб берилган.
Ўттиз одимда фарзанд тарбияси - (Ўзбек)
Фарзанд тарбияси ҳақида ёзилган ушбу ҳажми кичик, бироқ кенг маъноларни ўз ичига олган рисолада солиҳ инсонларнинг ҳаётидан лавҳалар келтириб, амалий мисоллар билан мавзулар ёритиб берилган.
Ҳожи биродаримга мактуб - (Ўзбек)
Биродарлик туйгуси зиммамдаги вазифаларни кисман бўлсада адо этиш учун кўлимга калам олишга, буюк Ислом динимизнинг туганмас хазинасидан оз бўлса хам ҳожи биродарларимни бахраманд этишга ундади.
Рўзага доир етмиш масала - (Ўзбек)
Бу ибодатнинг даражаси жуда улуг бўлгани учун унга тегишли бўлган хукмларни ўрганиш хам мухим ахамиятга эга.
Рўза аҳкомлари ва одоблари - (Ўзбек)
Ушбу китобчада рўзанинг фарз бўлиш босқичлари, рўзанинг одоб ва аҳкомлари ҳақида сўз юритилади.
Ота-онага оқ бўлиш - (Ўзбек)
Ота-онанинг ҳаққи буюк ва динимизда уларнинг мақомлари юксак бўлиб, уларга яхшилик қилиш тавҳиднинг шериги, уларга шукр қилиш Аллоҳ таолога шукр келтиришга боғланган, уларга яхшилик қилиш эса Аллоҳ таоло ҳузурида амалларнинг энг буюги ва суюклисидир.
Аллоҳ суйган бандалар - (Ўзбек)
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг суйган бандаларидан бўлиш ҳар бир мўминнинг орзусидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Фурқон сурасининг 63-75-оятларида суюкли бандаларининг талай сифатларини баён этган. Китобда муаллиф Шайх Ваҳид Болий ҳазратлари мазкур оятлар асосида Раҳмоннинг суюкли бандаларига оид ўн тўрт сифат хусусида сўз юритади.
Саҳиҳи Муслим - (Ўзбек)
Имом Муслим ибн Ҳажжож саҳиҳларининг ўзбек тилига таржимаси.
Мақола бадий, детектив... аталмиш ҳар хил бефоида балки зарари бўлган филмларнинг жамиятга ҳамда кишининг ўзига бўлган салбий тасирлари тўғрисида сўзлайди.
Тасҳили Зарурий - (Ўзбек)
Азиз, ўқувчи биродарим, ушбу қўлингиздаги китобча Имоми Аъзам Абу ҳанифа мазҳабидаги шаръий ҳукмларни ўз ичига олган Тасхили Зарурий номли китобнинг биринчи ва иккинчи қисмининг адабий ўзбек тилига баъзи биродарларимиз ёрдамида қилинган таржимасидир
Ҳамза ибн Абдулмутталиб - (Ўзбек)
Ушбу китобча Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳаётлари ҳақида сўз юритади.

API
